Норбўтаева Гўзал Абдигафировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Қашқадарё вилоятида мактабгача таълим тизимининг ривожланиши тарихи (1991-2021 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Таr1439
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Таr.70.05. 
Расмий оппонентлар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор, Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2021-йилларда Қашқадарйо вилойатида мактабгасҳа таълим соҳасида амалга оширилган ишлар тарихини тадқиқ етишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Қашқадарё вилоятида мактабгача таълим соҳаси ривожланишининг уч муҳим босқичи аниқланиб, биринчи босқич – 1991-2000-йиллар – ўтиш даврида кузатилган иқтисодий беқарорлик фонида мактабгача таълим муассасалари самарали ишлаб қолишида тажрибали мудира ва педагогларнинг роли катта бўлганлиги; иккинчи босқич – 2001-2016-йиллар – турғунлик ва пасайиш даврида мактабгача таълим муассасалари кескин камайиши ҳамда уларга эътибор сусайиши кузатилганлиги; учинчи босқич – 2017-2021-йиллар – фаол ривожланиш даврида мактабгача таълим тизими қайта кўриб чиқилиб давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги қиёсий таҳлиллар асосида далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида Қашқадарё вилоятининг мактабгача таълим билан қамров даражасининг бошқа вилоятлардан кўра паст бўлганлиги, моддий-техник базанинг яхши эмаслиги, олий маълумотли мутахассислар билан таъминламаганлиги, ишсизлик даражасининг юқорилиги, саноатлашиш даражасининг етарли эмаслиги каби кўп йиллар давомида соҳада йиғилиб қолган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этишнинг энг мақбул йўли – соҳа ушун алоҳида махсус вазирлик ва унинг жойлардаги бошқарма, бўлимларининг ташкил этилиши бўлганлиги исботланган;
вилоятда жойлашган мактабгаша таълим муассасаларида фаолият юритаётган кадрларнинг ярми ўрта махсус маълумотга эгалиги, олий маълумотлилар кам сонли эканлиги, педагог кадрлар тайёрлаш тизими ўтган йиллар давомида вилоят миқёсида ҳисоблаганда мавжуд талабни қоплай олмаганлиги, ишчи ва педагог ходимларининг моддий аҳволи йиллар давомида тартибга солинмаганлиги ва иш ҳақи миқдори маҳаллий ташкилотлар қарамоғидаги болалар боғчаларининг тарбиячилари маошидан фарқ қилганлиги аниқланган; 
соҳага давлат хусусий шериклик ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тизимининг кириб келиши билан уларнинг сони кўпая бошлаганлиги ҳамда мактабгача таълим тизимига ауцорсинг шаклидаги овқатлантириш йўналишининг кириб келиши коррупсия ҳолатларининг кескин камайишига, болаларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилишига ва бюджет маблағларининг оқилона фойдаланилишига эришилганлиги бирламчи манбалар асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарйо вилойатида мактабгасҳа таълим тизимининг ривожланиши тарихи (1991-2021 йй.) мавзусини тадқиқ етиш давомида олинган натижалар, хулосалар ва амалий тавсийалар асосида:
Қашқадарё вилоятида мактабгаша таълим соҳаси ривожланишининг 1991-2000-йиллар – ўтиш даврида кузатилган иқтисодий беқарорлик фонида мактабгача таълим муассасалар самарали ишлаб қолишида тажрибали мудира ва педагогларнинг роли катта бўлганлиги, 2001-2016-йиллар – турғунлик ва расайиш даврида мактабгача таълим муассасалар кескин камайиши ҳамда уларга эътибор сусайиши кузатилганлиги, 2017-2021-йиллар – фаол ривожланиш даврида мактабгаша таълим тизими қайта кўриб чиқилиб давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги қиёсий таҳлиллар асосида далилланган янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомраниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантириш ва кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомранияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 11-июндаги 06-31-730-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув фактик маълумотларга бой бўлиб, телетомошабинларнинг вилоятнинг таълим билан боғлиқ тарихини чуқурроқ тушунишларига имкон берган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Қашқадарё вилоятининг мактабгача таълим билан қамров даражасининг бошқа вилоятлардан кўра паст бўлганлиги, моддий-техник базанинг яхши эмаслиги, олий маълумотли мутахассислар билан таъминламаганлиги, ишсизлик даражасининг юқорилиги, саноатлашиш даражасининг етарли эмаслиги  каби кўр йиллар давомида соҳада йиғилиб қолган муаммоларни қисқа муддатда бартараф этишнинг энг мақбул йўли – соҳа ушун алоҳида махсус вазирлик ва унинг жойлардаги бошқарма, бўлимларининг ташкил этилиши бўлганлиги бўйича аниқланган янгиликлардан Ресрублика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 1-июлдаги 284-сон далолатномаси). Натижада тадбирлар мазмунан бой ва аниқ маълумотлар асосида тайёрланиб, тингловчиларнинг эътирофига сабаб бўлган.
Соҳага давлат хусусий шериклик ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тизимининг кириб келиши билан уларнинг сони кўпая бошлаганлиги ҳамда мактабгача таълим тизимига ауцорсинг шаклидаги овқатлантириш йўналишининг кириб келиши коррурсия ҳолатларининг кескин камайишига, болаларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилишига ва бюджет маблағларининг оқилона фойдаланилишига эришилганлиги аниқланган янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантириш ва кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомранияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 11-июндаги 06-31-730-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув фактик маълумотларга бой бўлиб, телетомошабинларнинг вилоятнинг таълим билан боғлиқ тарихини шуқурроқ тушунишларига имкон берган.
Вилоятда жойлашган мактабгаша таълим муассасаларида фаолият юритаётган кадрларнинг ярми ўрта махсус маълумотга эгалиги, олий маълумотлилар кам сонли эканлиги, педагог кадрлар тайёрлаш тизими ўтган йиллар давомида вилоят миқёсида ҳисоблаганда мавжуд талабни қорлай олмаганлиги, ишчи ва педагог ходимларининг моддий аҳволи йиллар давомида тартибга солинмаганлиги ва иш ҳақи миқдори маҳаллий ташкилотлар қарамоғидаги болалар боғчаларининг тарбиячилари маошидан фарқ қилганлиги аниқланган янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 1-июлдаги 284-сон далолатномаси). Натижада тадбирлар мазмунан бой ва аниқ маълумотлар асосида тайёрланиб, тингловчиларнинг эътирофига сабаб бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish