Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматова Ирода Маратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алмашинув прикус даврида тиш қаторининг иккиламчи деформациясини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib219.

Илмий раҳбар: Нигматов Рахматулла, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc. 28.12.2017. Tib. 59.01.

Расмий оппонентлар: Алиева Рена Курбановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон); Хабилов Нугмон Лукманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: И.Я.Горбачевский номидаги Тернополь давлат тиббиёт университети (Украина).

II. Тадқиқотнинг мақсади: Болаларда алмашинув прикус даврида тиш-жағ тизими иккиламчи деформацияларининг ривожланиш этиопатогенезини эътиборга олган ҳолда ташхислаш, даволаш ва олдини олиш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

алмашинув прикус даврида тиш альвеоляр ёйда чиқаётган тишларга жой етишмаслиги натижасида уларнинг қийшиқ чиқиши ва натижада иккиламчи шакл бузилишларнинг пайдо бўлиши тиш-жағ тизимида оғир анатомо-функционал ўзгаришларга олиб келиши асослаб берилган;

болаларда тиш қатори иккиламчи шакл бузилишларининг шаклланиши тиш ёйининг ён соҳасида доимий чайнов тиш ўлчамлари билан тиш альвеоляр ўсиқлар ўлчамлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш усули такомиллаштирилган;

болалар тиш-жағ тизимида учрайдиган иккиламчи шакл бузилишларнинг пайдо бўлиш вақти, келиб чиқиш сабаби ва оғирлик даражасига қараб тиш қаторларини текислаш ва функционал ҳолатини қайта тиклашнинг оптимал усулини танлашнинг тактик-техник хусусиятлари аниқлаштирилган;

болаларнинг алмашинув прикуси даврида тиш-жағ тизимида учрайдиган иккиламчи шакл бузилишларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишга комплекс ёндашувнинг самарадорлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Алмашинув прикус даврида болаларда ТЖТ иккиламчи деформацияларини ташхислаш, олдини олиш ва даволашнинг янгича ёндашуви бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Мезиал прикусни даволаш учун ортодонтик аппарат» бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ FAP 01242, 2017 йил). Ушбу ихтиро тиш қаторининг иккиламчи деформацияси бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш ва муддатини қисқартириш имконини берган;

«Болаларда алмашинувчи прикус даврида олинмайдиган ортодонтик аппаратлар ёрдамида тиш ва тиш қаторлари деформацияларини ортодонтик даволаш» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 8н-з/36-сон маълумотномаси). Ушбу услубий қўлланма тиш ва тиш қаторлари деформацияларини ортодонтик даволаш самарасини ошириш, ортодонтик даволаш муддатларини қисқариш ва касаллик асоратларини камайтириш имконини берган;

алмашинув прикус даврида тиш қаторининг иккиламчи деформациясини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш бўйича олиб борилган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Тошкент шаҳар 5-болалар стоматологияси поликлиникаси, Тошкент шаҳар 2-болалар стоматологияси поликлиникаси, Тошкент шаҳар 4-сон умумий стоматология поликлиникаси ҳамда DENTA MED PLUS МЧЖ хусусий клиникаси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 8н-з/36-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар стоматологик ёрдам сифатини ошириш, ташхислаш ва даволашнинг янги усулларини қўллаш, асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда беморларнинг стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish