Ибрагимов Бахадир Зинаддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср иккинчи ярми-ХХИ аср биринчи чорагидаги Қорақалпоғистон давлат арбоблари” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.2. PhD/Tar907
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Тar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Бекимбетов Бахадир Мирзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср биринчи чорагида Қорақалпоғистон давлат арбобларининг республика сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётидаги фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ХХ асрнинг иккинчи ярмидан совет давлатининг кадрлар сиёсати асосан Қорақалпоғистонда совет-партия тизими манфаатларига хизмат қиладиган кадрларни тайёрлашдан иборат бўлиб, бир-бирини мантиқан такрорлаб турадиган сохта шиорлар, партия қарорлари ўлка эҳтиёжларидан кўра маъмурий-буйруқбозлик занжирини тўлдиришга хизмат қилган кадрлар сиёсатининг назарий асосларини ташкил этганлиги аниқланган;
1950-йиллардаги кадрлар масаласида партиянинг бирёқламалик сиёсати натижасида хўжалик органларининг партиявий органлар билан алмаштирилиши ва бошқарув органлари билан қуйи бўғиндаги ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасидаги муносабатларнинг сунъий равишда тартибга солиниши, халқ хўжалигини юритишда бошқарув самарадорлигини пасайишига олиб келган эркинлик тамойилларининг бузилиши ва субективликнинг кучайиши билан бирга кечганлиги далилланган;
1970-1980-йилларда ҳудудни бошқариш учун Марказдан кадрлар жўнатиш сиёсати, миллий раҳбарларнинг маданий-техник савияси, турмуш даражасини “ошириш” тажрибаси натижасида юзага келган хатоликлар, кадрларнинг онгига марксизм-ленинизм ғоялари орқали “ишлов” берилиши ортидан маҳаллий аҳоли тарихий хотирасини заифлаштирилганлиги асосланган.
Мустақилликнинг дастлабки даврида давлат аппарати тизимида мафкуравий омилнинг роли сезиларли даражада пасайши натижасида раҳбар кадрларни танлаш бўйича ўзгаришлар амалга оширилган бўлса-да, кўпинча амалдаги эски амалдорларнинг бир лавозимдан иккинчисига ўтказилиши, ёш салоҳиятли кадрларнинг етишмаслиги республиканинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида турғунлик ҳолатини келтириб чиқарганлиги очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ХХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср биринчи чорагида Қорақалпоғистон давлат арбобларининг республика сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётидаги фаолиятига доир маълумотлар умумлаштирилган ҳолдаги таҳлили асосида янгича қарашлар илгари сурилганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Қорақалпоғитон давлат униврситетида ХХ аср иккинчи ярми – ХХИ аср биринчи чорагида Қорақалпоғистон давлат арбобларининг республика сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётидаги фаолияти тарихига доир махсус курсларни ишлаб чиқишда, Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейида ХХ аср тарихий шахслари экспонатларини бойитиш орқали орасида давлат арбобларининг ўрнини ёритишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат:
Қорақалпоғистоннинг ХХ - ХХИ асрнинг биринчи чорагидаги раҳбар кадрлар сиёсатини кўриб чиқиш асносида мазкур соҳани қайтадан ислоҳ қилиш, ҳаётнинг барча масалалари ва вазифаларни ҳал этиш, юртнинг истиқболини кўтариш учун, бошқариш ва ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида малакали, комил, етук мутахассис кадрлар етиштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Қорақалпоғистон тарихининг ўрганилаётган даври тарихидаги юқори малакали маҳаллий кадрларни тайёрлаш борасида узоқ йиллик тарихий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида кадрлар тайёрлаш миллий дастурини такомиллаштириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон давлат арбобларининг республика сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётидаги фаолияти тарихи бўйича олинган натижалар асосида:
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан совет давлатининг кадрлар сиёсати асосан Қорақалпоғистонда мамлакат, партия манфаатларига хизмат қиладиган кадрларни тайёрлашдан иборат бўлиб, бир-бирини мантиқан такрорлаб турадиган сохта шиорлар, партия қарорлари кадрлар сиёсатининг назарий асосларини ташкил этганлиги ҳақида маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейидаги экспонатларни бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг 2025-йил 21-январдаги 16-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музейга ташриф буюрувчиларга тарихий, маданий меросни тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этган;
1950-йиллардаги кадрлар масаласида партиянинг бирёқламалик сиёсати натижасида хўжалик органларининг партиявий органлар билан алмаштирилиши ва бошқарув органлари билан қуйи бўғиндаги ишлаб чиқариш бўлинмалари ўртасидаги муносабатларнинг майда тартибга солиниши, халқ хўжалигини юритишда бошқарувнинг эркинлик тамойиллари ва субективликнинг кучайиши билан бирга кечганлиги борасидаги натижалардан Республика маъанавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг “Янги Ўзбекистон - маърифатли жамият” шиори остидаги “Маънавият фестивали” доирасидаги тадбирлами тарғиб этишда белгиланган вазифалами бажаришда фойдаланилган (Республика маъанавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2025-йил 23-январдаги 01-13/07-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши маънавий-маъриfiй ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича ишларни илмий асосда ташкил қилишга хизмат қилган;
1970-1980-йилларда ҳудудни бошқариш учун Марказдан кадрлар жўнатиш сиёсати, миллий раҳбарларнинг маданий-техник савиясини, турмуш даражасини “ошириш” тажрибаси натижасида юзага келган хатоликлар, кадрларнинг онгига марксизм-ленинизм ғоялари орқали “ишлов” берилиши ортидан маҳаллий аҳоли тарихий хотирасини заифлаштирилганлиги борасидаги натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг маънавий-маъриfiй ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича ва 2024-йилда амалга ошириш режалаштирилган “Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 28-январдаги 07-06/5-01/94-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши 2024-йилда амалга оширилган “Маънавият фестивали” доирасида ўтказилган тадбирларнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Мустақилликнинг дастлабки даврида давлат аппарати фаолиятида мафкуравий омилнинг роли сезиларли даражада пасайши натижасида раҳбар кадрларни танлаш тизимида ўзгаришлар амалга оширилган бўлса-да, кўпинча амалдаги эски амалдорларнинг бир лавозимдан иккинчисига ўтказилиши республиканинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида турғунлик ҳолатини келтириб чиқарганлигига оид илмий натижалардан «Қорақалпоғистон» Радиоканалидаги “Мийрас” эшиттириши ссенарийсини тузишда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 3-февралдаги 05-22/63-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, уларда миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш ва ривожлантиришда, миллий ўзликни англашда улкан аҳамият касб этган.