Косимбетова Дилбар Сагиндиковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1917-1941-йилларда Қорақалпоғистонда тил сиёсати (Қорақалпоқ тили мисолида)”  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони: 
Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор; Лариса Уразова Карамовна, тарих фанлари  номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистонда 1917-1941 йилларда тил сиёсати тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: миллий республикаларда лотин ёзувига ўтиш кўпчилик туркийзабон миллий зиёлилар томонидан, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ҳам қўллаб-қувватланганлиги, бунинг натижасида тилнинг товуш ва лексик таркибини ҳисобга олган ҳолда қорақалпоқ алифбоси ва имлоси яратилганлиги исботланган;
араб графикасидан лотин ёзувига ўтиш натижасида аҳолининг катта қисми янги ҳокимият манфаатларига жавоб берадиган саводхонлик ва маърифатни ошириш имкониятига эга бўлганлиги, шу билан бирга халқнинг кўп асрлик адабий ва маданий меросидан фойдаланиш имконияти чекланиши, кейинчалик йўқолиб кетишига олиб келганлиги аниқланган;
совет ҳокимиятининг тил сиёсати кўп миллатли давлат халқларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётини тартибга солиш ва унификация қилиш орқали марказдан қочма кучларни кучайтиришга қаратилганлиги, бу эса туркий тилли мусулмонларни парчалаш ва динга қарши кураш мақсадининг бир қисми эканлиги асосланган;
Қорақалпоқ Янги лотин алифбога ўтган даврдан 1939-1940 йилларгача асосан қорақалпоқ тили бўйича янги материалларни тўплаш, республика мактаблари учун ўқув қўлланмалар тузиш, алифбо ва имло қоидаларини такомиллаштириш, ҳамда табиий ва ижтимоий фанларнинг айрим соҳалари бўйича илмий-техник атамаларни ишлаб чиқишдангина иборат бўлиб, тил сиёсати миллий хусусиятларни инобатга олмасдан фақатгина фан ва техника эҳтиёжлари қондиришга қаратилганлиги кўрсатиб берилган;
Қорақалпоқ тили ёзувининг мажбурий кирилл алифбосига ўтказилиши унинг имло қоидаларида кўплаб зиддиятларни келтириб чиқариб, ёзма нутқ маданиятига салбий таъсир кўрсатиши, тўғри ёзиш қоидаларини ўрганишга тўсқинлик қилганлиги ҳамда ва босма нашрларда орфографик турфаликни юзага келтирганлиги очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти: Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти тадқиқот ишида аниқланган ва келтирилган материаллар ҳамда хулосалардан Қорақалпоғистоннинг совет ҳокимияти ўрнатилиши даври тарихига оид қарашлар ва янгича ёндашувларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти халқ таълими тарихини ҳар томонлама ўрганиш бўйича олий ўқув юртлари учун дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, Қорақалпоғистон олий таълим муассасаларининг тарих факултетларида миллий педагогика тарихи ва тарих муаммолари бўйича махсус курсларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: 1917-1941-йилларда Қорақалпоғистонда совет ҳокимиятининг тил сиёсати тарихи бўйича олинган илмий натижалар, хулосалар ва амалий таклифлар қуйидагича амалга оширилди:
миллий республикаларда лотин ёзувига ўтиш кўпчилик туркийзабон миллий зиёлилар томонидан, шу жумладан, Қорақалпоғистонда ҳам қўллаб-қувватланганлиги, бунинг натижасида тилнинг товуш ва лексик таркибини ҳисобга олган ҳолда қорақалпоқ алифбоси ва имлоси яратилганлиги каби натижалардан "Қорақалпоғистон" телеканалининг "Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон!" кўрсатувида апробациядан ўтказилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканали" давлат муассасасининг 2025-йил 25-январдаги 05-22/41-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш, миллий ўзлигини англашда муҳим аҳамият касб этган.
араб графикасидан лотин ёзувига ўтиш натижасида аҳолининг катта қисми янги ҳокимият манфаатларига жавоб берадиган саводхонлик ва маърифатни ошириш имкониятига эга бўлганлиги, шу билан бирга халқнинг кўп асрлик адабий ва маданий меросидан фойдаланиш имконияти чекланиши, кейинчалик йўқолиб кетишига олиб келганлиги бўйича натижалардан таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда давлат тилини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2025-йил 15-январдаги 11-06/5-01/42-сон маълумотномаси). Тил соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилган.
Қорақалпоқ янги лотин алифбога ўтган даврдан 1939-1940 йилларгача асосан қорақалпоқ тили бўйича янги материалларни тўплаш, республика мактаблари учун ўқув қўлланмалар тузиш, алифбо ва имло қоидаларини такомиллаштириш, ҳамда табиий ва ижтимоий фанларнинг айрим соҳалари бўйича илмий-техник атамаларни ишлаб чиқишдангина иборат бўлиб, тил сиёсати миллий хусусиятларни инобатга олмасдан фақатгина фан ва техника эҳтиёжлари қондиришга қаратилганлиги ҳақидаги натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида баъзи кўргазмалар учун матнлар тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 14-январдаги 4-04/67-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланилиши ташриф буюрувчиларнинг маданий тикланиш ва қорақалпоқ халқининг маънавий меросини ҳақида тўлароқ маълумотлар олишларига хизмат қилган.
Қорақалпоқ тили ёзувининг мажбурий кирилл алифбосига ўтказилиши унинг имло қоидаларида кўплаб зиддиятларни келтириб чиқариб, ёзма нутқ маданиятига салбий таъсир кўрсатиши, тўғри ёзиш қоидаларини ўрганишга тўсқинлик қилганлиги ҳамда ва босма нашрларда орфографик турфаликни юзага келтирганлиги ҳақидаги тадқиқот натижаларидан экскурсия материаллари матнларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Маданий мерос бошқармасининг 2025-йил 24-январдаги 01-03/04-49-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари халқимиз маданий меросини асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish