Даткаев Умиджон Каримжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ўқув фаолиятига адаптаций жараёнида эмоцианал зўриқишларининг психологик хусусиятлари (ҳарбий таълим тизими мисолида)”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/P1099.
Илмий раҳбар: Акрамов Мирмухсин Рустамович, психология фанлари доктори (DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Хайдаров Ислом Махмутали ўғли, психология фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий таълим тизимида таҳсил олувчи талабалар ўқув фаолияти адаптация жараёнида эмоционал зўриқишларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда коррексион имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсантларнинг ҳарбий таълим муҳитида учрайдиган стрессоген вазиятларга адаптив-психологик компетентлиликка кўра когнитив мослашувчанлик, иродавий назорат, психологик чидамлилиги, янги шароитга тезкор адаптация даражаси ва эмоционал ўзини бошқариш кўникмаларининг шаклланиши натижасида стрессни бошқариш стратегиялари психологик мослашув ва ҳиссий қайта тикланиш қобилияти орқали юзага келиши далилланган;
курсантларнинг ҳарбий ўқув фаолияти давомида юзага келадиган эмоционал зўриқишлари натижасида адаптив бўлмаган психологик реакцияларга кўра тормозланиш, конфликтга мойиллик, ўқув фаолиятида функционал зўриқиш, эскапизм тенденцияси, эмоционал дискомфорт ва дезадаптация индикаторларининг таъсирига кўра таълимга мослашишнинг психологик омиллари эмоционал фоннинг интенсивлиги асосида далилланган;
курсантларнинг ҳарбий ўқув фаолиятига мослашиш жараёнида эмоционал ҳолатлари мониторинги ўқув фаолияти доирасида ўзини назорат қилиш, ўзини ва бошқаларни қабул қилиш даражаси, ички назорат локуси, эмоционал комфорт, конформлик ҳамда каузусли вазиятларда хулқни бошқариш кўникмаларининг шаклланишига олиб келганлиги туфайли стрессга нисбатан барқарорлик, эмоционал мувозанатни сақлаш ва конструктив хулқ стратегияларини Селф-менежмент кўникмалари орқали танлашга боғлиқ мослашувнинг ижобий динамикаси далилланган;
курсантларнинг эмоционал зўриқишлари ривожланишига таъсир қилувчи адаптив бошқарув механизмларига кўра индивидуал (қўзғалувчанлик, ҳаракатчанлик, стрессга чидамлилик), ижтимоий (ўқитувчи ва раҳбарларнинг коммуникатив-психологик позицияси) ҳамда ташкилий (ҳарбий интизом, режим, регламент) омилларнинг ўзаро интеграцияси туфайли ҳарбий ўқув фаолиятига мослашиш жараёнини эмоционал интеллект орқали оптималлаштирувчи модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий таълим тизими курсантлари ўқув фаолияти адаптация жараёнида эмоционал зўриқишларнинг психологик жиҳатлари мавзусидаги олиб борилган тадқиқот натижалари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
курсантларнинг ҳарбий таълим муҳитида дуч келадиган стрессоген вазиятларга чидамлилик, янги шароитга тез мослашиш шаклланиши натижасида, уларда стрессни бошқариш ҳамда мослашув жараёнини енгиллаштириш сингари психологик детерминантлар исботланганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-а-сон маълумотномаси). Натижада, стрессни бошқариш, ижтимоий мослашувни ошириш ва руҳий барқарорликни шакллантириш бўйича техникалар ва машғулотларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
курсантлар ҳарбий ўқув фаолиятида эмоционал зўриқишлар юзага келиши натижасида, уларда тормозланиш, конфликтга мойиллик, ўқув фаолияти доирасида зўриқиш, эскапизм (муаммолардан қочиш), эмоционал дискомфорт ҳамда дезадаптация хусусиятларининг динамикаси далилланганлигига оид натижалар оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-а-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мослашув жараёнида эмоционал зўриқишларни келтириб чиқарувчи сабаблар, уларнинг ривожланиш динамикаси ва оқибатларини аниқлашга хизмат қилган;
ҳарбий ўқув фаолиятига мослашиш жараёнида эмоционал ҳолатлар ҳамда ўқув фаолияти доирасида ўзини назорат қилиш, ўзини ва бошқаларни қабул қилиш, ички назорат, эмоционал комфорт, конформлик, экстремал вазиятларда ўзини назорат қилиш натижасида, курсантларда позитив эмоционал ҳолатлар асосланганлигига доир натижалар оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-а-сон маълумотномаси). Натижада курсантлар ўқув фаолияти адаптация жараёнида эмоционал зўриқишга хос хусусиятлар билан боғлиқ амалий натижаларни бойитилишига эришилган;
курсантларнинг эмоционал зўриқишлари ривожланишига таъсир қилувчи индивидуал (қўзғалувчанлик, ҳаракатчанлик, стрессга чидамлилик), ижтимоий (ўқитувчилар ва раҳбарларнинг муносабати) ва ташкилий (ҳарбий интизом, режим) омилларнинг интеграциялашуви натижасида, ҳарбий ўқув фаолиятига мослашиш ҳамда эмоционал зўриқишларни олдини олувчи психологик модел ишлаб чиқилганлигига доир натижалар оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-352-а-сон маълумотномаси). Натижада, курсантлар учун индивидуал ва гуруҳга қаратилган профилактика чоралари асосида ҳарбий хизмат шароитларига мос психологик қўллаб-қувватлаш дастурларини жорий этишга хизмат қилган.