Насруллаева Асолат Абдумалик қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида хавотирланиш намоён бўлишининг психологик детерминантлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P508.
Илмий раҳбар: Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўғли, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети,  PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Зиявитдинова Гулнора Зияутдиновна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларни оила ҳақидаги тасаввурларида хавотирланиш намоён бўлишининг психологик детерминантларини аниқлаш асносида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг психологик механизмларини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида хавотирланиш намоён бўлиш динамикасида оиладаги жинсий ҳаётга муносабатда туйғулар, кутилмаларни интеграл таъсири туфайли никоҳга маънавий тайёргарлик ўрта даражада шаклланиши романтик орзулар ва турмушдаги реал рол функсияларининг психологик жиҳатдан нотўғри талқини натижасида ёшларда ҳаддан ташқари дабдаба, ортиқча харажатлар ҳақида ўйларнинг ривожланиши «хавотир ядроси» бўлиши исботланган;
ёшлар оила ҳақидаги тасаввурларининг гендер фарқларига кўра андрогинлик ҳамда маскулинлик сифатларининг қизларда устувор бўлиши “оила ва иш балансидаги” адолациз муносабатлар таъсирида “оилага мойиллик ва фарзанд кўриш” мотивитининг камайишига олиб келиши натижасида карера ҳамда оила динамикасини амбивалент такомиллаштириш хавотирланиш омили бўлиши аниқланган;
ёшларни оила қуриш борасидаги субектив хавотирланишининг жинс дифференциацияси мавжуд бўлмагани қайта-қайта ўйлаш ва субектив алоқалардан қочиш йигитларда устувор бўлиши натижасида “ажралишга ва романтик севгига” муносабат ёшларнинг оила ҳақидаги хавотирлар иерархиясида устуворлик қилиши далилланган;
ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида хавотирланиш намоён бўлишининг психологик детерминантларига муносабатлардан қочиш, бошқа варинатларни тасаввур қилиш, ижтимоий муносабатларда ташаббус камлиги, романтик алоқаларга нисбатан салбий эмоционал жавоб сифатида намоён бўлиши натижасида никоҳий тасаввурлари тизимида вужудга келаётган хавотирланиш, ҳиссий қўрқувлар ва фобик конструксияларнинг шаклланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларни оила ҳақидаги тасаввурларида ижтимоий фобия намоён бўлишининг психологик детерминантлари юзасидан ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида хавотирланиш намоён бўлиш динамикасида оиладаги жинсий ҳаётга муносабатда туйғулар, кутилмаларни интеграл таъсири туфайли никоҳга маънавий тайёргарлик ўрта даражада шаклланиши романтик орзулар ва турмушдаги реал рол функсияларининг психологик жиҳатдан нотўғри талқини натижасида ёшларда ҳаддан ташқари дабдаба, ортиқча харажатлар ҳақида ўйларнинг ривожланиши «хавотир ядроси» бўлиши исботланганлигига оид илмий натижалар “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг “Оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни согʻломлаштиришда қайноналар институтини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида амалий лойиҳа режасига киритилган (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-апрелдаги №01-09/2623-сонли маълумотномаси). Натижада никоҳга маънавий тайёргарлик даражасини оширишга ва фобиялар коррексиясига оид тренинг дастурлари шакллантирилган;
ёшлар оила ҳақидаги тасаввурларининг гендер фарқларига кўра андрогинлик ҳамда маскулинлик сифатларининг қизларда устувор бўлиши “оила ва иш балансидаги” адолациз муносабатлар таъсирида “оилага мойиллик ва фарзанд кўриш” мотивитининг камайишига олиб келиши натижасида карера ҳамда оила динамикасини амбивалент такомиллаштириш хавотирланиш омили бўлиши аниқланганлигига оид янгиликлар “Оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни согʻломлаштиришда қайноналар институтини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида амалий лойиҳа режасига киритилган (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-апрелдаги №01-09/2623-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида ижтимоий фобия шаклланишига таъсир қилувсҳи ижтимоий-психологик омиллар классификациялаштирилган;
ёшларни оила қуриш борасидаги субектив хавотирланишининг жинс дифференциацияси мавжуд бўлмагани қайта-қайта ўйлаш ва субектив алоқалардан қочиш йигитларда устувор бўлиши натижасида “ажралишга ва романтик севгига” муносабат ёшларнинг оила ҳақидаги хавотирлар иерархиясида устуворлик қилиши далилланганлигига оид янгиликлар “Оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни согʻломлаштиришда қайноналар институтини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида амалий лойиҳа режасига киритилган (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-апрелдаги №01-09/2623-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларни оила қуриш борасидаги ситуацион ва субектив хавотирланиши, ижтимоий фобияларнинг таъсирини камайтирувчи конструктив ечимлар ишлаб чиқилган;
ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида хавотирланиш намоён бўлишининг психологик детерминантларига муносабатлардан қочиш, бошқа варинатларни тасаввур қилиш, ижтимоий муносабатларда ташаббус камлиги, романтик алоқаларга нисбатан салбий эмоционал жавоб сифатида намоён бўлиши натижасида никоҳий тасаввурлари тизимида вужудга келаётган хавотирланиш, ҳиссий қўрқувлар ва фобик конструксияларнинг шаклланиши асосланганлигига оид янгиликлар “Оилалардаги ижтимоий маънавий муҳитни согʻломлаштиришда қайноналар институтини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида амалий лойиҳа режасига киритилган (“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 26-апрелдаги №01-09/2623-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг оила ҳақидаги тасаввурларида ижтимоий хавотир намоён бўлишининг индикатив мезонлари аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish