Сабитова Таджихоннинг 
педагогика фанлари доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги Ўзбекистон Олий таълим тизимида фолклор асарларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш методологияси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8763.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Муқаддас Қаҳрамановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умрзоқ Абдураззакович, филология фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида фолклор асарларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фолклор асарларини замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари қаҳрамон образларини шахсий тажрибага мос қайта яратиш ва тасаввур, хиссий қабул эстетик маданий жиҳатларини интерактив форматда асар мазмунидаги образ ва тимсолларнинг маъно қатламини идрок этиш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим тизимида фолклор асарларини замонавий технологиялар асосида ўқитишни дастурий таъминотини такомиллаштириш модели маданий идрок ва эстетик тафаккурни образли фикрлаш, маданий меросни интериоризасия ва мултиформаий таълим муҳитида фаол идрок этиш имиапия ва образли фикрлашни фолклор қаҳрамонларининг ҳиссий дунёсига кириш тажрибасини шахсий англаш такомиллаштирилган; 
фолклор асарларини гендер ҳамда мултимедиа технологиялари воситасида  ўқитиш методикасини интерактив платформалар воситасида индивидуал ўрганиш ижодий интерирстасиялаш, ассосиатив хариталар образли тафаккурни ва бадиий фикрлаш даражаси когнитив фикр ва тасаввур кенглигини мазмунини янги маънавий асосида такомиллаштирилган;
фолклор асарларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш методологиясининг самарадорлини адабий тайёргарлиги фолклор намуналарини эстетик идрок этиш ва лингвомаданий кўникмаларини тил маъно қатламларини миллий маънавий меросни ифодаларини тил воситасида интериоризасия қилиш асосида такомиллаштирилган;
фолклор асарларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг адабий тайёргарлигини такомиллаштиришни самарадорлиги билимлилик даражаси бадиий тафаккур фаоллиги ва ижодий ифода кўникмаларини бадиий ғояни мустақил талқин қилиш, фолклор мазмунини шахсий хиссиёт ва тасаввур орқали қайта яратиш, янги шаклда ифода этиш асосида аниқланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
фолклор асарларини замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари қаҳрамон образларини шахсий тажрибага мос қайта яратиш ва тасаввур, хиссий қабул эстетик маданий жиҳатларини интерактив форматда асар мазмунидаги образ ва тимсолларнинг маъно қатламини идрок этиш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган «Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар»нинг 17-банди “Илмий-методологик жиҳатдан асосланган, тарихий тажриба ва замонавий таҳлиллар ҳамда юксак мақсадларни ўзида мужассамлаштирган «Кучли маънавият билан Янги Ўзбекистон сари» номли янги илмий-оммабоп қўлланманинг консепсиясини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 25-декабрдаги 10/241-сон далолатномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон олий таълим тизимида фолклор асарларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш методологиясини оммалаштиришга хизмат қилган. 
олий таълим тизимида фолклор асарларини замонавий технологиялар асосида ўқитишни дастурий таъминотини ривожлантириш моделларини такомиллаштириш модели маданий идрок ва эстетик тафаккурни образли фикрлаш, маданий меросни интериоризасия ва мултиформаий таълим муҳитида фаол идрок этиш имиапия ва образли фикрлашни фолклор қаҳрамонларининг ҳиссий дунёсига кириш тажрибасини шахсий англаш бўйича тавсиялар олий таълим муассасаларининг 5111200-Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналишлари учун яратилган “Ўзбек фолклори” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғига асосан 166-231-сон гувоҳнома). Натижада, фолклор асарларининг жанрий хусусиятлари таҳлили воситасида талабаларнинг дунёқараши ва тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилган; 
фолклор асарларини гендер ҳамда мултимедиа технологиялари воситасида  ўқитиш методикасини интерактив платформалар воситасида индивидуал ўрганиш ижодий интерирстасиялаш, ассосиатив хариталар образли тафаккурни ва бадиий фикрлаш даражаси когнитив фикр ва тасаввур кенглигини мазмунини янги маънавий асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телеканали «Минбар» кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телерадио канали давлат муассасасининг 2024-йил 24-декабрдаги 01-15-765-сонли маълумотномаси). Натижада, «Маҳалла» телеканали кўрсатувлари орқали халқ этнографик дастурларининг оммалашишига хизмат қилган. 
фолклор асарларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш методологиясининг самарадорлини адабий тайёргарлиги фолклор намуналарини эстетик идрок этиш ва лингвомаданий кўникмаларини тил маъно қатламларини миллий маънавий меросни ифодаларини тил воситасида интериоризасия қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Ўзбек фолклори” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғига асосида нашр тавсияномаси). Натижада, талабаларда халқнинг бой интелуктуал мероси ва умумбашарий қадриятлар, ўтмиш меросини ҳам назарий ҳам амалий натижаларини ҳис қилдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish