Зоирова Иродабегим Файзи қизиннг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессида вояга етмаган жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu973
Илмий раҳбар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлари доктори, профессор Ахроров Бахром Жаббарович, юридик фанлари доктори, доцент Шодиев Ғулом Махамматович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси жиноят процессида вояга етмаган жабрланувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини халқаро умумэътироф этилган стандартлар, миллий ҳамда хорижий мамлакатлар қонунчилигига кўра қиёсий таҳлил қилиш орқали қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчига, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик шикаст етказилишининг олдини олиш учун ҳамда жабрланувчи, гувоҳнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкинлиги илмий асослаб берилган;
вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларни ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус сўроқ хоналарида аудио ва видеоёзувлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида юзлаштириш ўтказилиши мумкинлиги асослаб берилган;
шахсни вояга етмаган жабрланувчи ёки жиноят шоҳидларига таниб олиш учун кўрсатишда унинг фотосуратидан, видеоёзувдан фойдаланиш орқали кўрсатувларини самарали усулда қабул қилиш имкониятлари илмий асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ вояга етмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки эксплуатация ва зўравонликка оид жиноятлар натижасида жабрланган шахслар манфаатида давлат ҳисобидан адвокат иштирокини таъминлашга доир процессуал қоидаларни жорий этиш зарурати илмий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчига, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга психологик шикаст етказилишининг олдини олиш учун ҳамда жабрланувчи, гувоҳнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги таклифлари 2023-2024 йилларда янги таҳрирда ишлаб чиқилган Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасининг 1212-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 20 февралдаги 27/2-32-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф вояга етмаган жабрланувчиларнинг тергов жараёнларида такрорий иштирок этиши натижасида қайта жабрланишини (ревиктимизация) олдини олишда хизмат қилади;
вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларни ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус сўроқ хоналарида аудио ва видеоёзувлардан фойдаланган ҳолда, шунингдек видеоконференцалоқа режимида юзлаштириш ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифлари 2023-2024 йилларда янги таҳрирда ишлаб чиқилган Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасининг 123-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 20 февралдаги 27/2-33-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф вояга етмаган жабрланувчиларнинг юзлаштириш давомида жиноят содир этган шахснинг кўз ўнгида ҳозир бўлишини олдини олиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади;
шахсни вояга етмаган жабрланувчи ёки жиноят шоҳидларига таниб олиш учун кўрсатишда унинг фотосуратидан, видеоёзувдан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги таклифлари 2023-2024 йилларда янги таҳрирда ишлаб чиқилган Жиноят-процессуал кодекси лойиҳасининг 127-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 20 февралдаги 27/2-33-25-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф тергов жараёнларида техник воситалар орқали кичик ёшдаги жабрланувчиларнинг ўзи тушунадиган тилда кўрсатувларини самарали усулда қабул қилишда хизмат қилади;
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ вояга етмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки эксплуатация ва зўравонликка оид жиноятлар натижасида жабрланган шахсларни ҳимоя қилиш мақсадида жабрланувчи сифатида эътироф этилган шахслар мазмунидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 14 октябрдаги 04/3-08/4064-сон баённомаси). Ушбу таклиф вояга етмаган жабрланувчиларнинг манфаатида давлат ҳисобидан адвокат иштирокини таъминланишга доир процессуал бўшлиқларни тўлдиришга хизмат қилади.