Каримов Хожакбар Махамаджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоқларида инновацион инфратузилмаларнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Тўқимачилик саноати мисолида)” 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5324.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаева Гулчеҳра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноатида инновацион инфратузилмаларнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнига инновацияларни жорий қилишнинг кластер-инфратузилмавий ташкилий модели инновацион инфратузилма субектлари (технопарклар, лойиҳа марказлари, инкубаторлар, венчур фондлар ва илмий-тадқиқот институтлари) ўртасида билим трансфери ва технология диффузияси асосида шаклланадиган кўп функсияли ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарида тайёр маҳсулотлар экспорт ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг кўп ўзгарувчили эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноатида инновацион инфратузилмалар фаолиятини молиявий, резидентлар фаолияти, ички бошқарув жараёнлари ва инсон капитали мезонлари кесимида кўп омилли баҳолаш саноат тармоғи хусусиятларини яққолроқ ифодаловчи кўрсаткичлар ёрдамида такомиллаштирилган;
Андижон, Навоий, Нукус, Самарқанд, Сирдарё Ёшлар технопарклари асосий фаолият кўрсаткичлари асосида иқтисодий самарадорликнинг “юқори” (2,25-3,00), “ўртадан юқори” 
(1,75-2,24),  “ўрта” (1,25-1,74), “қуйи” (0-1,24) чегара диапазонларига кўра гуруҳлаш орқали уларнинг тўқимачилик корхоналарига таъсир этиш даражаси асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноатида инновацион инфратузилмаларнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида: 
тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнига инновацияларни жорий қилишнинг кластер-инфратузилмавий ташкилий модели инновацион инфратузилма субектлари (технопарклар, лойиҳа марказлари, инкубаторлар, венчур фондлар ва илмий-тадқиқот институтлари) ўртасида билим трансфери ва технология диффузияси асосида шаклланадиган кўп функсияли ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан технопаркларга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 02/17-3620-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг 2025-йил 8-ноябрдаги 01-28-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион инфратузилмалар турларининг тавсифи, вазифа ва функсияларининг белгиланиши орқали тўқимачилик соҳасида технопарклар томонидан ишлаб чиқилган стартап лойиҳалар сони 15% га ортиб ва уларнинг амалиётга жорий қилиш муддати ўрта ҳисобда 15-20% га қисқарган;
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарида тайёр маҳсулотлар экспорт ҳажмига таъсир этувчи омилларнинг кўп ўзгарувчили эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан корхоналарда инновацияларни жорий қилишга оид кўрсаткичларни режалаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг 2025-йил 8-ноябрдаги 01-28-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда 75 та ташкил этиладиган инновацион инфратузилмалар ҳисобига юқори технологияли маҳсулотлар экспортининг улуши 6% га ошиш прогнози белгиланган;
тўқимачилик саноатида инновацион инфратузилмалар фаолиятини молиявий, резидентлар фаолияти, ички бошқарув жараёнлари ва инсон капитали мезонлари кесимида кўп омилли баҳолаш саноат тармоғи хусусиятларини яққолроқ ифодаловчи кўрсаткичлар ёрдамида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан инновацион инфратузилмалар фаолиятини баҳолашда ҳамда стратегик йўналишларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг 2025-йил 8-ноябрдаги 01-28-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 02/17-3620-сон ҳамда “Андижон Ёшлар технопарки” давлат муассасасининг 2025-йил 24-июлдаги 5-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши нормаллаштирилган интеграцион баҳолаш натижаларига кўра технопарклар фаолияти устувор йўналишлар бўйича қайта тузиш ва ресурсларни оптимал тақсимлаш орқали инновацион лойиҳаларнинг тижоратлашувини 1,5 баробарга тезлаштириш имконини берган;
Андижон, Навоий, Нукус, Самарқанд, Сирдарё Ёшлар технопарклари асосий фаолият кўрсаткичлари асосида иқтисодий самарадорликнинг “юқори” (2,25-3,00), “ўртадан юқори” 
(1,75-2,24),  “ўрта” (1,25-1,74), “қуйи” (0-1,24) чегара диапазонларига кўра гуруҳлаш орқали уларнинг тўқимачилик корхоналарига таъсир этиш даражасини асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ёшлар технопарклари рейтингини юритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 16-сентябрдаги 02/17-3620-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион инфратузилмалар фаолиятини баҳолаш ва уларнинг рейтингини тузиш орқали тармоқ корхоналарига, хусусан тўқимачилик корхоналарига таъсирини баҳолаш имконини бериб, мазкур фаолиятни комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилиниши натижасида инновацион лойиҳалар сони 1,3 баробарга ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish