Гаппарова Дилдара Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда рақамлаштириш ва автоматлаштириш даврида истеъдодларни бошқариш”, 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/I733
Илмий раҳбар: Каримов Фарход Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети, DSc.22/30.12.2019.I.85.01
Расмий оппонентлар: Мурадова Ҳусния Муҳиддиновна,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахманбаева Роза Абдурахмановна,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат босқаруви академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда рақамлаштириш ва автоматлаштириш даврида иқтидорларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, Торнацкий ва Флейшернинг “технологик, ташкилий ва ташқи омиллари” асосида иқтидорларни самарали бошқаришнинг янги модели ишлаб чиқилиб, бунда ташкилотлардаги информацион технологиялар (ИТ) инфратузилма, кадрлар бўлими ходимларининг ИТ салоҳияти ва топ-менежмент қўллаб-қувватлашининг исте'додларни бошқариш самарадорлигига та'сири рақамларда тасдиқланди;
Ўзбекистондаги кичик корхоналар истеъдодни жалб қилиш, ривожлантириш ва ушлаб қолишда йирик ташкилотларга нисбатан самарадор экани статистик далиллар билан асосланиб, корхона ҳажми ва истеъдодларни бошқариш натижалари ўртасида тескари пропорционаллик аниқланди (п-валуе=0,006; б=-0,161). Йирик ва кичик корхоналарда истеъдодларни самарали бошқариш стратегиялари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқарилди;
Ҳофстеденинг “узоқ муддатли ориентация” мезони технологик омиллар ва истеъдодларни бошқариш самарадорлиги ўртасидаги боғлиқликка модерацион таъсир кўрсатиши аниқланиб, Ўзбекистон шароитида истеъдодларни самарали бошқариш ва ривожлантириш жараёни ташкилотларнинг узоқ муддатли стратегик йўналганлиги билан боғлиқлиги асосланди.
инсон ресурслари ахборот тизимлари (ҲРИС) “технологик-ташкилий-ташқи омиллар” ва истеъдодларни бошқариш самарадорлиги ўртасида воситачи (медиатор) сифатида аҳамият касб этиши илмий асосланди, ҳамда инсон ресурслари технологияларини Ўзбекистонда жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича 2025-2030 йиллар учун йъол харитаси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамлаштириш ва работлаштириш даврида иқтидорларни бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, Торнацкий ва Флейшернинг “технологик, ташкилий ва ташқи омиллари” асосида иқтидорларни самарали бошқаришнинг янги модели ишлаб чиқилиб, бунда ташкилотлардаги ИТ инфратузилма, кадрлар бўлими ходимларининг ИТ салоҳияти ва топ-менежмент қўллаб-қувватлашининг исте'додларни бошқариш самарадорлигига та'сири рақамларда тасдиқланиши “Ангелсей Фоод” ХК МЧЖ томонидан Корзинка супермаркетлар тармоғида истеъдодларни ривожлантриш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ангелсей Фоод” ХК МЧЖнинг 2025-йил 7-мартдаги 732-сон маълумотномаси). Натижада, “Корзинка” супермаркетлар тармоғи махсус техник таъминот ва кадрларнинг ИТ- салоҳиятини ривожлантиришга устувор аҳамият бериши, ҳамда юқори раҳбариятнинг мустаҳкам кўмаги компаниянинг иқтидорли кадрларни ёллаши, ривожлантириши ва ушлаб қолишидаги самарадорлигини сезиларли даражада оширди. Компания ходимлари кўникмаларини ривожлантириш учун махсус менторлик дастурлари, ҳамда онлайн ва офлайн ўқув семинарлари ташкил этилди ва 2024-йил 18-октябрда компания ҲР бўйича инновацион амалиётлари учун республика Эмплоер Бранд Аwард & Суммит 2024 (ЭМБРАС) да “Талент Девелопмент” (Истеъдодларни ривожлантириш) мукофотига сазовор бўлишига эришилган;
Ўзбекистондаги кичик корхоналар истеъдодни жалб қилиш, ривожлантириш ва ушлаб қолишда йирик ташкилотларга нисбатан самарадор экани статистик далиллар билан асосланиб, корхона ҳажми ва истеъдодларни бошқариш натижалари ўртасида тескари пропорционаллик аниқланганлиги (п-валуе=0,006; б=-0.161), ҳамда йирик ва кичик корхоналарда истеъдодларни самарали бошқариш стратегиялари бўйича амалий тавсияларни қўллаган ҳолда “Корзинка” супермаркетлар тармоғи энг йирик иш берувчи компаниялардан бири сифатида инновацион технологияларни жорий этиш ва компанияда ишлашнинг асосий афзалликларини намойиш этиш орқали истедодли ходимларни ишга жалб қилишнинг янги стратегиясини муваффақиятли амалга оширди. (“Ангелсей Фоод” ХК МЧЖнинг 2025-йил 7-мартдаги 732-сон маълумотномаси). Натижада, 2023-йилда “Ишимиз янада яхшироқ!” лойиҳаси орқали истедодли кадрларни жалб қилиш ва уларни компаниянинг ички трейнинг маркази орқали ўқитиб, ишга тайёрлаш имконияти яратилди ва бу янгилик йирик реклама компаниясида таргиб қилинди. Лойиҳа ишга туширилганидан сўнг компаниянинг иш изловчилар оқими беш бараварга кўпайди ва номзодлар анкеталарининг умумий сони 35 мингга етди. 3 ой ичида 1 640 нафар янги истедодли ходимлар “Корзинка” супермаркетлар тармоғида ишга олинишига эришилди;
Ҳофстеденинг “Узоқ муддатли ориентация” мезони технологик омиллар ва истеъдодларни бошқариш самарадорлиги ўртасидаги боғлиқликка модерацион таъсир кўрсатиши аниқланиб, Ўзбекистон шароитида истеъдодларни самарали бошқариш ва ривожлантириш жараёни ташкилотларнинг узоқ муддатли стратегик йўналганлиги билан боғлиқлиги асосланиши Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг узоқ муддатли мақсадларини белгилашда, асосий эътиборни ходимларнинг стратегик ва технологик билимларини оширишга қаратилишига сабаб бўлди. Натижада Палата доирасида келажак учун барқарор ўсишга кўмаклашувчи истеъдодларни бошқариш бўйича янги стратегия жорий этилди (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2025-йил 17-мартдаги 02-07-27-3029-сон маълумотномаси). Маълумотларга асосланган ушбу ёндашув узоқ муддатли мақсадларга эришиш, хусусан, ходимларнинг малакасини ошириш ва ташкилотнинг доимий ривожланишини таъминлашга қаратилган. 2024-йилда 50 нафар иқтидорли кадрлар бир қатор хорижий давлатлар, жумладан, Германия, Чехия, Туркия, Корея, Покистон каби мамлакатларга хорижий тажриба орттириш учун жўнатилди;
инсон ресурслари ахборот тизимлари (ҲРИС) "технологик-ташкилий-ташқи омиллар” ва истеъдодларни бошқариш самарадорлиги ўртасида воситачи (медиатор) сифатида аҳамият касб этиши илмий асосланди, ҳамда Ўзбекистонда инсон ресурслари технологияларини жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича 2025-2030 йиллар учун йъол харитаси ишлаб чиқилиши “Корзинка” супермаркетлар тармоғида "Рақамлаштирилган профессионал ўсиш” тизимини жорий этишда фойдаланилди (“Ангелсей Фоод” ХК МЧЖнинг 2025-йил 7-мартдаги 732-сон маълумотномаси). Натижада, “САП СуccессФаcторс” электрон платформаси асосида компания ходимларининг хизмат поғоналарида ўсишининг шаффофлиги ошди. Ходимлар сони йил давомида сезиларли даражада 27% га ошди ва 2025-йил феврал ҳолатига кўра, “Корзинка” супермаркетлар тармоғи тизимида 12,7 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди.