Абдурахматова Камола Муроджон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қурилишни назорат қилиш ва амалга оширишда коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, “12.00.12 – Коррупция муаммолари (юридик фанлар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu997 
Илмий раҳбар: Аминжонова Матлуба Аҳмедовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Тиллабоев Мирзатилла Алишерович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Маманов Сардоржон Собир ўғли. 
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат юридик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қурилишни назорат қилиш ва амалга оширишда коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган мажбурий кўрсатмаларни тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклиф илмий асослантирилган;
объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг рухсатномасисиз қуриш учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклиф илмий асосланган;
қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклиф илмий жиҳатдан асослантирилган;
қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш ва объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши тўғрисидаги таклиф илмий жиҳатдан асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган мажбурий кўрсатмаларни тўлиқ бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси 3-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 2025 йил 03 июндаги 04/7-10-6-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши қурилишдаги коррупциявий хатти-ҳаракатлар, хусусан сифатсиз материаллар қўллаш, ноқонуний келишувлар, лойиҳа ҳужжатлари ва шаҳарсозлик қонунларига риоя қилмаслик ҳолатларини олдини олиш орқали бинолар ва иншоотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилган.
объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг рухсатномасисиз қуриш учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 99-моддаси 9-қисмига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 03.06.2025 йилдаги 04/7-10-6-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши қурилишга рухсатнома олиш жараёнида содир бўлиши мумкин бўлган коррупциявий хатти-ҳаракатлар, хусусан пора, ноқонуний (рухсатсиз) қурилишлар бўйича келишувлар ва кўз юмиш ҳолатларининг олдини олиш орқали шаҳарсозлик қонунларига қатъий риоя қилиниши ҳамда давлат назорати самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.
қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2293-моддасининг 1-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 03.06.2025 йилдаги 04/7-10-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилишдаги коррупциявий хатти-ҳаракатлар ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлардан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйилишини олдини олиш ва давлат назорати самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.
қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш ва объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасисиз қуриш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2293-моддасининг 6-қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг 03.06.2025 йилдаги 04/7-10-5-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши қурилишда ҳуқуқий назорат ва жавобгарликни кучайтириш, объектни фойдаланишга рухсат беришдаги коррупциявий хатти-ҳаракатлар ва қонун бузилишларига қарши қатъий чораларни таъминлаш, бинолар сифати, инсон ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish