Нумонжонова Наргиза Ашуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнесни ривожланишида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари (Андижон вилояти мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4827.
Илмий раҳбар: Жўрахонов Музаффар Эскандарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умронов Элдор Содирович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятида кичик бизнесни ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес инвестиция самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни капитал қўйилмалар қўшимча ўзгариши билан янги иш ўринлари ҳамда ишчи кучининг соҳалар кесимида мақбул тақсимотига қаратилган ижтимоий мезонлар ҳисобига такомиллаштирилган;
кичик бизнесга йўналтирилган капитал ҳажми, иш билан бандлик қўшимча ўсиши ва янги иш ўринларини ошириш жараёнлари ўзаро таркибий элементларини мақбул уйғунлаштириш ҳисобига ёмон [0≤〖ИС〗_т^ ≤0,30], ўрта [0,31≤〖ИС〗_т^ ≤0,55], яхши [0,56≤〖ИС〗_т^ ≤0,70], юқори [0,71≤〖ИС〗_т^ ≤1,0] оралиқларга кўра инвестиция самарадорлигини баҳолаш такомиллаштирилган;
кичик бизнесда асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг соҳадаги меҳнат салоҳияти, инфратузилма фаолияти, ЯҲМ ни ўсиш суръати ҳамда кичик бизнесни ЯҲМ даги улуши мезонлари билан боғлиқлиги тренд модел [Й= 0,05534+0,01411Х1+0,0484Х2+0,05013Х3+0,04512Х4] орқали асосланган;
кичик бизнес соҳасига жалб қилинган инвестициялар ўсиш тенденсияларининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари оддий, оптимистик ва пессимистик ссенарийлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнесни ривожланишида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик бизнес инвестиция самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни капитал қўйилмалар қўшимча ўзгариши билан янги иш ўринлари ҳамда ишчи кучининг соҳалар кесимида мақбул тақсимотига қаратилган ижтимоий мезонлар ҳисобига такомиллаштирилган. Ушбу таклиф “Андижон вилоятини 2025-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 27-октабр 06-10-33-17015-сон маълумотномаси, Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025-йил 8-октябрдаги 04/05-18-/198-сон маълумотномаси). Мазкур баҳолаш усулини амалиётга жорий этиш, Андижон вилояти бўйича кичик бизнесга йўналтирилган инвестицияларнинг жами инвестицияларга нисбатан улушини 1 фоизга ўсиши, кичик бизнеснинг бандлардаги улушини ўртача 1,13 фоизга, аҳоли даромадларини ўртача 7,3 бирликка ошириш имкониятини яратган;
кичик бизнесга йўналтирилган капитал ҳажми, иш билан бандлик қўшимча ўсиши ва янги иш ўринларини ошириш жараёнлари ўзаро таркибий элементларини мақбул уйғунлаштириш ҳисобига ёмон [0≤〖ИС〗_т^ ≤0,30], ўрта [0,31≤〖ИС〗_т^ ≤0,55], яхши [0,56≤〖ИС〗_т^ ≤0,70], юқори [0,71≤〖ИС〗_т^ ≤1,0] оралиқларга кўра инвестиция самарадорлигини баҳолаш такомиллаштирилган. Ундан “Андижон вилоятини 2025-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 27-октабр 06-10-33-17015-сон маълумотномаси, Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025-йил 8-октябрдаги 04/05-18-/198-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан кичик бизнесга йўналтирилган инвестицияларнинг таркибидаги ўзгариш “ёмон” даражада бўлган ҳудудларга, жумладан, Балиқчи, Бўстон, Булоқбоши, Жалақудуқ, Марҳамат, Пахтаобод ҳамда Хўжаобод туманларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субектларига инвестициялар оқимини ошириш учун кенг имтиёзлар тақдим этиш асосланган;
кичик бизнесда асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг соҳадаги меҳнат салоҳияти, инфратузилма фаолияти, ЯҲМ ни ўсиш суръати ҳамда кичик бизнесни ЯҲМ даги улуши мезонлари билан боғлиқлиги тренд модел [Й = 0,05534+0,01411Х1+0,0484Х2+0,05013Х3+0,04512Х4] орқали асосланган, ундан “Андижон вилоятини 2025-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 27-октабр 06-10-33-17015-сон маълумотномаси, Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025-йил 8-октябрдаги 04/05-18-/198-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида Андижон вилоятида кичик бизнесни ривожланишида инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ҳамда вилоят бўйича таҳлилий материалларни тайёрлашга эришилган;
кичик бизнес соҳасига жалб қилинган инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳисобига кичик бизнес ривожланишини 2030-йилга қадар прогноз параметрларидан “Андижон вилоятини 2025-2030-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 27-октабр 06-10-33-17015-сон маълумотномаси, Андижон вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025-йил 8-октябрдаги 04/05-18-/198-сон маълумотномаси). Кичик бизнес соҳасига жалб қилинган инвестициялар ўсиш тенденциялари асосида вақт омилига боғлиқ тренд моделидан “Андижон вилоятининг 2025-2030-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси” истиқбол кўрсаткичларини белгилашга эришилган.