Умиров Хуршид Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бюджет даромадларини шакллантиришда мол-мулк солиғини ундириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4137.
Илмий раҳбар: Қиёсов Шерзод Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кунаров Руслан Рустамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бюджет даромадларини шакллантиришда мол-мулк солиғининг аҳамиятини оширишнинг илмий муаммоларини ҳал қилиш ва Ўзбекистон Республикасида мол-мулкни солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича услубий воситалар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юридик шахсларнинг мол-мулки ҳисобланган бинолар учун солиқ солинадиган база сифатида ҳар бир квадрат метрга мутлақ қийматда энг кам миқдорларни белгилаш таклиф этилган;
энергия тежовчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантирувчи имтиёзлар натижасида маҳаллий бюджетлар йўқотишларини қоплаш мақсадида мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш асосида солиқ базасини ва солиқ ставкаларини белгилаш асосланган;
солиқ солинадиган базани индексациялаш ва бир квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан келиб чиқиб аниқлаш тартиби сақлаб қолинган ҳолда юридик шахслар мол-мулк солиғи ставкасини пасайтириб бориш асосланган;
юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини инфляция даражасида индексация қилиб бориш асосида маҳаллий бюджет даромадлари ва солиқ юки барқарорлигини таъминлаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бюджет даромадларини шакллантиришда мол-мулк солиғининг аҳамиятини ошириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи миқдорини аниқлашда бинолар учун солиқ солинадиган база 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган қуйидаги энг кам миқдорлардан (Тошкент шаҳрида - 3 млн сўм (илгари 2,5 млн сўм эди), Нукус ва вилоят марказларида - 2 млн сўм (1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда - 1,2 млн сўм (1 млн сўм))дан паст бўлмаслигига оид таклифи “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-891-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалдаги Солиқ содексининг 412-моддасининг 1-бандида келтирилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 17 июндаги 41-7-13271-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши билан 2024 йил давомида бу тоифага мансуб солиқ тўловчиларнинг юридик шахслар мол-мулк солиғининг базаси 12,8 фоизга ошди;
энергия тежовчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида мол-мулк солиғидан имтиёзлар бериш тадбирлари орқали маҳаллий бюджетлар йўқотишларини қоплаш манбаларини қидириб топиш, солиқ солиш мақсадида мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва мол-мулк солиғи ставкаларини шу асосда қайта кўриб чиқишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 26 июн 2024 йилда ишлаб чиқилган “2025-2027 йилларга мўлжалланган Фискал Стратегия”нинг “ўрта муддатли давр учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 17 июндаги 41-7-13271-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2025-2026 йиллар давомида солиқ солиш мақсадида мол-мулкнинг бозор қийматини аниқлаш услубиёти ва унинг мезонлари ишлаб чиқилиши ҳамда 2027 йилдан ушбу тизимни босқичма-босқич жорий этиш ва мол-мулк солиғи ставкаларини шу асосда қайта кўриб чиқилиши натижасида маҳаллий бюджетлар ўз даромадлари базасининг 15,6 фоизга ўсиши, юридик шахслар мол-мулкидан олинадиган солиқ базасининг 13,7 фоизга, жисмоний шахслар мол-мулк солиғи базасининг эса 11,2 фоизга кенгайиши таҳмин қилинмоқда;
юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани индексацияни инобатга олган ҳолда аниқланадиган, 1 кв.метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан келиб чиқиб аниқлаш тартибини сақлаб қолиш ва келгусида солиқ базаси имкониятларини баҳолаб боришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “2023-2025 йилларга мўлжалланган Фискал Стратегия”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 17 июндаги 41-7-13271-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023 йилдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкасини босқичма-босқич пасайтириш амалиётига ўтилиши келгуси ўрта муддатли даврда фискал сиёсат макроиқтисодий ва фискал барқарорликни таъминлашга, инвестициявий жозибадорликни ошириш, узоқ муддатли инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилди ва 2023 йил якуни бўйича 81,3 млрд сўм, 2024 йил якуни бўйича эса 109,8 млрд сўм маблағ солиқ тўловчилар ихтиёрида қолиши таъминланди;
юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини инфляция даражасида индексасия қилиб боришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 26 июн 2024 йилда ишлаб чиқилган “2025-2027 йилларга мўлжалланган Фискал Стратегия”нинг “ўрта муддатли давр учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари”нинг “Атроф муҳитни асрашни рағбатлантириш мақсадида ресурс солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш” банди да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 17 июндаги 41-7-13271-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши натижасида 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг 10-сонли «Кўчмас мулк қийматини баҳолаш» ягона миллий стандартига инфляция омилининг эътиборга олиниши хақидаги ўзгартириш киритилди ва юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкаларини инфляция даражасида индексасия қилиб бориш тартибининг солиқ амалиётига жорий этилиши натижасида маҳаллий бюджетлар даромад базаларида мазкур солиқдан тушумлар иштирокини таъминлашда 2025 йилда 8 %, 2026 ва 2027 йилларда эса йилига 6 %дан қўшимча резерв яратиладиган бўлди.