Жаббарова Дилшода Зокиржон қизининг  фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли  ўқувчилар  ижодкорлигини ривожлантириш технологиялари (фан тўгараклари мисолида)”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № Б2025.1.PhD/Ped2371 
Илмий раҳбар: Муминова Дилафрўз Акбаралиевна педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори(DSc), профессор Хужамбердиева Шаҳноза Кўпайсиновна,  Педагогика фанлари доктори, профессор Казиева Турғуной Турсунбаевна
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантириш технологиясини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
Индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантиришнинг босқичлари (тайёргарлик, ижодий-изланишли, ижодий-амалий ва якуний) ва таркибий тузилмаси аниқланиб, дидактик шарт-шароитларни модернизациялашга устуворлик бериш орқали ижтимоий-педагогик зарурият эканлиги асосли, малака ва кўникмаларини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган; 
иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигига таъсир этувчи омиллар, педагогик имкониятларни намоён бўлиши таълим муҳитида диагностика қилиш мезонлари, таксономик коʻрсаткичлари ва белгиланган мақсадга мослик даражалари илмий асосланган; 
Индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантириш модели ижодий-педагогик технологияларни модификацион лойиҳалаш ва продуктогенлик даражаси интенсификацияси экстенсивлиги ва интенсивлиги педагогик контекстда ташкилий-педагогик муҳитни барқарор ривожлантириш асосида такомиллаштирилган; 
иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминоти (ижодкорликка доир муаммоли вазият, ечимлар банки) кўра методик таъминлашнинг узвийлик ва узлюксизликка асосланган назарий ва амалий фаолият уйғунлиги асосида амалий- методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли  ўқувчилар  ижодкорлигини ривожлантириш технологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
индивидуал ёндашув асосида иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантиришнинг педагогик компонентлари (баҳолаш мезонлари ва аниқлаш индикаторлари, ўқувчи компетентлик даражаси, ўқитувчининг инновацион фаолияти) ҳамда таълим сифатига таъсир қилувчи омиллар (таълим мазмуни, объект ва субъект муносабати, технологик, ижтимоий, иқтисодий) давлат таълим стандартлари ва буюртмачилар талабларини интеграциялаш асосида аниқлаштиришга доир илмий методик таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган 
А-ОТ-202-461 рақамли “Умумтаълим муассасаларида молиявий саводхонлик асослари ва қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш бўйича мултимедия технологияларига асосланган ўқув курси платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-июндаги 04/11-7253-сонли маълумотномаси). Натижада индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини самарадорлигини оширишга эришилган;
индивидуал ёндашув асосида иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантиришда таълим турларининг ўзаро боғлиқ таркибий бўлимлари (горизонтал, вертикал) ва ўзига хос интеграл белгилари (ижро, назорат, натижа)дан иборат таълим сифатини оширишга мўлжалланган инновацион ёндашув тузилмасини моделлаштириш тамойиллари (узвийлик, нормативлик, илмийлик, изчиллик, универсаллик)  асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялари “Педагогик атамалар“ номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи, №391311-рақамли гувоҳномаси). Натижада индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантиришда ўқув  қўлланма мазмунига педагогик-инновацион атамаларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантириш тамойиллари (мувофиқлик, тизимлилик, барқарорлик, синергетик, мослашувчанлик)га асосланган тезкор алоқа, ҳудудий яхлитлик ҳамда 
“Ижодкорлар” тўгарагининг имкониятлари (методик, дидактик, технологик, мотивацион)га устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф-тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил март ва август ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” кўрсатувлари дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси“ давлат муассасасининг 2025-йил 26-августдаги № 05-09-1366-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар дастур ва сценарийлари мазмунан бойиб, индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ўзаро мулоқот жараёнларида назарий ва амалий кўникмаларининг шаклланиши ҳамда ривожланишига асос бўлган;
индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни маҳаллий шароитга мос, тизимлараро манфаатдорлик тамойиллари (мақсад умумийлиги, манфаатлар хусусийлиги)га кўра таъминлашнинг узвийлик ва узлюксизликка асосланган назарий ва амалий фаолият уйғунлиги асосида амалий-методик тавсиялари шлаб чиқилган бўлиб, (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил.27 июндаги 01/11-6-412-сон рақамли маълумотномаси). Натижада индивидуал ёндашув асосида  иқтидорли ўқувчилар ижодкорлигини ривожлантириш мазмуни такомиллаштирилган Натижада тадқиқот асосида иқтидорли ўқувчилар компетентлик даражасининг ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish