Абдуназаров Шоҳруҳ Акром ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жисмоний шахсларни кредитлаш жараёнини рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш асосида такомиллаштириш методологияси», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.DSc/Iqt6289.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманов Каландар Ходжаевич, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Дурбек Нишанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Дилшод Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамлаштириш шароитида жисмоний шахсларни кредитлаш жараёнини такомиллаштириш, замонавий молиявий технологияларни жорий этиш асосида методология ва кредит ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларининг корпоратив мижози бўлган корхоналарда ишловчи жисмоний шахсларга истеъмол кредитларини 0,5–2,0 %га арзонлаштирилган ҳолда бериш методологияси илмий жиҳатдан асослаб берилиб, иш ҳақи доимий ва банк орқали расмийлаштирилган ҳолда тўланадиган мижозлар учун хавф даражаси паст деб баҳоланишига кўра имтиёзли шартлар таклиф этилган;
кредит ташкилотлари хавфсизлигини таъминлаш ва мижозлар учун енгиллаштирилган шартларда кредит олиш имконини кенгайтиришда кредит олувчи жисмоний шахс томонидан кўчмас мулк обекти банк ҳузуридаги аффилирланган суғурта компанияси орқали суғурта қилинишига кўра гаров сифатидаги мулк қийматининг 90,0% миқдорида кредит ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
жисмоний шахсларнинг кредитга лаёқатлилигини композит «рақамли из» индикаторлари асосида сунъий интеллект (СИ) ёрдамида баҳолаш ва онлайн платформалар орқали автоматик микрокредит ажратиш илмий асосланди, шу асосда э-КЙC (электрон мижозни билиш), башоратий таҳлил, табиий тилни қайта ишлаш, чат-ботлари ва бизнес-қоидаларни бошқариш тизимини (БРМС) уйғунлаштирувчи муаллифлик “Рақамли Скоринг – Микрокредитлаш Интеграция Модели” (РС–МИМ) таклиф этилган; 
кредитлашга Предиcтиве аналйтиcс технологиялари ва НЛП  асосидаги чат-ботларни жорий этиш шароитида мижозлар билан автоматлаштирилган мулоқот ва маълумот йиғиш тизимини ташкил қилишда жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича муддатида тўланмаган кредитлар улушини камайтириш имкониятлари асослаб берилган;
жисмоний шахснинг ижобий кредит тарихи ва ойлик иш ҳақи амалдаги мамлакат ўртача иш ҳақидан икки баробар юқори бўлган ҳолларда, уларга ипотека ва автокредитлар ажратишда олдиндан тўлов талабини бекор қилиш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида кредит ташкилотларининг жисмоний шахсларни кредитлаш жараёнини такомиллаштириш методологияси бўйича олинган натижалар асосида:
тижорат банкларининг корпоратив мижози бўлган корхоналарда ишловчи жисмоний шахсларга истеъмол кредитларини 0,5–2,0 %га арзонлаштирилган ҳолда бериш методологияси илмий жиҳатдан асослаб берилиб, иш ҳақи доимий ва банк орқали расмийлаштирилган ҳолда тўланадиган мижозлар учун хавф даражаси паст деб баҳоланишига кўра имтиёзли шартлар бўйича таклиф АТ «Халқ банки»нинг «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Халқ банки»нинг 2024-йил 24-сентябрдаги 24-23/5076-сонли маълумотномаси). Таклиф банкнинг кредит портфели таркибида жисмоний шахсларга бериладиган кредитлар ҳажми 2024-йил 1-июл ҳолатига 32,0% ташкил этиб, ўтган ҳисобот даврига нисбатан 4,5%га ортишига муайян даражада хизмат қилган;
кредит ташкилотлари хавфсизлигини таъминлаш ва мижозлар учун енгиллаштирилган шартларда кредит олиш имконини кенгайтиришда кредит олувчи жисмоний шахс томонидан кўчмас мулк обекти банк ҳузуридаги аффилирланган суғурта компанияси орқали суғурта қилинишига кўра гаров сифатидаги мулк қийматининг 90,0% миқдорида кредит ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи АТ «Халқ банки» «Халқ банки кредитлаш тартиби»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Халқ банки»нинг 2024-йил 24-сентябрдаги 24-23/5076-сонли маълумотномаси). Таклиф мижозлар учун енгиллаштирилган шартларда кредит олиш имконини кенгайтириш ва АТ «Халқ банки» кредитлари ёрдамида яратилган янги иш жойлари 2024-йил 1-июл ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,0%га ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
жисмоний шахсларнинг кредитга лаёқатлилигини композит «рақамли из» индикаторлари асосида сунъий интеллект (СИ) ёрдамида баҳолаш ва онлайн платформалар орқали автоматик микрокредит ажратиш илмий асосланди, шу асосда э-КЙC (электрон мижозни билиш), башоратий таҳлил, табиий тилни қайта ишлаш, чат-ботлари ва бизнес-қоидаларни бошқариш тизимини (БРМС) уйғунлаштирувчи муаллифлик “Рақамли Скоринг – Микрокредитлаш Интеграция Модели” (РС–МИМ) таклифлар АТ «Халқ банки»нинг «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги тартибига тегишли қўшимчалар киритиш асосида фойдаланилган (АТ «Халқ банки»нинг 2024-йил 24-сентябрдаги 24-23/5076-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг жисмоний шахсларга 2024-йилнинг ўтган олти ойида берган узоқ муддатли кредитлари суммаси 15 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг айнан шу даврида берилган кредитлар ҳажмидан 23,0% ортишга эришилган;
кредитлашга Предиcтиве аналйтиcс технологиялари ва НЛП  асосидаги чат-ботларни жорий этиш шароитида мижозлар билан автоматлаштирилган мулоқот ва маълумот йиғиш тизимини ташкил қилишда жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича муддатида тўланмаган кредитлар улушини камай-тириш имкониятлари бўйича таклифлар АТ «Халқ банки»нинг «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга кредитлар ажратиш тўғрисида»ги тартибига тегишли қўшимчалар киритиш асосида фойдаланилган (АТ “Халқ банки”нинг 2024-йил 24-сентябрдаги 24-23/5076-сонли маълумотномаси). Таклиф хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аризаларни кўриб чиқиш тезлигини ошириш ҳамда жисмоний шахсларга берилган кредитлар бўйича муддатида тўланмаган кредитлар улушини 2024-йил 1-июл ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1%га  камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
жисмоний шахснинг ижобий кредит тарихи ва ойлик иш ҳақи амалдаги мамлакат ўртача иш ҳақидан икки баробар юқори бўлган ҳолларда, уларга ипотека ва автокредитлар ажратишда олдиндан тўлов талабини бекор қилиш таклифи АТ «Халқ банки»нинг фаолиятига жорий қилинган (АТ «Халқ банки»нинг 2024-йил 24-сентябрдаги 24-23/5076-сонли маълумотномаси). Таклиф тижорат банклари ва қарз олувчиларнинг ўзаро ишончни оширишга, кредит маҳсулотларига кириш имкониятини кенгайтиришга ҳамда банкнинг операцион харажатларини 2024-йил 1-июлда ўтган ҳисобот даврининг  шу даврига нисбатан 12,0% камайишига ва мижозларнинг банк хизматларидан қониқиш кўрсаткичини 1,5 маротабага ошришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish