Исроилова Руҳшона Суннатовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш методикаси (Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси фани мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Ped1069.
Илмий маслаҳатчи: Эшонқулова Сурайё Исомиддиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети ДСc.03/04.06.2021.Фил.72.09. рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор Махмудова Дилфуза Мелиевна, филология фанлари доктори, доцент Сафаров Фируз Сулаймонович.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятини ошириш, рефлексив, тадқиқотчилик, ижтимоий фаоллик, касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шартлари, тайёргарлик даражалари рақамли таълим технологиялари ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг машғулотларни лойиҳалашга оид креатив фаоллигини ошириш ва компетентлигини ривожлантириш технологияси рақамли таълим платформаларини мутахассислик фанлар таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тузилмасига мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида Flipped Classroom, аралаш таълим технологийаси ва гипербоғланишли рақамли ўқув воситалари билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фани машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси онлайн мантиқий фикрлашини ривожлантиришга ва вебга мослаштирилган ўқув воситаларни инновацион фаолиятига, она тили ва уни ўқитиш саводхонлигига доир топшириқларга мослаш орқали бўлажак ўқитувчиларда ўз-ўзини шакллантириш компетентлигини амалий йўналтирилган дидактик омиллари рақамли ёндашувга кўра такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тузилмасини технологик компоненти “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанини ўқитишга доир тўрт босқичли рақамли таълим технологиясини қўллаш тамойиллари мотивацион, ижодий, когнитив, тадқиқотчилик ёшдашуви асосида такомиллаштирилган.
IV, Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларининг “Бошланғич таълим” таълим йўналиш талабалари учун “Педагогик маҳорат”, “Она тили ўқитиш методикаси” ва “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарсликлари ҳамда “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш назарияси ва амалиёти” номли монография ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга мўлжалланган таълим платформаси ишлаб чиқилган ва унда дидактик ўқув воситалар шакллантирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятини оширишга мўлжалланган “Бошланғич таълим педагогикаси фанидан электрон қўлланма” ва “Бошланғич таълимда тарбия фанидан электрон қўлланма” номли дидактик таъминот ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига жорий этилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мутахассислик фанлардан машғулотларни рақамли таълим технологиялари асосида ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига тадбиқ қилинган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тузилмаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятини ошириш, рефлексив, тадқиқотчилик, ижтимоий фаоллик, касбий кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик шартлари, тайёргарлик даражалари рақамли таълим технологиялари ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида аниқлаштириш ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг машғулотларни лойиҳалашга оид креатив фаоллигини ошириш ва компетентлигини ривожлантириш технологияси рақамли таълим платформаларини мутахассислик фанлар таълимига адаптив йўналтиришнинг ташкилий-тузилмавий моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғи 429-668 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришни методик тузилмасига мазмунли, жараёнли, ташкилий, интегратив компонентлари амалий йўналтирилган лойиҳавий таълим шароитида Флиппед Cлассроом, аралаш таълим технологийаси ва гипербоғланишли рақамли ўқув воситалар билан қайта алоқаси натижавийлигини бевосита таъминлаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи 68-753 рақамли гувоҳномаси). Бу таклифлар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг мутахассислик фанлардан машғулотларни ташкил этиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
олий таълим муассасаларида “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фани машғулотларини ўқув-ташкилий тузилмаси онлайн мантиқий фикрлашини ривожлантиришга ва вебга мослаштирилган ўқув воситаларнинг инновацион фаолиятига, она тили ва уни ўқитиш саводхонлигига доир топшириқларга мослаш орқали бўлажак ўқитувчиларда ўз-ўзини шакллантириш компетентлигини амалий йўналтирилган дидактик омиллари рақамли ёндашувга кўра такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили - ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи 717959 рақамли гувоҳномаси). Ушбу таклифлар “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фани машғулотларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тузилмасини технологик компоненти “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фанини ўқитишга доир тўрт босқичли рақамли таълим технологиясини қўллаш тамойиллари мотивацион, ижодий, когнитив, тадқиқотчилик ёндашуви асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-сентябрдаги 01/04-6517 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил таълимини такомиллаштиришга эришилган.