Якубов Зоҳиджон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бухоро Шашмақомининг Савт ва Мўғулча шўбалари”, 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/San141.
Илмий раҳбар: Иброҳимов Оқилхон Акбарович, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, ДСc.02/30.12.2019.Сан.51.01.
Расмий оппонентлар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Мулладжанов Давлат Мавлонович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шашмақом туркумидаги Савт ва Мўғулча шўбаларининг ички ҳамда ташқи алоқаларини, яъни уларнинг Шашмақом ашула бўлими биринчи гуруҳ шўбалари ҳамда Фарғона-Тошкент маҳаллий услубига, хусусан, Фарғона-Тошкент мақом йўлларига алоқадорлик жиҳатларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шашмақом туркумидаги Савт ва Мўғулча шўбаларини Фарғона-Тошкент мақом йўлларига назира сифатида басталаш анъанаси асосан беш қисмдан иборат бўлган туркум тузилиши: савт/мўғулча, талқинча, қашқарча, соқийнома, уфар ҳамда шу номдаги дойра усулларининг қўлланилиши каби жиҳатлар воситасида вужудга келгани далилланган;
Савт ва Мўғулча шўбаларининг пайдо бўлиши, уларнинг тузилишида қатъий ҳамда барқарор бўлган Шашмақом ашула бўлимининг Сарахбор, Талқин, Наср ашула йўллари билан бир қаторда, Фарғона-Тошкент маҳаллий услуби (мақом йўллари)нинг нисбатан эркинроқлиги, тузилиши жиҳатидан тарқоқлик хусусиятига эгалиги, халқчиллиги сабабли Савт ва Мўғулчаларга асос бўлганлиги исботланган;
Шашмақомдаги Савт ва Мўғулча туркумлари орасидан Савти Сабо, Савти Чоргоҳ, Мўғулчаи Бузрук, Мўғулчаи Наво, Мўғулчаи Дугоҳ кабилар ашула бўлимининг биринчи гуруҳ шўбаларига, Савти Сарвиноз, Савти Калон, Соқийномаи Мўғулчаи Сегоҳ кабилар эса, Фарғона-Тошкент маҳаллий услубига мансуб бўлган Абдураҳмонбеги, Қаландар, Насри Сегоҳ каби ашула йўллари ҳамда чолғу куйларига назира сифатида басталангани асосланган;
Бухоро Шашмақомининг янги нота намуналари, хусусан, А.Бобохонов чоп эттирган нота тўпламида Савт ҳамда Мўғулча шўбалари пайдо бўлишининг Фарғона-Тошкент мақом йўлларига алоқадорлиги Савти Гиря, Мўғулчаи Наво (Каримқулбеги) каби шўбалар орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро Шашмақомининг Савт ва Мўғулча шўбалари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шашмақом туркумидаги Савт ва Мўғулча шўбаларини Фарғона-Тошкент мақом йўлларига назира сифатида басталаш анъанаси асосан беш қисмдан иборат бўлган туркум тузилиши, савт, мўғулча, талқинча, қашқарча, соқийнома, уфар номли дойра усулларининг қўлланилиши каби жиҳатлар воситасида вужудга келгани ҳамда Савт ва Мўғулча шўбаларининг пайдо бўлиши, уларнинг тузилишида Шашмақом ашула бўлимининг Сарахбор, Талқин, Наср ашула йўллари билан бир қаторда, Фарғона-Тошкент маҳаллий услуби, хусусан, Фарғона-Тошкент мақом йўлларининг бевосита алоқадорлиги хусусидаги хулосалардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 8-июлдаги 01-04/46-133-сон маълумотномаси). Натижада, Савт ва Мўғулчалар тузилиши юзасидан янгича қарашларнинг келтирилиши соҳа мутахассислари, ижрочилар томонидан янги маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилган;
Шашмақомдаги Савт ва Мўғулча туркумлари орасидан Савти Сабо, Савти Чоргоҳ, Мўғулчаи Бузрук, Мўғулчаи Наво, Мўғулчаи Дугоҳ кабилар ашула бўлимининг биринчи гуруҳ шўбаларига, Савти Сарвиноз, Савти Калон, Соқийномаи Мўғулчаи Сегоҳ кабилар эса, Фарғона-Тошкент маҳаллий услубига мансуб бўлган Абдураҳмонбеги, Қаландар, Насри Сегоҳ каби ашула йўллари ҳамда чолғу куйларига назира сифатида басталангани, Бухоро Шашмақомининг янги нота намуналари, хусусан, А.Бобохонов чоп эттирган нота тўпламида Савт ҳамда Мўғулча шўбалари пайдо бўлишининг Фарғона-Тошкент мақом йўлларига алоқадорлиги Савти Гиря, Мўғулчаи Наво (Каримқулбеги) каби шўбалар орқали намоён бўлишига доир хулосалардан “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти фонотекаси – инфратузилма ва салоҳиятни яратиш бўйича уч томонлама лойиҳа (Д-УЗ-А)” номли Халқаро илмий-амалий лойиҳада қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг 2025-йил 15-октябрдаги 180/01-сон маълумотномаси). Натижалар Бухоро Шашмақомининг Савт ва Мўғулча шўбалари ҳамда Фарғона-Тошкент мақом йўлларининг ўзаро боғлиқлик жиҳатларини аниқлашга хизмат қилган.