Дарманов Мухтор Муҳаммадовичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида 
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геном технологиялари асосида тола сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги ғўза навларини яратиш», 03.00.14 – Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/В254.
Илмий маслаҳатчи: Буриев Забардаст Тожибоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc 02/30.12.2019.Б.53.01.
Ўзбекистон Республикаси  Интеллектуал мулк агентлиигининг селекция ютуғига патенти: “Равнақ-2” ғўза нави (НАП 00229), “Барака” ғўза нави (НАП 00268), “Саховат” ғўза нави (НАП 00269),
II. Тадқиқотнинг мақсади тола сифати (узунлиги, пишиқлиги, майинлиги) яхшиланган, ҳосилдорлиги юқори ва турли тупроқ иқлим шароитларига мос бўлган ғўза навалрини яратиш ва кенг майдонларда жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги: 
илк бор ўрта толали ғўза гермоплазмаси ноёб намуналаридан тола сифат белгиларига бириккан мақсадли ЛД-блок/ҚТЛларини маҳаллий навларга ўтказиш учун оддий ва беккросс дурагайлаш орқали БC5Ф2-5  дурагай комбинациялар яратилган; 
МАС технологияси асосида яратилган, тола сифат белгиларига генетик бириккан ҚТЛ аллелларини тутган, беккросс дурагай комбинацияларида ўтказилган аллелларнинг генотипик ва фенотипик ирсийланиши асосланган;
тадқиқотда танлаб олинган ота-она шакллари ўртасида ўзаро дурагайлаш орқали олинган Ф1 дурагайлари БC5 авлодгача беккросс чатиштирилган ва молекуляр-генотипик таҳлиллар асосида мақсадли ҚТЛ лари мавжуд бўлган линиялар олинган; 
геном технологийлари асосида олинган беккросс дурагай комбинациялар тола сифат белгилари оналик сифатида фойдаланилган (ресипиент) навларга нисбатан юқори эканлиги статистик таҳлиллар асосида исботланган;
замонавий геном технологияларининг МАС усулини қўллаш орқали, тола сифат белгиларига генетик бириккан БНЛ1604 ва НАУ2277 ДНК маркерлари ёрдамида олинган ғўза навларининг тола пишиқлиги ва узунлиги белгилари яҳшиланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Геном технологиялари асосида тола сифати ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги ғўза навларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғўзанинг “Равнақ-2” нави 2025-йилда Қорақалпоғистон Республикасида 750 га, Жиззах вилоятида 408 га, Қашқадарё вилоятида 8650 га, Самарқанд вилоятида 343 гектар, Сирдаря вилотатида 112 га ва Хоразм вилоятида 100 га майдонларда экилиб, жами  12 минг гектарга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 28 ноябрдаги 05/04-04-840-сон маълумотномаси). Натижада, гектаридан ўртача 40-45 сентнер ҳосил олиш имконини берган;
ғўзанинг янги “Барака” нави Жиззах вилояти учун истиқболли навлар қаторига киритилиб, Зафаробод ва Дўстлик туманларидаги фермер хўжаликларида 1500 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг 2025 йил 28 ноябрдаги 05/04-04-840-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг янги “Барака” нави уруғликларини кўпайтириш имконини берган;
ғўзанинг янги “Саховат” нави 2024 йилда Жиззах вилояти фермер хўжаликларининг 55 гектар майдонларида жорий қилинган (Ўзбекистон фермерлар кенгашининг 2025 йил 20 ноябрдаги 01/02-0419-сон маʼлумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти фермер хўжаликларида иқтисодий самарадорликни ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish