Сиддиқова Севинч Қурол қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Cуcумис мело полисахаридларининг тузилиши ва хоссалари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2025.4.PhD/К1060.
Илмий раҳбар: Маулянов Салихжан Алимжанович кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон, кимё фанлари доктори, профессор; Турғунбоев Шавкатжон, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган Cуcумис мело Л. моддаларини олиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашё Cуcумис мело 3 хил нави пўстлоғидан полисахаридлар ажратиб олинган ва уларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ҳамда моносахарид таркиби аниқланган;
илк бор маҳаллий хомашё Cуcумис мело сувда эрувчан полисахаридлари (СЕПС-3) ни қисман гидролиз қилиш билан унинг тузилиши гомоген, (→4)-α-Глcп-(1→) чизиқли тузилишга эга бўлган глюкан (ГК-2) эканлиги аниқланган;
Cуcумис мело пектин моддаси (ПМ-3) ни ферментатив гидролиз қилиш билан пектин макромолекуласининг асосий занжири поли-Д-галактуронан ва ён занжирда глюкоза ҳамда галактоза қолдиқларидан иборат эканлиги исботланган;
илк бор Cуcумис мело полисахаридларининг антимикроб ва пребиотик фаолликлари ҳамда пектин асосида айрим бирламчи аминлар билан олинган Шифф асосларининг антимикроб фаолликлари ва заҳарлилик даражаси (ЛД50) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Cуcумис мело полисахаридларини ажратиб олиш ва тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cуcумис мело пўстлоғи полисахаридларининг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллиги натижаларидан “Маҳаллий ҳудуддаги юксак ўсимлик полисахаридлари ва оқсилларининг хоссалари тузилиши ва биологик фаоллиги” мавзусидаги базавий фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФАнинг 2025 йил 13 февралдаги 4/2155-382-сонли маълумотномаси). Натижада, ажратиб олинган полисахаридларнинг мураккаб кимёвий тузилиши, юқори биологик фаоллиги ҳамда ичак микробиотасини рағбатлантирувчи пребиотик ва патоген микроорганизмларга нисбатан антимикроб хусусиятлари аниқланиши ушбу ўсимликдан функсионал озиқ-овқат, фармацевтика ва биотехнология йўналишлари учун истиқболли пребиотик ва антимикроб фаолликка эга полисахаридлар манбааси сифатида фойдаланиш имконини берган;
Cуcумис мело пўстлоғининг кимёвий таркибини ўрганиш натижаларидан “Биоорганик кимё” номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19 июлдаги 233-сонли буйруғи, 233-0166-сонли гувоҳнома). Натижада, биологик фаол компонентларнинг структуравий ва функсионал хусусиятлари ҳақидаги илмий маълумотларнинг ўқув жараёнига интеграция қилиниши талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, амалий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш ҳамда мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш имконини берган.