Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиева Гулайда Омирбаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хўжалик юритувчи субъектлар кредит қобилияти таҳлилининг назарий ва ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш»,  08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt298.

Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Исманов Иброҳим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Уразов Комил Бахромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар кредит қобилиятини таҳлил қилиш ва баҳолашнинг комплекс методикасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кредит ва уларнинг фоизини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш учун ҳисоб сиёсатида узоқ муддатли кредиторлик қарзларнинг жорий муддатли кредиторлик қарзларга ўтказилган қисми тўғрисида маълумотлар, кредит бўйича асосий ва фоиз харажатлар суммасини аниқ кўрсатиш таклиф этилган;

кредитларнинг самарали фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида фоизи билан қайтарилишини таъминлаш, банк риск даражасини ўз вақтида аниқлашда кредит мониторингини тизимли ташкил этиш таклиф этилган;

кредит қобилиятини таҳлил қилиш учун зарур бўладиган молиявий ва номолиявий маълумотларига мувофиқ миқдор ва сифат кўрсаткичлари тизими ва уларни кредит қобилиятини таҳлил қилиш босқичларида қўллаш таклиф этилган;

хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит қобилиятини баҳолаш, шунингдек, банк кредит сиёсатида кредитлаш жараёнида мижознинг кредит қобилиятини аниқлашга мўлжалланган кредит қобилиятини баҳолаш услуби такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хўжалик юритувчи субъектлар кредит қобилияти таҳлилининг назарий ва ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кредит қобилияти таҳлилида кредит ва уларни фоизининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш учун ҳисоб сиёсатида узоқ муддатли кредиторлик қарзларнинг жорий муддатли кредиторлик қарзларга ўтказилган қисми тўғрисида маълумотларни, кредит бўйича асосий ва фоиз харажатлар суммасини аниқ кўрсатиш бўйича таклифи «Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши» томонидан амалиётга жорий этилган  («Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши»нинг 2018 йил 26 декабрдаги 01/02-886-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, жами олинган кредитларнинг ўз вақтида ва фоизи билан қайтарилишига, шунингдек ҳисоб маълумотларидан ички ва ташқи фойдаланувчилар учун аниқ ва ишончли хулосалар қабул қилишга самарали хизмат қилган;

кредитларнинг самарали фойдаланилиши ва уларнинг ўз вақтида фоизи билан қайтарилишини таъминлаш, банк риск даражасини ўз вақтида аниқлашда кредит мониторингини тизимли ташкил этиш бўйича таклифи «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали томонидан амалиётига жорий қилинган («Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиалининг 2018 йил 23 ноябрдаги 2936-сон маълумотномаси). Натижада хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олинган кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тизимли равишда назорат қилиш ҳамда кредитнинг қайтарувчанлик даражасини ошириш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқиш, муддати келган кредиторлик қарзларни ўз вақтида аниқлаш, муаммоли кредитларнинг олдини олиш, шу билан бирга банк риск даражасини ўз вақтида аниқлаш имконини берган;

кредит қобилиятини таҳлил қилиш учун зарур бўладиган молиявий ва номолиявий маълумотларга мувофиқ миқдор ва сифат кўрсаткичлари тизими уларни кредит қобилиятини таҳлил қилиш босқичларида қўллаш бўйича таклифи «Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан амалиётга жорий қилинган («Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши»нинг 2018 йил 26 декабрдаги 01/02-886-сон маълумотномаси). Натижада, кредит олувчи фермер хўжаликлари тўғрисида тўпланган ҳар қандай маълумотларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини шакллантириш, фермер хўжаликларини зарур ахборотлар, маълумотлар билан таъминлаш, шунингдек, комплекс хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш имконини берган;

 хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит қобилиятини баҳолаш, шунингдек, банк кредит сиёсатида кредитлаш жараёнида мижознинг кредит қобилиятини аниқлашга мўлжалланган кредит қобилиятини баҳолаш услуби бўйича таклифи «Агробанк» акциядорлик тижорат банк томонидан амалиётга жорий қилинган («Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 23 ноябрдаги 12-12/180-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит қобилиятини баҳолаш ва кредит қобилиятини скоринг таҳлил қилиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish