Джўраев Ёрқин Холниёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантириш (5-7-синф адабиёт дарслари мисолида)” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ped8169.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади адабиёт дарсларида бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларига доир обектив ва субектив омиллар асосида аниқлаштирилган;
бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантириш механизми муваффақиятли адабий таълим динамикасини кузатиш имконини берувчи ўқув материали билан боғлиқлик, бадиий асарлар мутолаасига онгли муносабатни шакллантириш, когнитив ва креатив кўникмаларни ривожлантириш, эмоционал маданиятни тарбиялаш каби таълим параметрларининг мантиқий изчиллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида шакллантиришнинг методик таъминоти ижобий таълим муҳитини яратиш, аниқ мақсадлар, конструктив ғояларни таклиф қилиш, ранг-баранг топшириқлардан фойдаланиш, ахлоқий-эстетик ривожланишини кузатиб бориш, дарс манзарасини ўзгартириш каби тамойилларнинг ўзаро алоқасини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантиришда вақт чизиғи, фантастик қўшимча, эҳтиёжлар устуни, суд, матбуот анжумани, оғзаки формулалар, каби дарс методлари, қисқа муддатли лойиҳалар, ижодий топшириқларнинг ўрнини аниқлаш ва интенсив қўллашга доир таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида 5-7-синф ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантириш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бадиий асарларнинг фалсафий-психологик таҳлили воситасида ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивациясини шакллантириш механизми муваффақиятли адабий таълим динамикасини кузатиш имконини берувчи ўқув материали билан боғлиқлик, бадиий асарлар мутолаасига онгли муносабатни шакллантириш, когнитив ва креатив кўникмаларни ривожлантириш, эмоционал маданиятни тарбиялаш каби таълим параметрларининг мантиқий изчиллигини таъминлашга доир таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказида бажарилган “Умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек адабиётини ўқитиш сифатини ошириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 2025-йил 28-декабрдаги 01/11-6-96-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда билим олиш ва атрофидагилар муҳит билан коммуникатив алоқага киришишига доир когнитив ва ижтимоий мотивацийалар шаклланишига эришилган;
ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивацийасини шакллантириш механизми ва методик таъминоти муваффақийатли адабий таълим динамикасини кузатиш имконини берувчи таълим параметрларининг мантиқий изчиллигини таъминлаш, адабий таълим тамойилларнинг ўзаро алоқасини мувофиқлаштиришга доир таклиф ва хулосалардан Бухоро вилойат телерадикомпанийаси “Диёр янгиликлари” информацион дастурининг олий таълимга оид рукнидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро вилойат телерадикомпанийасининг 2024-йил 11-октябрдаги 20-09-214-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг бадиий қийматини ошириш, томошабинда қизиқиш орттириш, китобхонликни ривожлантириш ва бадиий асарни таҳлил қилиб мушоҳада этиш, мақсадларини белгилаш билан боғлиқ ташаббускорлик, каби сифатларини шакллантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг ўқув-билув мотивацийасини шакллантиришда вақт чизиғи, фантастик қўшимча, эҳтиёжлар устуни, суд, муаммоли саволлар, график тузилма каби фойдаланилган методлари натижаларидан Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2025-йил 7-февралдаги 50-сон маълумотномаси). Натижада адабий таълим жараёнида фалсафий-психологик таҳлилни ташкил этиш мазмуни, шу асосда таълим субектлари фаолийатини рағбатлантириш имконийатлари ортган.