Умарова Шахноза Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили фанини интегратив ёндашув асосида ўқитишда миллий гурурни ривожлантириш методикаси (Она тили ва тарбия фанлари 1-5 синфлар мисолида)”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8804.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент амалий фанлар университети.
Илмий раҳбар: Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тўрабоева Муқаддас Ёқубжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларга она тили фанини интегратив ёндашув асосида ўқитиш асосида миллий гурурни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Она тили фанини Тарбия фани билан интегратив ёндашув асосида ўқитишнинг назарий-методологик асослари тизимлаштирилиб, миллий ғурурни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари, мантиқий фикрлашга йўналтирилган илмий-методик фаолият йўналишлари, фанлараро алоқадорликни таъминловчи дидактик имкониятлар ҳамда турли нутқий кўникмаларни ривожлантириш йўллари тарбиявийлик тамойили асосида такомиллаштирилган;
интегратив таълим жараёнининг дидактик имкониятлари ва педагогик хусусиятлари ўқувчиларда миллий ғурурни шакллантиришда мантиқий фикрлашни ривожлантириш, фахрланиш ва миллий ифтихор туйғуларини уйғотишнинг сабаб-оқибат боғлиқлиги асосланган ҳамда ушбу жараённи самарали ташкил этишга хизмат қилувчи ривожлантириш механизми такомиллаштирилган;
Она тили ва тарбия фанлари интеграцияси орқали миллий ғурурни ривожлантиришнинг илмий асосланган модели ўқувчиларда миллий ғурурни шакллантириш мотивацион, креатив, аксиалогик ва инновацион ёндашувлар асосида репродуктив ҳамда прагматик машқ ва топшириқлар, интерактив методлар ва технологик омиллар орқали илмий асосланган;
интегратив ёндашув асосида она тили фанини ўқитишда миллий ғурурни тарбиявий аҳамиятга эга бадиий ва публицистик матнлар асосида методик ривожлантириш йўллари фанлараро алоқадорлик, мантиқий фикрлашга ўргатиш, ўқувчиларда фахрланиш ва ифтихор туйғусини уйғотишга хизмат қилувчи аудиовизуал материаллар ҳамда интерфаол методлардан фойдаланиш имкониятларининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тадқиқотнинг она тили фанини интегратив ёндашув асосида ўқитишда миллий ғурурни ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий ғурурни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари, мантиқий фикрлашга йўналтирилган илмий-методик фаолият йўналишлари, фанлараро алоқадорликни таъминловчи дидактик имкониятлар ҳамда турли нутқий кўникмаларни ривожлантириш йўллари тарбиявийлик тамойили асосида такомиллаштирилган илмий хулоса ва тавсиялар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ПЗ-202004165 “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенцияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 19-декабр, 04/1-4203-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда миллий ифтихор ва ғурур туйғуларини ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий-мотивацион, креатив ва инновацион методик усуллар орқали миллий қадриятларга асосланган ўқитиш дастурини такомиллаштиришга имкон берган.
интегратив таълим жараёнининг дидактик имкониятлари ва педагогик хусусиятлари ўқувчиларда миллий ғурурни шакллантиришда мантиқий фикрлашни ривожлантириш, фахрланиш ва миллий ифтихор туйғуларини уйғотишнинг сабаб-оқибат боғлиқлиги асосланган ҳамда ушбу жараённи самарали ташкил этишга хизмат қилувчи ривожлантириш механизми такомиллаштиришга оид тавсиялар таълим амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2024-йил 18-декабр, 01–11/6–1087-сон маълумотномаси). Натижада, она тили фанини интегратив ёндашув асосида ўқитишда миллий ғурурни ривожлантиришга хизмат қилувчи имитацион машқлар (вариатив, мобил, интенсив) орқали таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
интегратив ёндашув асосида она тили фанини ўқитишда миллий ғурурни тарбиявий аҳамиятга эга бадиий ва публицистик матнлар асосида методик ривожлантириш йўллари фанлараро алоқадорлик, мантиқий фикрлашга ўргатиш, ўқувчиларда фахрланиш ва ифтихор туйғусини уйғотишга хизмат қилувчи аудиовизуал материаллар ҳамда интерфаол методлардан фойдаланиш имкониятларининг самарадорлигини баҳолаш мезонларига оид илмий-методик таклифлар “Миллий тарбия асослари” дарслиги мазмунига сингдидрилган. (Олий таълим, фан ва инновация вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи асосида 218-546 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, тарбия фани таълим мазмунига интегратив ёндашув асосида ўқувчиларда мантиқий тафаккур ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилган.