Назиржонова Шохнозахон Собировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш фотоелектр станциялари ва   яримўтказгичлар физикасига оид мавзуларни ўқитишнинг интерфаол методларини ишлаб чиқиш (Қуёш энергетикаси фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) ихтисослиги бўйичада фалсафа доктори (PhD)
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7100
         Илмий раҳбар: Касимахунова Анархан Мамасадиковна, техника фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.11.2022.FM/T.66.04 рақамли Илмий кенгаш.
    Расмий оппонентлар:
1.    Муслимов Шерзод Нарзулла ўғли – педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети “Муҳандислик ва компютер графикаси” кафедраси профессори.
2.    Дадамирзаев Муҳаммаджон Ғуломқодирович – физика-математика фанлари доктори, профессор, Наманган давлат техника университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: техника олийгоҳларида қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид мавзуларни ўқитиш тизими ва усулларини модернизацийа қилишга қаратилган интерфаол методларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларнинг қуёш фотоелектр станциялари ва яримўтказгичлар физикаси бўйича компетенсиясини шакллантириш жараёнида муқобил энергия манбаи бўлган қуёш электр станцияларига асосланган ўқитишнинг мавжуд муаммолари таҳлил қилинди. Уларни бартараф этиш мақсадида интерфаол методлар уйғунлигига таянган ҳолда компетенсия даражасини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ҳамда талабаларнинг мустақил ўқиш, интерфаол машғулотларда иштирок этиш ва онлайн платформалардан фойдаланиш малакалари интегратив ёндашув асосида такомиллаштирилди;
қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасининг фанлараро интеграцийасини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш билан интеграцийани кучайтиришга асосланган педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш орқали қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид билимларни ўқитишда талабаларнинг ижодий, мантиқий ҳамда мустақил фикрлаш қобилийатларини ривожланишини таъминловчи фаол ўқув муҳитини жорий этилиши илмий асосланган;
талабаларда бир вақтнинг ўзида когнитив (билим ва тушунчалар), эмоционал (ҳис-туйғу ва қадрлаш), амалий (ҳаётий фаолийатда қўллаш) жиҳатларни ривожлантирадиган фотоелектр энергийа ўзгартиргичларни ишлаш принципларини мукаммал баён этувчи “Ўтказувчанлик зонаси”,  “'Мантиқий занжир”, “Тасаввуринг тасвирла”, “Электрон сузиш усули”, “Ростлан-жамлан”, “Симметрик шохчалар” номли интерфаол методлар ишлаб чиқилиб ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришни интеграцийалаштиришни ўз ичига олувчи методика таклиф этилган;
қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид талабаларнинг ўқув–билиш фаолийатини такомиллаштиришга асосланган интерактив вазифалар орқали талабаларда доимий таҳлил ва кузатув олиб бориш таълим жараёнининг турли босқичларида олинган натижаларни акс таъсир билан баҳолаб бориш, фотоелектр энергийа ўзгартиргичларни кузатиш ҳамда зарурий тузатишлар киритиш имконийатини берувчи таълим жараёни методик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасини ўқитишда самарали методларни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид компетенсийасини муқобил энергийа манбаи бўлган қуёш электр стансийалари ҳамда ўқитишнинг интерфаол методлари уйгʻунлигига тайанган ҳолда компетенсийа даражасини баҳолашнинг мезон ва коʻрсаткичлари талабаларнинг мустақил оʻқиш, интерфаол машгʻулотлар ва онлайн платформалардан фойдаланиш малакалари интегратив ёндашувга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари 2023–2025-йилларда Ўзбекистон, Португалийа, Испанийа ва Италийа университетлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 101128871-ЭРАСМУС-ЭДУ-2023-CБҲЕ рақамли ДЕБСЕУз лойиҳаси доирасида йаратилган “Ўзбекистонда қуёш энергетикаси бўйича бакалаврлар учун мақсадли таълим дастурини ишлаб чиқиш” халқаро лойиҳаси асосида 60712100 – Қайта тикланувчи энергийа манбалари (Қуёш энергийаси муҳандислиги) таълим йўналишининг ўқув режасига киритилган(Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлиги Фарғона политехника институтининг 2025 йил 22 февралдаги 01-543-сон маълумотномаси). Натижалардан “Муқобил энергийа манбалари”, “Қуёш энергетикаси” ҳамда “Қуёш элементлари, фотоелектрик батарейалар ва уларнинг компонентларини тайёрлаш технологийаси” фанлари учун дарслик, ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасининг фанлараро интеграцийасини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш билан интеграцийани кучайтиришга асосланган педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш орқали қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид билимларни ўқитишда талабаларнинг ижодий, мантиқий ҳамда мустақил фикрлаш қобилийатларини ривожланишини таъминловчи фаол ўқув муҳитини жорий этилиши илмий асосланган педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш орқали қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар  физикасига оид билимлами ўқитишда талабаламинг ижодий, мантиқий ҳамда мустақил фикрлаш қобилийатлари такомиллаштиришга оид таклифлари “60710600   -“Электр энергетикаси” таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Муқобил  энергийа манбалари” фанининг ўқув дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республлкаси олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлиги олий таълимни  ривожлантириш   тадқиқотлари марказининг 2024 йил 14 нойабрдаги 02/01-01-116 рақамли маълумотномаси). Натижада электр энергетикаси йўналиши талабаларининг қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид ўқув қуролларининг таснифи, ўқув дастурий таъминот, педагогик дастурий воситалар, тизимлар, муҳитлар ва уларнинг мақсадлари, воситалар ва манбалар мавзуларига оид интерфаол дидактик таъминоти(ўқув қўлланма) ишлаб чиқилган ва талабаларнинг касбий компетентлиги такомиллашувини мезон ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш имкони оширилган;
талабаларда бир вақтнинг ўзида когнитив (билим ва тушунчалар), эмоционал (ҳис-туйғу ва қадрлаш), амалий (ҳаётий фаолийатда қўллаш) жиҳатларни ривожлантирадиган фотоелектр энергийа ўзгартиргичларни ишлаш принципларини мукаммал баён этувчи “Зоналар назарийаси”,  “'Мантиқий занжир”, “Тасаввуринг тасвирла”, “Электрон сузиш усули”, “Ростлан-жамлан”, “Симметрик шохчалар” номли интерфаол методлар ишлаб чиқилиб ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришни интеграцийалаштиришни ўз ичига олувчи методикадан талабаларга дарс машг'улотларини олиб боришда фойдаланилган (Тошкент давлат техника университетининг 2024 йил 18 йанвардаги далолатномаси). Натижада йанги ишлаб чиқилган “Зоналар назарийаси”,  “'Мантиқий занжир”, “Тасаввуринг тасвирла”, “Электрон сузиш усули”, “Ростлан-жамлан”, “Симметрик шохчалар” деб номланган интерфаол методлар ҳамда АКТ нинг МАТЛАБ, АУТО CАД дастурий воситаларидан унумли фойдаланиш талабаларнинг қуёш фотоелектрик станансийалари, жиҳозлари, йаримўтказгич материаллар, йаримўтказгич материаллардаги физик жараёнларнинг содир бўлиши тўғрисидаги билимларини кенгайтирган, мавзуларни ўзлаштириш даражаси ва тажрибаларни эгаллаш компетенсийаларини орттирган. Ўқув дастурлари ва ўқув  методик мажмуа ўқув жараёнида самарали қўлланилиб, талабаларнинг ўзини ўзи  баҳолай олиши, олган назарий билимларини амалиётда қўллай олиш кўникмаларини   шакллантиришга  сезиларли даражада ёрдам берган;
қуёш фотоелектр стансийалари ва йаримўтказгичлар физикасига оид талабаларнинг ўқув–билиш фаолийатини такомиллаштиришга асосланган интерактив вазифалар орқали талабаларда доимий 
таҳлил ва кузатув олиб бориш таълим жараёнининг турли босқичларида олинган натижаларни акс таъсир билан баҳолаб бориш, фотоелектр энергийа ўзгартиргичларни кузатиш ҳамда зарурий тузатишлар киритиш имконийатини беривчи таълим жараёни методик моделидан 2025–2026-йилларда “Электр энергийасидан юқори даражадаги тақсимланадиган энергийа манбаларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш учун асосий технологийалар ва муҳандислик жараёнларини қўллаш” мавзусидаги Жанубий Хитой технологийа университети ва Хитой Халқ Республикаси Шензҳжен шаҳрининг Шензҳен электр энергетика компанийаси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган АЛ – 8724052948-Р2 рақамли халқаро илмий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацийалар вазирлиги, Фарғона политехника институтининг 2025 йил 24 февралдаги 01-555-сон маълумотномаси). Натижада қуёш иншоотининг барқарор ишлашини таъминлаш масалаларини ҳал этишда иштирок этиш ва назарий ҳамда тажриба-синов ишлари натижалари асосида энергетика ихтисослиги талабаларига йаримўтказгичли энергийа ўзгартиргичлар ҳажмида содир бўладиган физик жараёнларни самарали ривожлантириш учун ўқитишнинг йанги усулларини ишлаб чиқиш, таълим тизимида инновацион ёндашувларни жорий этиш, муқобил энергийа манбалари бўйича кадрлар тайёрлаш сифати ва самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish