Собирова Зилолахон Мамхудовнанинг
филология фанлари доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Нейропсихолингвистика: назарий асослари ҳамда амалий татбиқи” 10.00.11¬ – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Fil779  
Илмий маслаҳатчи: Акбарова Зухро Акмалжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc 03/30.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори,  доцент Мадраҳимов Илхомжон Собирович, филология фанлари доктори, профессор Драгой Олга Викторовна, филология фанлари доктори, профессор Ярашова Насиба Жумаевна . 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университетини .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Нейропсихолингвистик ёндашувлар асосида ўзбек тилидаги тил бирликларининг нейропсихолингвистик хусусиятларини аниқлаш ва бу орқали лингвистик ҳамда нейропсихологик соҳаларнинг интеграцияси асосида амалий ташхислаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда нейропсихолингвистика йўналишининг назарий-методологик асослари аниқланиб, тил ва мия ўртасидаги ўзаро боғлиқлик лингвистик ва нейрофизиологик ёндашувлар асосида илмий нуқтайи назардан асосланган; тил бирликлари инсон тафаккурининг ички нейроструктуравий механизмлари билан узвий боғлиқликда шаклланиши, уни қайта ишлаш ва идрок қилишда миянинг функсионал зоналари фаол иштирок этиши ўзбек тили асосида исботланган;
нейропсихолингвистик атамалар тизимлаштирилиб, улар миллий контекстда меъёрлаштирилган ва қўлланишда бир хилликка келтирилган;  нейропсихолингвистик терминлар тавсифи  ишлаб чиқилган, уларнинг таҳлилий ёндашувлар ва клиник-экспериментал тадқиқотларда қўлланилиши таҳлил қилинган; миллий илм-фан тизимида нейропсихолингвистик тушунчалар мустаҳкам назарий асосда баён этилди ҳамда уларнинг амалиётда қўлланилишига замин яратилган; 
тил бирликларининг нейропсихолингвистик хусусиятини  тавсифлаш асосида уларнинг фонологик ва семантик, синтактик хусусиятлари ҳамда миянинг тилга оид когнитив компонентлари билан боғлиқлиги экспериментал асосда аниқланган, хусусан, болаларда оғзаки ва ёзма нутқни идрок этиш ва қайта ишлашда юзага келадиган лингвистик омиллар ва уларнинг бузилиш механизмлари назарий асосда далилланган;
        нейропсихолингвистик методлар тизими ишлаб чиқилиб, улар лингвистик таҳлил воситаси сифатида эмпирик асосда синовдан ўтказилган; айниқса, “ДоноҚиз-Уз” миллий нейропсихолингвистик ташхислаш тести асосида тил тизимининг нейропсихологик компонентлари реал вақт режимида кузатилиб, мия фаолияти билан боғлиқ тил жараёнлари моделлаштирилган; миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикаси яратилган бўлиб, у фонологик, семантик ва декодлаш жараёнларидаги индивидуал фарқларни аниқлаш имкони тасдиқланган; 
бу методика орқали тил функсияларини эрта босқичда баҳолаш, нутқ бузилишларини аниқлаш ва реабилитация стратегияларини таклиф қилиш имконияти вужудга келтирилган; болалар нутқини нейропсихолингвистик нуқтайи назардан таҳлил қилиш асосида тест синовлари ишлаб чиқилган ва тажриба-синовдан ўтказилган; “ДоноҚиз-Уз” миллий нейропсихолингвистик ташхислаш тестининг психометрик кўрсаткичлари статистик методлар ёрдамида исботланган, унинг билингвал болалар орасидаги семантик англаш, декодлаш даражасини аниқлашдаги сезувчанлиги ва аниқлиги ишончли кўрсаткичлар билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда нейропсихолингвистика йўналишининг назарий-методологик асослари аниқланганлиги, тил ва онг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик лингвистик ва нейрофизиологик ёндашувлар асосида илмий нуқтайи назардан асосланганлиги; тил бирликлари инсон тафаккурининг ички нейроструктуравий механизмлари билан узвий боғлиқликда шаклланиши, уни қайта ишлаш ва идрок қилишда миянинг функсионал зоналари фаол иштирок этиши ўзбек тили асосида исботланганлиги, хусусан ўзбек тилида ўқишни баҳолаш учун яратилган нейропсихолингвистик  “ДоноҚиз-Уз” миллий нейропсихолингвистик ташхислаш тести натижалари асосидаги тавсиялар,  2023-2024-йилларда Россиянинг Миллий тадқиқот университети “Олий иқтисодиёт мактаби” Тил ва мия марказида бажарилган “Катталар ва болаларда нуқт бузилишининг нейроанатомик асослари” мавзусидаги ЭГИСУ-123021300281-3 рақамли илмий-амалий лойиҳани услубий асоси сифатида жорий этилган (Миллий тадқиқот университети “Олий иқтисодиёт мактаби” Тил ва мия марказиининг 2025-йил 9-июлдаги 1-/4-сон маълумотномаси). Натижада тил бирликлари инсон тафаккурининг ички нейроструктуравий механизмлари билан узвий боғлиқликда шаклланиши, уни қайта ишлаш ва идрок қилишда миянинг функсионал зоналари фаол иштирок этиши ўзбек тили асосида исботланган;
нейропсихолингвистик атамалар тизимлаштирилиб, улар миллий контекстда меъёрлаштирилган ва қўлланишда бир хилликка келтирилган; нейропсихолингвистик терминлар тавсифи  ишлаб чиқилган, уларнинг таҳлилий ёндашувлар ва клиник-экспериментал тадқиқотларда қўлланилишига доир хулосалардан 2021-2023 -йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санʼатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореографийа академийасининг 2025-йил 17-июндаги 1-04/264-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий манбалари бойитилиб, луғатларнинг мукаммаллашувига эришилган; 
тил бирликларининг нейропсихолингвистик хусусиятини тавсифлаш асосида уларнинг семантик, синтактик ва фонологик хусусиятлари ҳамда миянинг тилга оид когнитив компонентлари билан боғлиқлиги экспериментал асосда аниқлангани; хусусан, болаларда оғзаки ва ёзма нутқни идрок этиш ва қайта ишлашда юзага келадиган лингвистик хусусиятлар ва уларнинг бузилиш механизмларига доир хулосалардан   2022-2024-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Мусиқа ва санʼат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореографийа академийасининг 2025-йил 17-июндаги 1-04/263-сон маълумотномаси). Натижада диссертация хулосалари лойиҳа доирасида яратилган ўқув-методик қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
нейропсихолингвистик методлар тизими ишлаб чиқилиб, улар лингвистик таҳлил воситаси сифатида эмпирик асосда синовдан ўтказилганлиги; айниқса, “ДоноҚиз-Уз” тести асосида тил тизимининг нейропсихологик компонентлари реал вақт режимида кузатилиб, мия фаолияти билан боғлиқ тил жараёнлари моделлаштирилганлигига доир хулоса тавсиялардан 2022-2024 йилларда Фарғона давлат университетида бажарилган “Энглиш Аccесс миcросчоларшип програм” мавзусидаги халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 3-июлдаги 04/6210-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий асосини мустаҳкамлашга эришилди;
миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикаси яратилган бўлиб, унда фонологик, семантик ва декодлаш жараёнларидаги индивидуал фарқларни аниқлашга доир хулосаларидан 2022-2023-йилларга Фарғона давлат университетида бажарилган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 15-июлдаги 04/6496-сон маълумотномаси). Натижада ушбу методиканинг илмий ва амалий жиҳатдан самарали эканлиги исботланди;
болалар нутқини нейропсихолингвистик нуқтайи назардан таҳлил қилиш асосида тест синовлари ишлаб чиқилганлиги ва тажриба-синовдан ўтказилганлиги; “ДоноҚиз-Уз” тестининг психометрик кўрсаткичлари статистик методлар ёрдамида исботланганлиги, унинг билингвал болалар орасидаги семантик англаш, декодлаш даражасини аниқлашдаги сезувчанлиги ва аниқлигининг ишончли кўрсаткичлари ҳақидаги хулосалардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 17-июндаги 26-36-1011-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар юртдошларимиз, хусусан ёш авлод орасида нейропсихолингвистик методлар ҳақидаги билимларнинг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish