Турсунова Лазиза Икрамджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ««Экустим» дори воситасини стандартлаш ва сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш», 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Far108.
Илмий раҳбар: Шарипов Авез Тўймуродович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Немат Каюмович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий доривор ўсимликлар мажмуаси асосида олинган «Экустим» қуруқ экстракти ва капсула дори шаклини тиббиёт амалиётида қўллаш учун сифат меъёрларини белгилаш ва стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Экустим» қуруқ экстрактининг ЮССХ-МС таҳлили натижалари асосида 13 модда (рутин, апигенин, квертсетин, лютеолин, ликвиритин, глабридин, гиперозид, изоликиритин апиозид, диосгенин, гал, хлороген, пантотен ва глицирризин кислоталари) аниқланган;
«Экустим» қуруқ экстракти ICP MS усулида таҳлил қилинганда таркибида 12 хил макро- ва микроэлементлар мавжудлиги аниқланган ҳамда уларнинг ичида Na, К, Cа, Мg ва Zn элементларининг миқдори юқорироқ эканлиги исботланган;
«Экустим» қуруқ экстракти ва унинг асосидаги капсула дори шакли таркибидаги асосий таъсир этувчи биофаол моддалар миқдорини аниқлашнинг юқори самарали суюқлик хроматография (апигенин, лютеолин ва глицирризин кислотаси) ҳамда спектрофотометрик (лютеолинга нисбатан флавоноидлар йиғиндиси) таҳлил усуллари ишлаб чиқилган;
«Экустим» қуруқ экстракти ва капсула дори шаклининг миқдорий таҳлили учун қўллланилган юқори самарали суюқлик хроматография услубларининг яроқлилиги, ўзига хослик, чизиқлилик, тўғрилик ҳамда мослик каби валидацион кўрсаткичлар бўйича исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Экустим» дори воситасини стандартлаш ва сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Яллиғланишга қарши восита»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган (FAP 02048, 27.04.2022 й.). Натижада, маҳаллий доривор ўсимликлардан олинган капсула дори шаклидаги препаратни ишлаб чиқариш имконини берган;
«Экустим» қуруқ эктракти учун корхона фармакопея мақоласи лойиҳаси ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасасига рўйҳатдан ўтказиш учун топширилган («Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик Маркази» Давлат муассасасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 41/11-20385-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши маҳаллий фармацевтик ишлаб чиқарувчи корхонага самарали пешоб ҳайдовчи ва яллиғланишга қарши дори субстанцияси технологиясини жорий қилиш имконини беради;
«Экустим» капсула шаклидаги дори воситаси учун корхона фармакопея мақоласи лойиҳаси ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик Маркази» Давлат муассасасига рўйҳатдан ўтказиш учун топширилган («Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик Маркази» Давлат муассасасининг 2025 йил 11 ноябрдаги 41/11-20385-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Ушбу меъёрий ҳужжатнинг тасдиқланиши юқори самарадорликга эга маҳаллий доривор ўсимликлар асосидаги препаратлар ассортиментини кенгайтириш имконини беради.