Уралов Нуриддин Бекмурадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ерости сувлари таркибидаги ёдид ионини баъзи аминлар ёрдамида консентрлаш ва ажратиш усулини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/К1027.
Илмий раҳбар: Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Турабов Нурмухаммад Турабович, кимё фанлари номзоди, профессор; Умирова Гулнора Абдурахмоновна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ерости шўр сувлари таркибидаги ёдид ионини консентрлаш ва ажратишнинг арзон, танлаб таъсир этувчан услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори минераллашган ерости шўр сувлари таркибидаги ёдид ионларини ФеCл₃ ёрдамида ҳарорат 25-30 ºC ва муҳит пҲ 5-6,5 оралиғида оксидлаш жараённининг  мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор ерости шўр сувлари таркибидаги ёдид ионларини оксидловчи иштирокида оксидлаб сўнгра, ДФА ёрдамида ҳосил бўлган [ДФАҲ]И₃ ва [Фе(ДФА)₄Cл₂]И таркибли комплекс бирикмалари шаклида чўктириб консентрлаш усули ишлаб чиқилган;
ерости шўр сувлари таркибидаги ёдид ионларини оксидлаб, дифениламин асосида комплекс ҳосил қилиш орқали ёднинг консентрланиш даражаси Хаудак сувида 86,48 % ва Учқизил сувида 90,09 % ни ташкил этиши аниқланган;
консентрланган ёдли комплекслардан сублимация жараёни орқали 99,12 % дан ортиқ тозаликдаги кристалл ёдни ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти Хаудак ва Учқизил ҳудуди ерости шўр сувлари таркибидаги ёдид ионларини баъзи аминлар ёрдамида консентрлаш ва ажратиш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
минерал сувлар таркибидаги ёдид ионини комплекс бирикма ҳолида ажратиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (ФАП 2770-сон патент, 2025-йил 7-июл) Натижада минерал сувлар таркибидаги ёдид ионини оксидловчи сифатида ФеCл3 ва сорбент сифатида дифениламиннинг спиртли эритмаси билан комплекс бирикма ҳолида ажратиш имконини берган;
ерости сувлари таркибидаги ёдид ионини баъзи аминлар ёрдамида консентрлаш ва ажратиш усули ёрдамида олинган ёд Нова Пҳарм Ўзбекистон–Ҳиндистон қўшма корхонасида дезинфекцияловчи восита сифатида амалиётга жорий этилган (Нова Пҳарм Ўзбекистон–Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2025-йил 17-сентябрдаги 44-сонли маълумотномаси). Натижада, ажратиб олинган юқори тозаликдаги ёдни тиббиётда дезинфекцияловчи воситалар сифатида қўллаш имконини берган. 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish