Бекчанов Норбек Худайберган ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон  Тентйриини (Cолеоптера: Тенебрионидае) трибаси қаноциз қора танли қўнғизлари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/В1251.
Илмий раҳбар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, доцент; Арепбаев Исламбек Муратбаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Тентйриини трибаси қаноциз вакилларининг морфологияси, муҳитга структуравий адаптациялари, таксономияси, тур таркиби ва биогеографиясини аниқлаш, уруғлар ва турлар учун дихотомик аниқлагич калитлар ишлаб чиқиш, турлар орасида эндемизм кўрсатгичларини ва муҳофазага муҳтож турларни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда тарқалган Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизларининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 10 та уруғга 45 та тур аниқланган;
илк бор фан учун 11 та тур, Ўзбекистон фаунаси учун Даилогнатҳа богатшеви богатшеви, Месостена пунcтиcоллис, Миcродера десерта десерта, Псаммоcрйпюс минутус, Cолпосcелис ҳумерангула, Cолпосcелис лопатини турлари аниқланган; 
Илк бор Ўзбекистонда тарқалган Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизларининг морфологияси таҳлил қилиниб, белгиларнинг систематик аҳамияти ва таксономик юки инобатга олинган ҳолда батафсил тавсифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда тарқалган Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизларининг яшаш муҳитига морфологик- структуравий мосланишлари очиб берилган ва бир қанча хусусиятларга асосланиб 3 хил ҳаётий шаклга ажратилган;
Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизларининг таксономик муаммолари Халқаро Зоология Номенклатураси комиссиясига мувофиқ ҳал қилинган: хусусан 4 та янги синонимия киритилган, 2 та турни валидлиги қайта тикланган, 7 та лектотип тайинлови амалга оширилган, 1 та уруғ (Gnathosia Fischer von Waldheim, 1821) урғочисининг жинсий йўллари ва ташқи тузилишига асосан Тентйриини трибасидан Эдротини трибасига ўтказилганлиги асосланган;
Илк бор Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизларининг барча уруғ ва турлари учун дихотомик иллюстрацияли аниқлагич калитлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизлари фаунасининг биогеографик шаклланиши ва турларнинг ареологик хусусиятлари очиб берилган ва шунга кўра илк маротаба трибанинг 7 тури Ўзбекистон эндемиги эканлиги асосланган;
Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Тентйриини трибаси қаноциз қўнғизларининг муҳофазага муҳтож турлари аниқланиб, муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Тентйриини (Cолеоптера: Тенебрионидае) трибаси қаноциз қора танли қўнғизлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
қора танли қўнғизларнинг Тентйриини трибасига тегишли 6 турга мансуб 24 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 17 июлдаги 4/1255-1775 - сон маълумотномаси). Натижада, намуналар Ўзбекистон ва бутун дунё бўйича ҳашаротлар фондини бойитган ва тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлиллар ўтказиш, ландшафтлар бўйича тақсимланишни таҳлил этиш ҳамда интерфаол атлас тайёрлаш имконини берган;
Тентйриини трибаси муҳофазага муҳтож турларининг муҳофаза чоралари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 20 июндаги 02/18-5-46- сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган маълумотлар биохилма-хиллик кадастрни яратиш ва мониторингини олиб бориш ҳамда муҳофазага муҳтож турларни сақлаб қолиш, табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси фаолиятида амалга оширилиши лозим бўлган таҳлил, тегишли хулоса ва тавсиялар бериш ва улардан фойдаланиш имконини берган;
фан учун янги бўлган (Psammocryptus bogatchevi, Psammocryptus kompansevae, Colposcelis ustyurtensis, Colposcelis khudaybergani, Microdera abdullohi, Microdera uzbekistanica) Халқаро Зоология Номенклатураси комиссиясига мувофиқ    расмийлаштирилиб халқаро “ЗооБанк” базасига киритилган. Натижада, Псаммоcрйптус богатчеви, 76718874-7914-4А21-А47Б-ЭЕ8CЕ13970Е4; Псаммоcрйптус компанцевае АФ7Д7Д4Б-93А8-4Б01-ББ63-ЭА88CБ8405ЕА; Cолпосcелис устюртенсис 48ЕЕC9C8-04БД-4316-907C-62677CC49402; Cолпосcелис кҳудайбергани 3Ф662Ф90-Ф5Д0-4Б12-8Д81-Ф55778Б438А7; Миcродера абдуллоҳи А279АC86-А220-4787-89Е5-Д27Д5ФБ06459; Миcродера узбекистаниcа 8917380Б-Б23Е-4247-БД48-C85А0868429Д; идентификация  рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.  

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish