Очилова Озода Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек адабиётида Шайх Нажмиддин Кубро бадиий образининг янгиланган талқини (Омон Матжон ва Хуршид Даврон асарлари мисолида)” мавзусида 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
       Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2882
       Диссертация бажарилган муассаса номи:  Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
       Илмий раҳбар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
       ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02
       Расмий оппонентлар: Керувенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Алламбергенов Анвар Эркабаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
       Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти. 
       Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шайх Нажмиддин Кубро образининг бадиий ва ирфоний-фалсафий жиҳатдан янгиланган талқинларини атрофлича очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мазкур диссертация ишида Нажмиддин Кубронинг ёзма адабиётдаги бадиий образи илк марта тизимли тарзда ўрганилиб, ҳозирги давр адабиётшунослигидаги тарихий шахс ва воқелик консепсиясининг янгиланиш омиллари асослари очиб берилган;
Нажмиддин Кубро сиймоси таҳлилида бадиий-тарихий характер тамойилининг миллатпарварлик, ватансеварлик, башоратгўйлик, хокисорлик, диний ва дунёвий илмга рағбат каби етакчи хусусиятлари асосланиб, бадиий асарнинг тасвир ҳамда ифода имкониятлари образ таҳлили мисолида исботланган;
Ёзма адабиётнинг қисса, шеърият, трагедия каби жанрлари асосида образнинг бадиий имкониятлари руҳий таҳлилнинг жисмоний, маънавий ва психологик тамойиллари негизида ойдинлаштирилган;
Омон Матжоннинг Дравахоним” (“Тўрабекахоним”) қиссаси, “Нажмиддин Кубро” фожиаси, Хуршид Давроннинг “Шаҳидлар шоҳи” қиссасида бадиий маҳорат масаласи нарса-ҳодисалар тасвири, инсонни англаш, бадиий кашф этиш истеъдоди Нажмиддин Кубро образи тасвири орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шайх Нажмиддин Кубро бадиий образининг янгиланган талқинлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
Ўзбек адабиётида Шайх Нажмиддин Кубро бадиий образининг янгиланган талқини муаммосини ўрганиш ҳамда унинг ўзбек адабиёти ривожидаги илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш жараёнида эришилган илмий натижалардан Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-апрел № 224/1 сонли маълумотномаси). Нажмиддин Кубро сиймоси таҳлилида бадиий-тарихий характер тамойилининг етакчи хусусиятлари акс эттирилгани каби хулосалари юқоридаги амалий лойиҳа натижалари билан қиёсланди.
Нажмиддин Кубро ҳаёти ва фаолияти ёритилган бадиий асарларнинг ҳар бирида тасвир ҳамда ифоданинг ўзига хослиги аниқ мисоллар билан далиллангани акс этган хулосаларидан ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-апрел № 223/1 сонли маълумотномаси). Натижада ёзма адабиётнинг қисса, шеърият, трагедия жанрлари табиати ва бадиий имкониятлари аспектида Кубронинг турли вазиятлардаги мустаҳкам жисмоний, маънавий ва руҳий қиёфаси психологик таҳлилларда очиб берилгани  ойдинлаштирилган хулосалари лойиҳа асосий хулосалари билан муқояса қилинди.
Омон Матжон, Хуршид Даврон қиссаларидаги бадиий маҳорат воқелик, нарса-ҳодисалар тасвири ва инсонни англаш, бадиий кашф этиш истеъдоди унинг ижодий услуби, дунёқараши билан боғлиқ ҳолда ўрганилгани, Нажмиддин Кубро образи акс этган муаллифлар асарларидаги услубий ўзига хослик ва маҳорат масалалари очиб берилгани ифодаланган хулосалардан “Хоразм” телерадиоканали ДМ томонидан тайёрланган “Адабий муҳит”, “Ассалом, Хоразм” номли дастурларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган, тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган (“Хоразм” телерадиоканали” ДМнинг 2025-йил 21-май 356-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Нажмиддин Кубро образининг янгиланган талқинлари борасидаги билимлари бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish