Сатторов Шокир Жабборовичнинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
“Юқори синфларда халқ достонларини ўрганишда инновацион ёндашувнинг ўрни ва аҳамияти”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1571
Диссертация бажарилган муассаса: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Боқижон Тўхлиев, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02. 
Расмий оппонентлар: Атамуродова Роҳила Каршибоевна, педагогика фанлари номзоди, доцент; Матчанов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таъим мактабларининг юқори (10-11) синфларида халқ достонларини ўрганишда инновацион ёндашувнинг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш ҳамда ўқитиш самарадорлигини оширишнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ достонларини юқори синфларда ўқитишда матнни тушуниш, адабий таҳлил, ижодий фикрлаш, мантиқий тафаккур билан боғлиқ уларнинг креатив қобилияти, луғат устида ишлаш, малака-кўникмаларини ривожлантириш механизмлари дарс шакллари ва инновацион технологияларга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги исботланган;
достонларнинг мазмун-моҳияти, усуллари, шакл ва воситалари таҳлилига доир материалларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик, бадиий-эстетик ҳамда таълимий-тарбиявий таълим меъёрларига таянган ҳолда дарс ташкил этишнинг илмий-методик тавсиялари ишлаб чиқилганлиги очиб берилган;
ўқитувчилар учун ўқувчи билимини назорат қилиш ва баҳолашни енгиллаштириш ва қулайлаштиришга имкон берадиган электрон ишланмалар тизими истеъмолга киритилган ҳамда улар учун мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш ҳамда ахборотлар яратиш ва уларни қайта ишлаш интеграсиясини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилганлиги асосланган;
ўқитувчилар учун интернет тизимида янги ҳттпс://инновация-эпос.уз деб номланган “Wеб” сайт платформаси яратилганганлиги ва қўл телефонлар учун “Халқ достонлари” деб номланган мобил илова ишга туширилганлиги илмий далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синфларда халқ достонларини ўрганишда инновацион ёндашувнинг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
халқ достонларини юқори синфларда ўқитишда матнни тушуниш, адабий таҳлил, ижодий фикрлаш, мантиқий тафаккур билан боғлиқ уларнинг креатив қобилияти, луғат устида ишлаш, малака-кўникмаларини ривожлантириш механизмлари дарс шакллари ва инновацион технологияларга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилганлиги исботланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 21-ноябрдаги 546-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа достонларнинг  таълимий ва тарбиявий аҳамияти, ўқитишдаги янги метод ва услуб ҳамда имкониятларини юзага чиқаришдаги аниқ воситалар билан бойитилган;
достонларнинг мазмун-моҳияти, усуллари, шакл ва воситалари таҳлилига доир материалларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик, бадиий-эстетик ҳамда таълимий-тарбиявий таълим меъёрларига таянган ҳолда дарс ташкил этишнинг илмий-методик тавсиялари ишлаб чиқилганлиги очиб берилган хулоса ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган 
А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларнинг бажарилишида фойдаланилган (2024-йил 25-ноябрдаги 494-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг илмий-назарий ҳамда амалий аҳамиятининг ошишига хизмат қилган; 
ўқитувчилар учун ўқувчи билимини назорат қилиш ва баҳолашни енгиллаштириш ва қулайлаштиришга имкон берадиган электрон ишланмалар тизими истеъмолга киритилган ҳамда улар учун мултимедиа технологияларига оид компетентлигини ривожлантириш ҳамда ахборотлар яратиш ва уларни қайта ишлаш интеграсиясини ўзаро оптималлаштириш асосида такомиллаштирилганлиги асосланган хулоса ва тавсиялардан республикамизнинг 4 та ҳудудида: Сурхондарё (Денов шаҳридаги 77-, Денов туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактаблари), Самарқанд (53-ўрта таълим мактаби), Жиззах вилояти (Жиззах шаҳридаги 8-сон, Ш.Рашидов туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактаблари) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги (Чимбой туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактаб) умумий ўрта таълим мактабларида амалий машғулотлар ва тажриба-синов ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 3-майдаги 01/11-1-213-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг тафаккурини ривожлантиришга, креатив фикрлашга ҳамда ижтимоий-маданий компетенсияларини шакллантиришга хизмат қилган;
ўқитувчилар учун интернет тизимида янги ҳттпс://инновация-эпос.уз деб яратилган “Wеб” сайт платформа ва қўл телефонлар учун “Халқ достонлари” деб номланган мобил илова асосида Ўзбекисон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг дастурий маҳсулотлар давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ҳамда муаллифлик ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олинган (2023-йилнинг 25-сентябрида 
№ ДГУ 27665-сон). Натижада, ўқувчиларнинг глобал давр шароитидага мос равишда илғор ва қулай технологик воситалар орқали халқ достонларини ўрганиш имкониятлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish