Кучкаров Маъмуржон Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паренхиматоз органлар жаррохлигида махаллий гемостазни қўллаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5617.
Илмий раҳбар: Абдуллажанов Бахром Рустамжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджибаев Шараф Абдурашидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети (Озарбайжон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги маҳаллий композит гемостатик плёнкани ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини клиник баҳолаш орқали қорин бўшлиғи жарроҳлигида паренхиматоз қон кетишини тўхтатиш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паренхиматоз аъзолар жарроҳлигида қўллаш учун биологик жиҳатдан сўриладиган полимер ҳосилалари (целлюлоза, вискоза ва кальций) асосидаги бир нечта қатламлардан бўлган, уларнинг комбинацияси имплантатнинг маҳаллий гемостатик самарадорлигини таъминлайдиган маҳаллий композит гемостатик плёнка ишлаб чиқилган;
жигар тўқимасининг кенг юзали экспериментал шикастланишлари шароитида гемостатик плёнка ўзининг адгезив хусусиятларини йўқотмаслиги ҳамда узоқ муддат давомида зич ҳолда махкамланиб, тўлиқ ва барқарор гемостазни таъминлаши исботланган;
янги маҳаллий плёнкали қоплама йирик экспериментал ҳайвонларда шикастланган жигарнинг кенг юзасига қўлланилганда аппликация соҳасида сезиларли маҳаллий гистоморфологик ўзгаришларни келтириб чиқармаслиги ҳамда жарохат юзасида барқарор қон тўхтатувчи таъсирни таъминлаши аниқланган;
белгиланган физик-кимёвий хусусиятлар ҳамда талаб этилган хомашё ва материалларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини инобатга олган холда биологик жиҳатдан сўриладиган гемостатик хусусиятларга эга полимер имплантатни ишлаб чиқариш учун асосий технологик мезонлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Абдоминал хирургияда паренхиматоз қон кетишини тўхтатиш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: паренхиматоз аъзолар жарроҳлигида қўллаш учун биологик жиҳатдан сўриладиган полимер ҳосилалари (целлюлоза, вискоза ва кальций) асосидаги бир нечта қатламлардан бўлган, уларнинг комбинацияси имплантатнинг маҳаллий гемостатик самарадорлигини таъминлайдиган маҳаллий композит гемостатик плёнка ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 30 январдаги IAP 07279-сонли ихтиро учун патенти) Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январда 6i-3/u-сон билан тасдиқланган “Паренхиматоз аъзолар жарроҳлигида маҳаллий гемостатик пластинани қўллашнинг клиник-экспериментал асослаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 15 январдаги 84-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 1 февралдаги 43-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/06-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган плёнкали композит қоплама жигар паренхимасининг кенг шикастланиш ҳудудида яхши ёпишқоқлик хусусиятларини намоён этиши ва самарали гемостатик таъсир кўрсатиши имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқилган маҳаллий композит гемостатик плёнка паренхиматоз органлар жарроҳлигида қўллаш билан 1 нафар беморнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ашёлар учун жами 570000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар бемор шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш 1140000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: жигар жарохатлари бўлган беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=50) 57000000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: жигар тўқимасининг кенг юзали экспериментал шикастланишлари шароитида гемостатик плёнка ўзининг адгезив хусусиятларини йўқотмаслиги ҳамда узоқ муддат давомида зич ҳолда махкамланиб, тўлиқ ва барқарор гемостазни таъминлаши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январда 6i-3/u-сон билан тасдиқланган “Паренхиматоз аъзолар жарроҳлигида маҳаллий гемостатик пластинани қўллашнинг клиник-экспериментал асослаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 15 январдаги 84-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 1 февралдаги 43-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/06-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги:  Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: дастлабки клиник тадқиқот шароитида таклиф этилган плёнкали композит қоплама жигар ёки талоқнинг жароҳатланган иш тўқимаси юзасида барқарор гемостазни таъминлаши, дренажлаш муддатларини қисқартириши, шунингдек, қон кетишининг такрорланиш хавфини камайтириши имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган усулдан фойдаланиш асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Стационар даволаниш учун энг кам харажат ҳар бир кун учун 135000 сўмни ташкил қилгани ҳолда, шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига 1 нафар беморга 1 кунда 285000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Тавсия этилган усулни қўлланиши ҳисобига бўлиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради ва касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда тадқиқот кўлами бўйича ушбу усул қўлланилган 50 нафар беморларда 1 кун учун 14250000 сўм бюджет маблағлари тежалади;
учинчи илмий янгилик: янги маҳаллий плёнкали қоплама йирик экспериментал ҳайвонларда шикастланган жигарнинг кенг юзасига қўлланилганда аппликация соҳасида сезиларли маҳаллий гистоморфологик ўзгаришларни келтириб чиқармаслиги ҳамда жарохат юзасида барқарор қон тўхтатувчи таъсирни таъминлаши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январда 6i-3/u-сон билан тасдиқланган “Паренхиматоз аъзолар жарроҳлигида маҳаллий гемостатик пластинани қўллашнинг клиник-экспериментал асослаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 15 январдаги 84-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 1 февралдаги 43-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/06-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган имплантатдаги таркибий қисмларнинг уйғунлиги маҳаллий гемостатик воситанинг барча асосий хусусиятларини кучайтириши ва дастлабки клиник синовлар натижалари билан биргаликда уни жарроҳлик амалиётида паренхиматоз қон кетишини етарли даражада тўхтатиш учун қўллашни тавсия этиш имконини беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: жигар жаррохлиги билаан ташрих ўтказган 1 нафар беморнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон учун жами 140000 сўм миқдоридаги давлат бюджети маблағлари сарфланади. Бир нафар беморни шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш дори-дармон харажатлари ҳисобига 280000 сўм давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинишига имкон беради. Хулоса: жигар жарохатлари бўлган беморнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартириш дори-дармон харажатлари ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=50) 14000000 сўм давлат бюджети маблағлари тежалишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: белгиланган физик-кимёвий хусусиятлар ҳамда талаб этилган хомашё ва материалларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини инобатга олган холда биологик жиҳатдан сўриладиган гемостатик хусусиятларга эга полимер имплантатни ишлаб чиқариш учун асосий технологик мезонлар аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 27 январда 6i-3/u-сон билан тасдиқланган “Паренхиматоз аъзолар жарроҳлигида маҳаллий гемостатик пластинани қўллашнинг клиник-экспериментал асослаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг 2025 йил 15 январдаги 84-сон ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг 2025 йил 1 февралдаги 43-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/06-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: паренхиматоз аъзолар жарроҳлигининг турли соҳаларида қўллаш учун якуний маҳсулотни серияли ишлаб чиқариши имкониятини таъминлаш мақсадида гемостатик хусусиятларга эга бўлган биологик эрувчан полимер имплантатни ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқишга имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Илмий янгиликдан фойдаланиш асоратларни олдини олиш имконини беради, қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Шифохонада қолиш муддатлари қисқариши ҳисобига бир нафар беморга 1 кунда дори-дармон харажатлари билан 570000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: Илмий янгиликдан фойдаланиш махаллий гемостатик восита ишлаб чиқиш имконини беради, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни камайтиради ва касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда тадқиқот кўлами бўйича ушбу усул қўлланилган 50 нафар беморларда 1 кун учун 28500000 сўм бюджет маблағлари тежалади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish