Sayt test rejimida ishlamoqda

БАКИЕВА Шахло Хамидуллаевнанинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: тиббиёт фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Tib177.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қон тизими патологиясида бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари клиникаси, патогенези ва даволаш», 14.00.04–оториноларингология  (тиббиёт фанлари).

Илмий  маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хакимов Абдумалик Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.17.01.

Расмий оппонентлар: MD, professor Doris Lang-Loidolt; т.ф.д., профессор Киселев А.С.; т.ф.д., профессор Джаббаров К.Д.

Етакчи ташкилот: Сеул миллий университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Нашр ишлари.

Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган 5 та миллий илмий журналда 14 та илмий мақола, 2 та хорижий илмий журналда 2 та илмий мақола нашр қилинган;

б) диссертация мавзуси бўйича 5 та маъруза тезиси халқаро илмий-амалий конференция материалларида эълон қилинган (жумладан: 2012, Россия Федерацияси; 2013, Буюк Британия).

  III. Тадқиқотнинг мақсади: қон тизими патологиясида бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг морфофункционал ҳолатини, касалликлар  клиник белгиларининг  ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва патогенетик асосланган комплекс даволашни ишлаб чиқиш.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

анемиянинг оғир шакллари, гемостаз ва гемобластоз ҳолатида кечадиган бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини учраши даражаси (частотаси) аниқланган;

анемиянинг оғир шакллари, гемостаз, гемобластоз патологиясида бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликлари клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;

қон патологиясида  бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари яллигланиш касалликлари патогенезини асосида дифференциацияланган  даволаш усуллари ишлаб чиқилган;

лейкемия ва апластик анемия экспериментал моделларида юқори жағ ва бурун бўшлиғи шиллиқ каватининг ҳолати баҳоланган;

илик аплазияси ва лейкемияда тузилмавий бузилишларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари аниқланган;

қон тизими патологияси булган беморларда  бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари касалликларини эҳтиётли даволаш ва ЛОР аъзоларининг ҳолатини узоқ муддатли динамик кузатуви ўтказиш  алгоритми ишлаб чикилган.

    V. Диссертациянинг aмалиётга жорий этилган илмий натижалари:

Тадқиқот натижалари «Қон патологиясида бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари шиллиқ пардасининг ҳолатини баҳолаш усули» Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги, № IAP 20120442 патент кўринишида расмийлаштирилган;

«Бурун ва бурунга ёндош бўшлиқларининг яллиғланиш касалликлари: патогенези, диагностикаси ва даволаш», «Бурундан қон кетиши: патогенези, диагностикаси ва даволаш» деб номланган методик тавсиялар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг гематология булими ва 1-чи Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг гематология марказига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29.12.2014 йилдаги 35-сонли хулосаси). Юкорида кайд этилган тавсияларни қон патологияси мавжуд беморларда бурун ва бурунга ёндош бўшлиқлари касалликларини даволаш самарадорлиги 31,3% фоизга ошди ва беморларнинг стационардаги ўрин куни 1,8 мартагача қисқарди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish