Ахмадиев Эдвард Эриковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Преэклампсиянинг эрта ташхиси ва ривожланишида биокимёвий ва допплер маркерларининг самарадорлигини ўрганиш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1. PhD/Tib5284
Илмий рахбар: Асатова Мунира Мирюсуповна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Баходир Бобурович тиббиёт фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт университети.  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: преэклампсиянинг юзага чиқиши ва унинг ривожланишини баҳолашда айрим биокимёвий ва биофизик маркерларнинг ўзига хослиги ва сезгирлигини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник хавф омиллари мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда ангиоген омиллар (sFlt-1, PlGF), D витамини (25(OH)D) ва бачадон артерияларининг допплерометрик кўрсаткичларини биргаликда қўллаганда sFlt-1/PlGF нисбатининг ортиши, преэклампсия хавфини эрта аниқлашнинг прогностик мезони эканлиги исботланган;
илк бор ҳомиладорлик физиологик кечаётган аёлларда ҳомиладорликнинг эрта муддатларида PlGF, sFlt-1 ва уларнинг нисбати (sFlt-1/PlGF) учун референс диапазонлар ҳамда чегаравий қийматлар кўрсаткичлари икки мартадан ортиқ ошганда преэклампсия ривожланиш эҳтимоли ишончли даражада ортиши аниқланган;
илк бор sFlt-1, PlGF ва D витамини (25(OH)D) даражалари билан бачадон артерияларининг допплерометрик кўрсаткичлари ўртасида тўғридан тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
илк бор ангиогеник биомаркерлар, D витамини даражаси ва ҳомиладорликнинг эрта муддатларида текширилган бачадон артерияларининг допплерометрия параметрларидан фойдаланиш преэклампсияни прогнозлаш моделида сезгирлик ва ўзига хосликни 86 % гача ошириб бериши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Преэклампсияни башорат қилиш ва унинг прогресслашувини баҳолашда айрим биокимёвий ва биофизик маркерларнинг ўзига хослиги ва сезгирлигини ўрганиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор клиник хавф омиллари мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда ангиоген омиллар (sFlt-1, PlGF), D витамини (25(OH)D) ва бачадон артерияларининг допплерометрик кўрсаткичларини биргаликда қўллаганда sFlt-1/PlGF нисбатининг ортиши, преэклампсия хавфини эрта аниқлашнинг прогностик мезони эканлиги исботланган бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 3 декабр 2024 йил 14 сон билан тасдиқланган “Преэклампсия ривожланиши ва авж олишининг эрта ташхислаш тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 12.02.2025 йилдаги 8-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалига ва 21.02.2025 йилдаги 120-сон буйруқ билан Самарқанд филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: физиологик ҳомиладорликда ангиоген ва антиангиоген биомаркерларнинг норматив даражаларини белгилаш — эрта дифференциал диагностика ҳамда асоратларни башорат қилиш имконини беради. Бу орқали гипердиагностика ва ортиқча тиббий аралашувлар хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: биомаркерларнинг ишончли норматив кўрсаткичларини шакллантириш хавф гуруҳларида лаборатор диагностикадан оқилона фойдаланиш имконини яратади. Бу эса ортиқча текширувлар ва кераксиз касалхонага ётқизилишнинг олдини олиш, асосли клиник мониторинг туфайли ҳар бир бемор учун ўртача 1000000 сўмгача харажатларни камайтириш имконини беради. Хулоса: физиологик ҳомиладорликда PlGF, sFlt-1 ва уларнинг нисбати бўйича норматив даражаларни аниқлаш — преэклампсияни эрта башорат қилиш бўйича стандартлаштирилган тизимни жорий этиш ва ҳомиладорликни самарали олиб бориш учун объектив асос бўлади;
иккинчи илмий янгилик илк бор ҳомиладорлик физиологик кечаётган аёлларда ҳомиладорликнинг эрта муддатларида PlGF, sFlt-1 ва уларнинг нисбати (sFlt-1/PlGF) учун референс диапазонлар ҳамда чегаравий қийматлар кўрсаткичлари икки мартадан ортиқ ошганда преэклампсия ривожланиш эҳтимоли ишончли даражада ортиши аниқланган бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 3 декабр 2024 йил 14 сон билан тасдиқланган “Преэклампсия ривожланиши ва авж олишининг эрта ташхисот тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 12.02.2025 йилдаги 8-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалига ва 21.02.2025 йилдаги 120-сон буйруқ билан Самарқанд филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: биокимёвий ва допплерометрик маркерлар ёрдамида преэклампсия хавфини ўз вақтида аниқлаш ҳомиладорликдаги оғир асоратлар, эрта туғруқлар, перинатал касалланиш ва она ўлими ҳолатларини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: PlGF, sFlt-1 ва D витаминини аниқлаш бўйича биомаркерлар тўпламининг тахминий баҳоси 1180000 сўмни ташкил этади. Оғир преэклампсия билан боғлиқ ҳолатда бир кунлик касалхонага ётқизишнинг ўртача нархи 2,5 миллион сўмдан ошади, бунда дори-дармон билан даволаш ва чақалоқни интенсив кузатиш харажатлари ҳисобга олинмаган. Тавсия этилган прогностик ёндашувни қўллаш оғир ҳолатларни камайтириш, асоссиз касалхонага ётқизиш ва эрта туғилишларнинг олдини олиш имконини беради. Бу эса 1300000 сўмгача бир бемор учун тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: преэклампсия хавфига эга бўлган аёлларда ҳомиладорликнинг эрта босқичида PlGF, sFlt-1, D витамини даражалари ва бачадон артерияларининг допплерометриясини комплекс баҳолаш етарлидир. Нормадан четлашувлар аниқланганда профилактик даволашни ўз вақтида бошлаш ва динамик кузатувни ташкил қилиш мумкин. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимига бўлган юкни камайтиради ва акушерлик ёрдамининг самарадорлигини оширади;
учинчи илмий янгилик: илк бор sFlt-1, PlGF ва D витамини (25(OH)D) даражалари билан бачадон артерияларининг допплерометрик кўрсаткичлари ўртасида тўғридан тўғри корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 3 декабр 2024 йил 14 сон билан тасдиқланган “Преэклампсия ривожланиши ва авж олишининг эрта ташхисот тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 12.02.2025 йилдаги 8-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалига ва 21.02.2025 йилдаги 120-сон буйруқ билан Самарқанд филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: лаборатор ва инструментал маълумотларни ягона диагностик моделда интеграция қилиш орқали юқори хавф гуруҳига кирувчи ҳомиладорларни аниқроқ ажратиш, ўз вақтида профилактика тадбирларини бошлаш ва шундай қилиб оғир шаклдаги преэклампсия, эрта туғруқлар ва перинатал асоратлар сонини камайтириш мумкин бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: биокимёвий ва допплерометрик скринингни бирлаштириш такрорий қимматбаҳо тестлар ва госпитализация эҳтиёжини камайтиради. Интенсив терапия ва ноўрин кузатув тадбирларига кетадиган харажатларни қисқартириш орқали бир нафар бемор учун иқтисодий самара 1300000 сўмгача етади. Хулоса: аниқланган корреляцион боғлиқликлар биомаркерлар ва қон томир кўрсаткичларини биргаликда баҳолашнинг клиник аҳамиятини тасдиқлайди. Бу эса бачадон-плацентар қон айланиш бузилиши ва преэклампсияни эрта башорат қилиш имконини беради ва шахсийлаштирилган ҳомиладорликни олиб бориш протоколларини жорий этиш учун имконият яратган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ангиогеник биомаркерлар, D витамини даражаси ва ҳомиладорликнинг эрта муддатларида текширилган бачадон артерияларининг допплерометрия параметрларидан фойдаланиш преэклампсияни прогнозлаш моделида сезгирлик ва ўзига хосликни 86 % гача ошириб бериши исботланган бўйича таклифлар Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгаши томонидан 3 декабр 2024 йил 14 сон билан тасдиқланган “Преэклампсия ривожланиши ва авж олишининг эрта ташхисот тамойиллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф 12.02.2025 йилдаги 8-сон буйруқ билан Республика она ва бола саломатлиги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалига ва 21.02.2025 йилдаги 120-сон буйруқ билан Самарқанд филиалларининг клиник амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: диагностика аниқлигининг ошиши орқали нотўғри ижобий хулосалар ва ортиқча тиббий аралашувлар сони камайиб, ҳомиладорликни олиб боришда рационал ёндашув таъминланади, она ва бола учун асоратлар хавфи камаяди. Иқтисодий самарадорлиги: хавфни баҳолашнинг комплекс модели орқали такрорий текширувлар, касалхонага ётқизишлар ва дори-дармон терапиясига кетадиган харажатлар камаяди. Иқтисодий фойда бир нафар бемор учун ўртача 1300000 сўмгача бўлган миқдорни ташкил қилади, айниқса соғлиқни сақлаш тизими ресурслари чекланган шароитда. Хулоса: биомаркерлар, допплерометрия ва клиник-анамнестик маълумотларни биргаликда қўллаш орқали преэклампсияни башорат қилиш самарадорлиги тасдиқланган ва бу акушерлик амалиётида кўп компонентли диагностик алгоритмларни жорий этиш зарурлигини асослаб берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish