Азизова Дилобархон Абдужалил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек насрида манфаатли никоҳ мотиви: вариантлашув омиллари ва вариантлари”, 10.00.07 – Адабиёт назарияси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Fil4508
Илмий маслаҳатчи: Шералиева Машҳура Икромжоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc 02/30.12.2019 Фил.46.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ профессори; Қўчқорова Марҳабо Худойбергановна, филология фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти етакчи илмий ходими
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади манфаатли никоҳ мотивининг замонавий ўзбек насридаги вариантлари ва вариантлашув омилларини ўрганиш ҳамда манфаатли никоҳ мотивлар комплекси структурасини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
манфаатли никоҳ мотивининг мотивлар комплекси экани аниқланган, унинг ҳам ўрганилаётган адабий давр, ҳам муайян бадиий асар сюжетидаги мақоми белгиланган;
ГАП модели асосида манфаатли никоҳ мотиви вариантларидаги семантик силжишлар очиб берилган;
манфаатли никоҳ мотивининг генезиси очиқланган, унинг Жозеф Кемпбелл таснифидаги “синовлар йўли”, “маъбуда билан учрашув”, “васваса” архетипик мотивлари билан мустаҳкам алоқада экани асосланган;
манфаатли никоҳ мотивлар комплексининг инвариант ва вариант ҳалқалари чегараси белгиланган, унинг ижодкор бадиий мақсади доирасида вариацияланиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек насрида манфаатли никоҳ мотиви: вариантлашув омиллари ва вариантлари” мавзусида олиб борилган тадқиқотлар асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Манфаатли никоҳ мотивининг мотивлар комплекси экани, бадиий асар сюжетида мазкур мотив мақоми, шунингдек сюжет мотиви ва унинг функсиялари илк бор замонавий ўзбек насридаги романлар мисолида тадқиқ этилган, сюжет мотивига доир хориж ва ўзбек олимларининг илмий-назарий хулосалари умумлаштирилган ўринлардан Андижон давлат университетида бажарилган А–ОТ-2021-57 рақамли “Чўлпон ҳаёти ва ижодий мероси манбаларининг электрон платформасини ва мобил иловасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2025-йил 2-майдаги 04-1713 сон маълумотномаси). Натижада платформа янги маълумотлар билан бойитилган, фойдаланувчиларга қулайлик яратилган;
Манфаатли никоҳ мотивининг архетипик мотивлар билан алоқаси, мотивлар комплексининг генезисига доир фикр ва хулосалардан туркий халқлар адабиётшунослигида мифопоетик ёндашувнинг фаоллашуви омилларини ўрганишда Туркия Республикаси Карабук университети Чингиз Айтматов Адабиёт факултети Турк дунёси амалий ва тадқиқот маркази мудирлиги Öзбекçе ве Öзбек эдебиятı дерслеринде, Эдебият Факüлтеси Тüрк Дили ве Эдебиятı Бöлüмüнде ТЕД730 Тüрк Дüнясı, ТРЕ229 Çаğдаş Тüрк Леҳçелери 1, ТРЕ331 Çаğдаş Тüрк Дüнясı Эдебиятı 1, ТРЕ332 Çаğдаş Тüрк Дüнясı Эдебиятı ИИ, ТЕД734 Тüркистан Милли Уянış Эдебиятı дарсларида фойдаланилган (Карабук университетининг 2025-йил 7-апрелдаги Э-66681389-302.08.01-424193-сон маълумотномаси). Натижада дарслар илмий-назарий фикрлар билан бойиган;
Сюжет мотиви ва унинг функсиялари илк бор замонавий ўзбек насридаги романлар мисолида тадқиқ этилгани, яна манфаатли никоҳ мотивлар комплексининг инвариант ва вариант ҳалқалари чегараси ва унинг ижодкор бадиий мақсади доирасида вариацияланиши хусусидаги фикр-хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги ижодий тўгараклар фаолиятида, ижодкор ёшлар билан учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 6-майдаги 01-03/208-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар ёш ижодкорларнинг замонавий ўзбек насри намуналарини теранроқ англаши ва бадиий-эстетик дидини ўстиришга ёрдам берган.