Ибадуллаева Шахноза Илхамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг тасвирий санъат дарсларида ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Ped5035
Илмий раҳбар: Мамурова Дилфуза Исламовна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Гулямов Комилжон Махмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг тасвирий санъат дарсларида ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ижодий тафаккур, ижодий қобилият”нинг имплицитлигини таъминлаш ностандарт машқлар воситасида диагностика қилиш замонавий таълим парадигмалари (“объект—объект”, “объект—субъект”) ёрдамида амалий кўникмаларни такомиллаштириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчилар ижодий қобилиятини ривожлантириш консепсияси асосида когнитив—амалий, мотивацион—рефлексив, креатив—мослашув кўникмаларини шакллантириш индикаторлари 4 К модели воситасида ривожлантириш механизмлари такомиллаштирилган;
ижодий қобилиятни ривожлантириш модели ташкилий—тузилмавий, мазмунли методик, натижавий—баҳолаш компонентлари якка, гуруҳли, жамоавий ишлаш жараёнида таркиб топтиришга йўналтириш орқали такомиллаштирилган;
креатив фикрлаш кўникмаларини шахсга йўналтирилган таълим асосида ривожлантириш технологияси дидактик билимлар тизимида ўқитиш жараёнини ташкил этиш тадқиқотчилик жараёнига интеграциялаш билан узвий боғлиқлигини динамик таʼминлаш ҳамда диагностик базани тизимли қўллаш орқали методик таъминоти бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш методикаси бўйича эришилган илмий натижаларидан:
“ижодий тафаккур, ижодий қобилият”нинг имплицитлигини таъминлаш ностандарт машқлар воситасида диагностика қилиш замонавий таълим парадигмалари (“объект—объект”, “объект—субъект”) ёрдамида амалий кўникмаларни такомиллаштиришга доир тавсиялар “Тасвирий санъат тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68—559—сонли гувоҳномаси). Натижада, тасвирий санъат дарслари методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчилар ижодий қобилиятини ривожлантириш консепсияси асосида когнитив—амалий, мотивацион—рефлексив, креатив—мослашув кўникмаларини шакллантириш индикаторлари 4 К модели воситасида ривожлантириш механизмлари ҳақидаги илмий—назарий қарашлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг № САП 2538 сонли саноат намунасига берилган патент мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг № САП 2538 сонли саноат намунасига берилган патент). Натижада, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришилган;
ижодий қобилиятни ривожлантириш модели ташкилий—тузилмавий, мазмунли методик, натижавий—баҳолаш компонентлари якка, гуруҳли, жамоавий ишлаш жараёнида таркиб топтиришга доир тавсиялардан Бухоро Халқаро университетида бажарилган Ё-А-1-9 рақамли “Аҳолининг турли қатламларига психологик хизмат кўрсатиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Бухоро Халқаро университетининг 2025-йил 13-ноябрдаги 01-195-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг иқтидорлилик даражасини индивидуал ёндашув асосида баҳолаш белгиланди.
креатив фикрлаш кўникмаларини шахсга йўналтирилган таълим асосида ривожлантириш технологияси дидактик билимлар тизимида ўқитиш жараёнини ташкил этиш тадқиқотчилик жараёнига интеграциялаш билан узвий боғлиқлигини динамик таʼминлаш ҳамда диагностик базани тизимли қўллаш орқали методик таъминотга га доир илмий хулосалардан “БухороТВ” телеканалининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (2025-йил 28-ноябрдаги “БухороТВ” телеканалининг 01-09-266-сонли маълумотномаси). Натижада, синфдаги барча болаларда, шунингдек, ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун ҳам иқтидорлилик даражаси ривожланди.