Асқаралиева Мухтасар Азизжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида аксиологик ёндашув асосида машғулотлар самарадорлигини ошириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.2.PhD/Ped7410.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор;  Мардонов Шукурулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади аксиологик ёндашув асосида машғулотлар самарадорлигини оширишнинг дидактик ва методик таъминотини такомиллштиришга доир таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактабларида аксиологик ёндашув асосида машғулотлар самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятлари қадриятларга кўра, шахснинг эмоционал ва ахлоқий ривожланишдаги ички мотивация ва ҳаётий позицияни намоён қилиш омиллари воситасида аниқлаштиришга эришилган; 
ўқувчиларини аксиологик ёндашув асосида ўқитиш мазмуни миллий қадриятларга хос бўлган инсонпарварлик, ватанпарварлик, бағрикенглик хислатларини ривожлантиришга педагогик таъсир кўрсатиш муаммоли вазифаларга ечим топишни лойиҳалаш усуллари асосида такомиллаштирилган; 
умумтаълим мактабларида “Тарбия” машғулотларининг самарадорлигини аниқлаш мақсадида эмпатик муносабатларни ривожлантириш, симбиотик мулоқотни шакллантириш ва ҳис–туйғуларни тартибга солишга йўналтирилган методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
аксиологик ёндашув асосида ташкил этилган машғулотлар самарадорлигини баҳолашнинг диагностик-методик механизми ишлаб чиқилган бўлиб, бу ўқувчиларнинг аксиологик компетенсиясини, ҳис–туйғуларни тартибга солиш даражасини ва симбиотик мулоқотга киришиш кўникмаларини тизимли аниқлаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аксиологик ёндашувлар асосида тарбийа дарсларини ташкил етиш методикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
аксиологик ёндашувнинг мазмуни, илмий-методологик асослари,  таркиби ва меʼёрий талабларини ортималлаштириш, ҳаётий вазийатлар билан солиштириш, диагностик ррогнозлаш ҳамда дунё таълим маконида кузатилаётган консертуал жараёнларни илмий-педагогик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган аксиологик ёндашув асосида тарбийа дарсларини ташкил етишнинг редагогик имконийатларига доир амалий таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали 04-36-950-сон 21-август 2024-йил сонли маълумотномаси)  Натижада, ёшлар тарбияси, тарбийа дарсларини аксиологик ёндашувлар асосида шакллантиришнинг адартивлигини ҳамда интеграцион таъминот дастурларини самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
замонавий модератор, фасилитатор, тютор, ментор каби редагогик фаолийат шакллари ҳамда назарий билимларга мувофиқ ҳаётий кейсларни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларни самарали ташкил етишнинг мотивацион, когнитив, орерацион-технологик босқичларига вертикал интеграцийалаш асосида такомиллаштирилган аксиологик ёндашув асосида тарбийа дарсларини ташкил етишнинг функсионал  модели бўйича таклиф ва тавсийалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган ИИ-721101717 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада  фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази 2024-йил 25-сентябр 1431-сонли маълумотномаси). Натижада, тарбийа дарсларини аксиологик ёндашувларни асосида ташкил етишнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган ҳамда мамлакатимиз қадриятлари ва маданиятини яқиндан ўрганишга хизмат қилган; 
тарбийа дарсларини ташкил етишнинг самарали технологияларини визуал контентлар ва ҳаётий вазийатларни муаммоли, ривожлантирувчи, лойиҳа иши, коуч суҳбат каби методик тавсийалар тизими ҳамда шахсга йўналтирилган фаолийат орқали амалга оширишда вариатив, мобил, интенсив имитацион машқларни интеграцион таълим муҳитига адартивлаштириш асосида ишлаб чиқилган тарбийа дарсларини ташкил етишнинг самарали  усулларига оид ишланмалар, илмий-методик тавсийалари ва таклифларидан Фарғона вилояти Учкўприк тумани 20-сонли умумтаълим мактаби, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри 41-сонли умумтаълим мактаби ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани 54-сонли умумтаълим мактабларида амалий қўлланилди  (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим маркази 2024-йил 26-сентябрдаги 01/11-11-719-сонли маълумотномаси). Натижада,  тарбийа дарсларида  ижтимоий-таълимий лойиҳаларни дарс ва дарсдан ташқари жараёнларни самарали ташкил етишнинг редагогик босқичларини аниқлаштиришга ҳамда ўқувчиларда инсоний фазилатлар, ахлоқий қарашлар ва шахсий қадрийатларни шакллантиришга йўналтирилган амалий-методик тизимини такомиллаштиришга еришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish