Турдиева Нигора Саидовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Бошланғич таълим педагогикаси фани мисолида)” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9465
Илмий раҳбар: Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовна, педагогика фанлари доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc); Саидова Моҳинур Жонпулатовна профессор, педагогика фанлари доктори (DSc);.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари этномаданий талаблар мазмунини оддийдан мураккабга қараб босқичларга бўлиш, этномаданиятнинг шахсий ва ижтимоий жиҳатларини таълимий-ривожлантирувчи мақсадлар билан изчил уйғунлаштириш орқали аниқлаштирилган;
замонавий билимлар контекстида “Бошланғич таълим педагогикаси” фанининг этнодидактик имкониятлари этно-педагогик тафаккур, миллий ғояга содиқлик, маданий онг ва этно-маданий мулоқот қобилиятини ўз ичига олувчи “маданий-ахлоқий интеграция” компоненти билан бойитилганлиги илмий асосланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик тамойиллари - кўпфакторли мониторинг тизими ҳамда “360 даража” фикр-мулоҳаза юритишга асосланган баҳолаш мезонларининг аксиологик, продуктив, репродуктив, акмеологик даражаларини мақсадли белгилаш орқали такомиллаштирилган;
“Бошланғич таълим педагогикаси” фанини ўқитишга асосланган этнопедагогик компетенцияларни ривожлантиришнинг самарали модели миллий-дидактик кутубхона ва виртуал лабораториялар яратишга асосланган жозибадорликни оширувчи “флиппед cлассроом” (тескари синф) технологиясини жорий этиш орқали мукаммаллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари этномаданий талаблар мазмунини оддийдан мураккабга қараб босқичларга бўлиш, этномаданиятнинг шахсий ва ижтимоий жиҳатларини таълимий-ривожлантирувчи мақсадлар билан изчил уйғунлаштириш орқали аниқлаштирилган хулосалардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун яратилган “Бошланғич таълим педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи, №149110 гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда этнопедагогик компетенцияларни ривожлантириш орқали миллий қадриятларни англаш, ўзликни таниш, менталитет ва халқ маданиятига ҳурмат, шунингдек ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга йўналтирилган таълимий мазмун муайян даражада бойитилишига эришилди;
замонавий билимлар контекстида “Бошланғич таълим педагогикаси” фанининг этнодидактик имкониятлари этно-педагогик тафаккур, миллий ғояга содиқлик, маданий онг ва этно-маданий мулоқот қобилиятини ўз ичига олувчи “маданий-ахлоқий интеграция” компоненти билан бойитилганлиги илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан “Халқ педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, №793254 гувоҳнома) Натижада, бўлажак ўқитувчиларда турли маданият, миллат, дин ва урф-одатларга нисбатан бағрикенг муносабатни ривожлантириш, жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, маданий хилма-хилликда самарали мулоқот ва ҳамкорлик қилиш, шунингдек, ўқув жараёнида маданиятлараро компетенцияларни ривожлантириш кўникмаларини ривожлантириш имконияти самарали даражада оширилди;
бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик тамойиллари кўпфакторли мониторинг тизими ҳамда “360 даража” фикр-мулоҳаза юритишга оид баҳолаш мезонларининг аксиологик, продуктив, репродуктив, акмеологик даражаларини мақсадли белгилаш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун тайёрланган “Бошланғич таълим педагогикаси тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи, №149111 гувоҳнома). Натижада, талабаларда маданий хилма-хилликка асосланган ижтимоий мулоқот компетенцияси ривожлантириш усулларидан фойдаланиш орқали уларда маданий сезгирликни англаш, танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларининг ривожланиш даражаси ошди;
бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик тамойиллари кўпфакторли мониторинг тизими ҳамда “360 даража” фикр-мулоҳаза юритишга оид баҳолаш мезонларининг аксиологик, продуктив, репродуктив, акмеологик даражаларини мақсадли белгилаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун яратилган “Қиёсий педагогика” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи, №388-125 гувоҳнома), Натижада талабалар турли маданиятлар билан танишиш жараёнида янгича фикрлаш, инновацион қарашлар илгари суриш, шунингдек, ўз дунёқарашини кенгайтириш, креатив ёндашувни ривожлантириш каби муҳим компетенцияларни эгаллашга эришдилар.