Таджиев Хайрулла Мухитдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Биология дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7904.
Илмий раҳбар: Сапаров Каландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.20.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алламбергенова Мухаббат Хасанбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Арепбаев Исламбек Муратбаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биология дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик компетенсиясининг компонентлари (когнитив, мотивасион, технологик) ҳамда уларнинг шаклланганлик даражалари (креативлик, изланишли, ностандарт фикрлаш)ни аниқлаштириш асосида “Ўқувчиларнинг ўқув - тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш компонентлари ва уни амалга ошириш алгоритми” тузилмаси ишлаб чиқилган ҳамда “Биология фанидан ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мазмуни (синф машғулотлари, синфдан ташқари машғулотлар, мактабдан ташқари ишлар)” такомиллаштирилган;
биология дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш мезонлари (тадқиқот муаммосининг ўқувчи эҳтиёжига мослиги, тадқиқот муаммосининг лойиҳаланганлиги, мустақил қарорлар қабул қилинганлиги, тадқиқот муаммосининг илмийлиги) ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятининг асосий компонентлари (когнитив, шахсий (мотивацион, рефлексив), фаолиятли) ҳамда таълимнинг инновацион технологиялари (ривожлантирувчи таълим технологиялари, индивидуал таълим технологиялари, интерфаол таълим технологиялари) асосида ишлаб чиқилган;
биология таълими жараёнларида ўқувчиларнинг фаолиятини ўқув-тадқиқотчиликка йўналтириш механизмлари ўқувчиларни ўқув-тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш шакллари (психологик тайёргарлик, назарий тайёргарлик, амалий тайёргарлик) ҳамда ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш тамойиллари (илмийлик, фундаменталлик, интегративлик, мақбул танлов, дифференциаллаштириш, демократлаштириш, индивидуаллаштириш)га устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришдаги асосий ёндашувлари (педагогик, психологик) биология фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини халқаро баҳолаш дастурлари ТИМСС (Трендс ин Интернатионал Матҳематиcс анд Сcиенcе Стадй), ПИСА (Программе фор Интернатионал Студент Ассессмент) талабларига мос келадиган топшириқлар билан ишлашга мўлжалланган амалий ва лаборатория машғулотлари ҳамда СТЕАМ ёндасувининг дидактик мақсадлари (билимларга таяниб биргаликда ишлаш, назария ва амалиёт бирлиги, фанлараро интеграция, касбий соҳаларга тайёргарлик) билан интеграциялаш асосида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик компетентлиги ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биология дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик компетенсиясининг компонентлари (когнитив, мотивасион, технологик) ҳамда уларнинг шаклланганлик даражалари (креативлик, изланишли, ностандарт фикрлаш)ни аниқлаштириш асосида “Ўқувчиларнинг ўқув - тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш компонентлари ва уни амалга ошириш алгоритми” тузилмаси ишлаб чиқилган ҳамда “Биология фанидан ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш мазмуни (синф машғулотлари, синфдан ташқари машғулотлар, мактабдан ташқари ишлар)” такомиллаштиришга доир таклифлардан “ПЗ-20170923121 – “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусига оид лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 19-мартдаги 11-05-1703/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқодчилик фаолиятида интеллектуал салоҳиятни ошириш, ўзини намоён этиш, ишчанлик, онглилик, ўз-ўзини баҳолаш ва бошқа ижобий сифатлари ривожлантирилган;
биология дарсларида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш мезонлари (тадқиқот муаммосининг ўқувчи эҳтиёжига мослиги, тадқиқот муаммосининг лойиҳаланганлиги, мустақил қарорлар қабул қилинганлиги, тадқиқот муаммосининг илмийлиги) ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятининг асосий компонентлари (когнитив, шахсий (мотивацион, рефлексив), фаолиятли) ҳамда таълимнинг инновацион технологиялари (ривожлантирувчи таълим технологиялари, индивидуал таълим технологиялари, интерфаол таълим технологиялари) асосида ишлаб чиқилшга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Тадқиқот” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 19-мартдаги 11-05-1703/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш, педагогик шарт-шароитларни такомиллаштириш самарадорлигини ошириш ҳамда биология фанидан билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган;
биология таълими жараёнларида ўқувчиларнинг фаолиятини ўқув-тадқиқотчиликка йўналтириш механизмлари ўқувчиларни ўқув-тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш шакллари (психологик тайёргарлик, назарий тайёргарлик, амалий тайёргарлик) ҳамда ўқув-тадқиқотчилик фаолиятини ривожлантириш тамойиллари (илмийлик, фундаменталлик, интегративлик, мақбул танлов, дифференциаллаштириш, демократлаштириш, индивидуаллаштириш)га устуворлик бериш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Биология ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 19-мартдаги 11-05-1703/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни ўқув-тадқиқотчилик фаолиятига самарали тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришдаги асосий ёндашувлари (педагогик, психологик) биология фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини халқаро баҳолаш дастурлари ТИМСС (Трендс ин Интернатионал Матҳематиcс анд Сcиенcе Стадй), ПИСА (Программе фор Интернатионал Студент Ассессмент) талабларига мос келадиган топшириқлар билан ишлашга мўлжалланган амалий ва лаборатория машғулотлари ҳамда СТЕАМ ёндасувининг дидактик мақсадлари (билимларга таяниб биргаликда ишлаш, назария ва амалиёт бирлиги, фанлараро интеграция, касбий соҳаларга тайёргарлик) билан интеграциялаш асосида ўқувчиларнинг ўқув-тадқиқотчилик компетентлиги ривожлантиришга оид таклифлар Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг "Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод электрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш" мавзусига оид лойиҳадаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 19-мартдаги 11-05-1703/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг инновацион таълим шароитида ўқув-тадқиқотчилик компетенсияларини ривожлантириш имконияти оширилган.