Жалолова Баҳора Шуҳрат қизининг
фалсафа доктори диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фитогормон ҳосил қилувчи маҳаллий бактериялар асосида Витис винифера оъсимлиги ривожланишини кучайтирувчи биологик препарат яратиш”, 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/B1160.
Илмий раҳбарлар: Тураева Баҳора Исмаиловна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қошидаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, PhD.03/14.07.2022.Б.10.06.
Расмий оппонентлар: Хўжамшукуров Нортожи Абдихаликович, биология фанлари доктори, профессор; Эшбоев Фарҳод Бакир ўғли, PhD, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Витис винифера Л. ўсимлиги ризосфера ва эпифит бактерияларини ажратиш ва улардан фитогормон (гиббереллинлар, индолил цирка кислота) синтез қилувчи самарали бактерия штаммларини аниқлаш, танлаб олинган штаммлар асосида ток ўсимлигининг ўсишини кучайтирувчи юқори самарали биопрепарат яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда 3-10 ва 15 йиллик ток плантацияларидаги ўсимликларнинг микрофлораси тадқиқ қилинган, юқори ўстирувчан хусусиятлари асосида Пантоеа аггломеранс БДИ-1 ва Приестиа мегатериум БДИ-2 бактерия штаммлари танлаб олинган, генетик усулда идентификация қилинган ва НCБИ маълумотлар базасига киритилган, систематик ҳолати аниқланган;
углерод манбаи (меласса) билан бойитилган Картошка мелассали (пҲ 6,5-7,5) озуқа муҳитида ҳар иккала бактерия штаммининг 30±20C ҳароратда 7 кун давомида ўстирилганда юқори миқдорда ГК, ИСК ҳосил қилиши аниқланган;
Пантоеа аггломеранс БДИ-1 ва Приестиа мегатериум БДИ-2 штамлати замбуруғининг касалланган ўсимлигидан ажратиб олинган Ботрйтис, Фусариум, Алтернариа, Аспергиллус ва Агробаcтериум туркумига мансуб фитопатоген микроорганизмларига қарши юқори антифунгал фаоллиги асосланган;
биринчи бор Ўзбекистон ҳудудидан ажратиб олинган бактериялар КМ (картошка-меласса) муҳитида инкубация қилинган П. мегатериум БДИ-2 штамми томонидан 343,4±7,24 мкг/мл ГК ва 409,1±11,45 мкг/мл ИСК, П. аггломеранс БДИ-1 эса мос равишда 316,1±6,01 мкг/мл ГК ва 527,4±15,29 мкг/мл ИСК гача синтез қила олиш қобилиятига эга эканлиги тажриба йўли билан асослаб берилган;
илк бор Ўзбекистонда Витис винифера Л ўсимлигидан ажратиб олинган културал суюқлигида юқори миқдорда ГК ҳосил қилувчи узумнинг ривожланишини кучайтирувчи, ҳосилдорлигини оширувчи Пантоеа аггломеранс БДИ-1 ва Приестиа мегатериум БДИ-2 бактерия штаммлари асосида янги комплекс таъсирга эга «Биоқувват» препарати яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пантоеа аггломеранс БДИ-1 ва Приестиа мегатериум БДИ-2 бактерия штаммлари асосида фитогормон сақловчи препаратни узумчиликда жорий этиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
Навоий вилояти Хатирчи тумани «Боғи чаман Боғи шамол» фермер хўжалигининг жами 1,0 гектар майдонидаги 5 ва 10 йиллик ток плантацияларида амалиётга жорий қилинган. «Биоқувват» биопрепарати билан ишлов берилганда ҳосилнинг тез йетилиши, мева доналарининг йириклашиши аниқланган. узумнинг фитопатоген микроорганизмлар билан зарарланиши кузатилмаган, тажриба вариантида 1 гектар йер майдонидан 5,5 тонна, назорат вариантида 2,8 тонна ҳосил олишга эришилган;
«Новандак ғурури майизи» фермер хўжалигининг жами 1 гектар майдонидаги 5 йиллик ток плантацияларида амалиётга жорий қилинган. 1 гектар йер майдонидан 4 тонна, назорат вариантида 1,8 тонна ҳосил олишга, тажриба вариантларидаги ишлов берилган майдондан умумий ҳосил назоратга нисбатан 2,2 тоннага ортишига эришилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 8 октябрдаги 05/06-02-873 сон маълумотномаси);
шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона тумани «Қобулжон Муроджон Файз» фермер хўжалигида 10 га йер майдонида узумнинг «Ризамат» ва «Келин бармоқ» навларига жорий этилган. Ҳосилдорликнинг 25-30% ошишига эришилган;
танлаб олинган бактерия штаммлари генетик идентификация қилинган 16С рРНК нуклеотидлар кетма-кетлиги халқаро НCБИ маълумотлар базасида П.аггломеранс БДИ-1 (ОП727725) ва П.мегатериум БДИ-2 (ОП782582) рўйхатдан ўтказилган.