Қосимова Мухаррамхон Кодиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Андижон вилояти адир минтақа шароитида тритикале етиштиришнинг агротехник элементларини ишлаб чиқиш (оч тусли бўз тупроқлар мисолида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Qx1544.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Исмоилжон Ибрахимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Эгамов Илхомжон Урайимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг механик таркиби енгил бўлган оч тусли бўз тупроқли адир минтақа шароитида кузги тритикаленинг хорижий “Тит” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда мақбул уруғ экиш муддатлари ва меъёрларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг механик таркиби енгил бўлган оч тусли бўз адир минтақа тупроқлари шароитида кузги тритикаленинг хорижий “Тит” нави уруғларини турли муддат ва меъёрларда экишнинг самарадорлиги аниқланган;
кузги тритикалени гектарига 6,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиш, уруғларнинг дала унувчанлигини юқори бўлишига олиб келиб, гектарига 3,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экишга нисбатан 0,5-0,8 фоизга, гектарига 4,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экишга нисбатан 0,3-0,6 фоизга, гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экишга нисбатан 0,1-0,2 фоизга юқори бўлиши исботланган;
кузги тритикале ўсимлигида бошоқлаш-гуллаш даврида ФАРдан фойдаланиш коэффициенти юқори бўлиши кузатилиб, гектарига 3,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экилганида 20-25 сентябр муддатида (7,14 г/м2/кун), 4,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экилганида 1-5 октябр муддатида (8,93 г/м2/кун), 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экилганида 10-15 октябр муддатида (10,49 г/м2/кун), 6,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобига экилганида 20-25 октябр муддатида (11,85 г/м2/кун) юқори бўлиши асосланган;
кузги тритикаленинг кимёвий таркибига уруғ экиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири сезиларли бўлиши кузатилиб, оқсил миқдори юқори бўлган дон ҳосили етиштириш учун уруғларни 1-5 октябр муддатида, клейковина миқдори юқори бўлган дон ҳосили етиштириш учун эса уруғларни 10-15 октябр муддатида экиш юқори самара бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятининг механик таркиби енгил бўлган адир минтақа тупроқлари шароитида кузги тритикаленинг “Тит” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда уруғларни мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот илмий натижалари асосида:
Ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Андижон вилояти адир минтақа шароитида тритикале етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 21.10.2025 йилдаги №05/03-03-452-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома фермер хўжаликларида кузги тритикале навларини етиштиришда муҳим кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Кузги тритикаленинг “Тит” нави Асака тумани “Мехнатобод қут-барака” фермер хўжалигида 18,0 гектар, “Бўзариқ агро замин” фермер хўжалигида 25,3 гектар, Марҳамат тумани “Эгамберди бобо чорваси” фермер хўжалигида 10,0 гектар, жами 53,3 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 21.10.2025 йилдаги №05/03-03-452-сон маълумотномаси). Натижада уруғларни 1-5 октябр муддатларида гектарига 4,0 млн дона, 20-25 октябр муддатларида экилганида эса гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилганида юқори самарадорликка эришилган;
Кузги тритикаленинг “Тит” навини 1-5 октябр муддатида экилганида гектарига 4,0 млн дона, 20-25-октябр муддатида экилганида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экиб етиштириш технологияси Асака ва Марҳамат туманларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 21.10.2025 йилдаги №05/03-03-452-сон маълумотномаси). Натижада ушбу технологияни қўллаш орқали рентабеллик даражаси 1-5 октябр муддатида гектарига 4,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилганида 56,3 фоизга, 20-25-октябр муддатида гектарига 5,0 млн дона унувчан уруғ ҳисобида экилганида 49,7 фоизга ортишига эришилган.