Косимхожиева Фотима Тахировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпилепсия билан оғриган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни бошқаришнинг замонавий жиҳатлари» 14.00.01 – Акушерлик гинекология, 14.00.13 – Неврoлогия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3PhD/Tib2047.
Илмий раҳбарлар: Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиева Дилбар Тоджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамова Мухайё Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Омонова Умида Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қирғизистон  давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорликка тайёрлаш ва ҳомиладорликни, туғруқни ва туғруқдан кейинги даврни олиб бориш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш йўли билан эпилепсиядан азият чекаётган аёлларда репродуктив ва перинатал йўқотишларни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпилепсияда гестацион асоратлар хавфи унинг компенсация даражаси фетоплацентар етишмаслиги, прегравидар тайёргарлик ҳолатига боғлиқлиги баҳаланиб, ушбу ҳолатлар туғруқ фаолияти бузилиш эҳтимолигини ошириши асосланган;
эпилепсия билан оғриган аёлларда фетоплацентар комплекснинг гормонал профили комплекс баҳоланиб, 12–25 ҳафтанинг хавфли муддатларида плацентар лактоген ва эстриол даражасининг ишончли пасайишида эпилепсияда плацентар етишмаслигининг эрта шаклланишини исботланган;
ҳомиладорлик даврида эпилепсиянинг кечиши хусусиятлари ва перинатал асоратлар спектри ўртасида ўртача корреляцион боғлиқликни аниқланиб  янги туғилган чақалоқларда марказий нерв тизимининг гипоксик шикастланиши, морфофункционал етилмаганлик, асфиксия, туғма ривожланиш нуқсонлари қайд этилган ва уларнинг клиник прогнозлари аниқланган;
эпилепсия билан оғриган аёлларда прегравидар тайёргарлик, туғруқнинг муддатидан олдин бошланиши, ҳомиланинг гипоксияси ва эпилептик хуружларнинг кучайиш частотасини сезиларли даражада камайтирувчи ҳомиладорликни комплекс юритиш алгоритмлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Эпилепсия билан оғриган аёлларда ҳомиладорлик ва туғрукни олиб боришнинг ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида: 
биринчи илмий янгилик. Эпилепсияда гестацион асоратлар хавфи унинг компенсация даражаси фетоплацентар етишмаслиги, прегравидар тайёргарлик ҳолатига боғлиқлиги боҳалониб, ушбу ҳолатлар туғруқ фаолияти бузилиш эҳтимолигини ошириши асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: эпилепсия билан оғриган ҳомиладор аёлларда туғруқ асоратлари 28% камайди, перинатал асоратлар 35% камайиши кузатилди, чақалоқлар ногиронлик кўрсаткичи 42% камайишига олиб келди. Антиконвулсант терапия схемаларини оптималлаштириш орқали она ва чақалоқ ҳаётий кўрсаткичларини яхшилашга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: бир ҳомиладорликда кузатув харажатлари 420000 сўмга камайди, асоратларни даволаш учун сарфланадиган харажатлар 1250000 сўмга камайишига эришилди. Хулоса: эпилепсияда гестацион асоратлар хавфи унинг компенсация даражаси фетоплацентар етишмаслиги, прегравидар тайёргарлик ҳолатига боғлиқлиги боҳаланиши ва асоратларни даволаш учун сарфланадиган харажатлар 1250000 сўмга камайиши билан иқтисодий самарадорликка эришилган;
иккинчи илмий янгилик. Эпилепсия билан оғриган аёлларда фетоплацентар комплекснинг гормонал профили биринчи марта комплекс баҳоланиб, 12–25 ҳафтанинг хавфли муддатларида плацентар лактоген ва эстриол даражасининг ишончли пасайишида, эпилепсияда плацентар етишмаслигининг эрта шаклланишини исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳомила ҳолатини тахлил қилиш аниқлиги 87% га ошди, вақтида ташхис қўйиш 94% ошиши кузатилди, эрта интервенция имкони 76% яхшиланди. Биокимёвий маркерлар асосида фетоплацентал дисфункцияни эрта аниқлаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги диагностик харажатлар 315000 сўмга камайди, ҳомила реанимация харажатлари 890000 сўмга камайишига олиб келди. Хулоса: эпилепсия билан оғриган аёлларда фетоплацентар комплекснинг гормонал профили биринчи марта комплекс баҳоланиши, ҳомиладорликни хавфли муддатларида плацентар лактоген, эстриол даражасининг ишончли пасайиши ва эпилепсияда плацентар етишмаслигининг эрта шаклланишини даражасини тўғри баҳолаш ва унинг профилактикасига эришиш имкониятини беради.
учинчи илмий янгилик. ҳомиладорлик даврида эпилепсиянинг кечиши хусусиятлари ва перинатал асоратлар спектри ўртасида ўртача корреляцион боғлиқликни аниқлаш оқибатида  янги туғилган чақалоқларда марказий нерв тизимининг гипоксик шикастланиши, морфофункционал етилмаганлик, асфиксия, туғма ривожланиш нуқсонлари  қайд этилган ва уларнинг клиник прогнозлари баҳоланган. Ижтимоий самарадорлиги: прогноз мезонлари аниқланганлигидан кейин перинатал ўлим 67% камайди, ҳомила мальформациялари частотасини башоратли ташхислаш орқали конгенитал аномалияларнинг эрта аниқланиши ва профилактикасини ўтказиш имкони яратилди. Касаликнинг декомпенсацияси хавф омилларини эрта белгилаш орқали тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларини аниқлаш ва прогнозлаш харажатлари нисбатан арзон бўлиб, асоратларни олдини олиш орқали бир беморга қимматбаҳо реанимация ва хирургик аралашувлар харажатларидан ўртача 850000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Аниқланган хавф омиллари ва баҳолаш мезонлари перинатал ҳолатларни яхшилашга, асоратларни эрта олдини олишга ва тиббий ёрдамнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
тўртинчи илмий янгилик. Эпилепсия билан оғриган аёлларда прегравидар тайёргарлик, туғруқнинг муддатидан олдин бошланиши, ҳомиланинг гипоксияси ва эпилептик хуружларнинг кучайиш частотасини сезиларли даражада камайтирувчи ҳомиладорликни комплекс юритиш алгоритмлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги оналар ўлим кўрсаткичи 0% га тушди, перинатал ўлим 67% камайди, туғруқ травмалари 45% камайиши кузатилди. Табақалаштирилган акушерлик тактикаси ва мультидисциплинар ёндашув алгоритми орқали ҳар бир беморга индивидуал ёндашув таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс кузатув харажатлари бир аёлга 680000 сўм тежаб, жами йиллик иқтисодий самарадорлик 125400000 сўмни ташкил қилди. Прегравидар тайёргарлик алгоритми орқали олдиндан режалаштирилган ҳомиладорлик кўрсаткичини ошириш ва асоратларни камайтиришга эришилди. Хулоса: эпилепсия билан оғриган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни комплекс бошқариш орқали 1 нафар беморга бюджет ҳисобидан ўртача 1415000 сўм иқтисод қилиш ва перинатал асоратларни 35% камайтириш имконини берган. 
Эпилепсия билан оғриган аёлларда гестацион ва перинатал асоратларнинг олдини олиш усули мувофиқлаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Тадқиқот натижалари Республика она ва бола саломатилигини муҳофаза қилиш илмий маркази Наманган филиали (03.12.2024 йилдаги №471) ва Республика она ва бола саломатилигини муҳофаза қилиш илмий маркази Фарғона Республика она ва бола саломатилигини муҳофаза қилиш илмий маркази филиалида (10.11.2024 йилдаги №373) амалиётига тадбиқ этилган. Унинг натижасида касаллик кечиши барқарорлашган, беморларни касалхонада даволаниш муддатлари камайган ва  уларнинг ҳаёт сифати ижобий томонга ўзгариши кузатилган. Илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 9 мартдаги 24 -сонли хулосаси олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish