Косимова Азизахон Ботирали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз адабиётида драбблларнинг қиёсий таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2558
Илмий раҳбар: Қаюмов Абдуваҳоб Абдурашидович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сабирдинов Акбар Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳаллиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари инсититути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз адабиётидаги драбблларни чоғиштириш орқали уларнинг жанр хусусиятлари, композицион
тузилиши ҳамда тадқиқини амалга ошириш, шунингдек, турли халқлар
адабиётидаги драбблларнинг структур- семантик хусусиятлари, миллийликдаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари, ёзувчи ва китобхон ўртасидаги боғлиқликни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
драббл жанрининг пайдо бўлиш босқичлари, шаклланиши, дунё бўйлаб кенг кўламда оммалашиши ва унинг назарий асосларини акс эттирувчи илмий-назарий адабиётлардаги фикрлар асосланган;
драбблнинг жанр хусусиятлари мавжуд илмий адабиётларда келтирилган талаблар асосида чегараланган, бошқа бадиий жанрлардан фарқли (умумий ҳажми 100 та сўздан ошмаслиги, асар кутилмаган воқеа билан якунланиши ҳамда қаҳрамонлар сонининг камлиги) хусусиятлари кўрсатилган ҳамда ўзбек ва инглиз адабиётида объект сифатида олинган асарларнинг мазкур жанр талабларига мослиги исботланган;
ўзбек адабиётида митти ҳикоя, япроқ, кичик ҳикоя, битик номлари остида берилган адабий асарларни ягона атама билан, яъни драббл номи остида бирлаштириш мумкинлиги асосланган;
ўзбек ва инглиз адабиётида яратилган ва ўрганиш объекти сифатида олинган драбблларнинг структурал, бадиий, тарбиявий, миллий хусусиятлари бадиийлик талаблари асосида таҳлил қилинди ҳамда бадиий санъат асари сифатидаги аҳамияти далилланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз адабиётида драбблларнинг қиёсий таҳлили асосида олинган натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек адабиётида митти ҳикоя, япроқ, кичик ҳикоя, битик номлари остида берилган адабий асарларни ягона атама билан, яъни драббл номи остида бирлаштириш мумкинлиги асосланганлигига доир илмий натижаларидан 2022-2024 йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилди;
драбблнинг жанр хусусиятлари мавжуд илмий адабиётларда келтирилган талаблар асосида чегараланганлиги, бошқа бадиий жанрлардан фарқли (умумий ҳажми 100 та сўздан ошмаслиги, асар кутилмаган воқеа билан якунланиши ҳамда қаҳрамонлар сонининг камлиги) хусусиятлари кўрсатилганлиги ҳамда ўзбек ва инглиз адабиётида объект сифатида олинган асарларнинг мазкур жанр талабларига мослиги исботланганлигига доир илмий натижаларидан 2022-2023 йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фольклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати” ни яратишда самарали фойдаланилди;
драббл жанрининг пайдо бўлиш босқичлари, шаклланиши, дунё бўйлаб кенг кўламда оммалашиши ва унинг назарий асосларини акс эттирувчи илмий-назарий адабиётлардаги фикрлар асосланганлигига оид хулосалардан 2022-2024-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилди.