Яхшибоева Гулбаҳор Ойбек қизи
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Парамедицина соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда инглиз тили ўқитишнинг методик асослари”, 13.00.02- таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Ped1192.
Илмий раҳбар:
Исроилова Дилдора Мухтаровна - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети кафедра мудири, педагогика фанлари доктори (DSc),профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/08.05.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Донг Мин Шин – Жанубий Корея, Корея миллий транспорт университети, "Парамедицина" факултети декани, профессор, Хакимов Абдулхаким - Андижон давлат университети, физика кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Хошимова Дилдархан Уринбаевна - Тошкент давлат юридик университети кафедра профессори, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: парамедицина соҳасида рақобатбардош мутахасисслар тайёрлаш тизимини инглиз тилини ўқитиш методикасини соҳавий амалий эҳтиёжларига мослаштириш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Парамедикларнинг кундалик фаолиятида ишлатилинадиган махсус "триаге," "интубатион," "CПР," "АЕД" каби касбий терминларни кетма-кетлик асосида тўрт босқичдаги бир хил маънони ифодаловчи турли со'злар (синонимлар), бир-бирига қарама-қарши маъноларга эга со'злар (антонимлар), Флиппед леарнинг (тескари таълим) технологияси ва гемификация ёрдамида амалга ошириш зарурати илмий асосланган;
Академик мобиллик шароитида тиббиёт соҳаси вакилларини турли маданиятдаги беморлар билан мулоқот қилиш, уларнинг ўзига хос қадрятлари, урф-одатлари ва эътиқодларини шифокор сифатида тушунишда “Тиббиётда хорижий тил” фанининг мазмунига симуляцион (Пҳет), маннеқуин-басед симулаторс, виртуал реалитй (ВР) симулаторс, стандардизед патиент симулаторс, таск траинерс ва интекратив методларини тадбиқ этиш орқали модефикациялаштирилган;
Парамедикларнинг соҳавий инглиз тили (ЭМП) ҳамда маданиятлараро касбий мулоқот (интерcултурал профессионал cоммуниcатион скиллс) кўникмаларини ривожлантириш мақсадида замонавий тил ўқитиш методологиясининг фанга йўналтирилган ёндашувларидан бири бўлган Cонтент анд Лангуаге Интегратед Леарнинг (CЛИЛ), шунингдек, актив таълим методлари ва крос-културал ўрганиш (Cросс-Cултурал Леарнинг, CCЛ) консепциялари асосида интеграцион-дидактик, адаптиве, когнитив ва академик модел ишлаб чиқилган;
Тадқиқот жараёнида парамедицина йўналишида фаолият юритаётган талаба ва мутахассислар учун инглиз тилидаги билим, кўникма ва касбий терминологик нутқини комплекс таҳлил қилиш, яратилган ёндашувда баҳолаш фақат грамматик ва лексик билим даражаси билан чекланмай, балки лингвистик, прагматик ва маданиятлараро коммуникатив ўқитишнинг компетенсиявий “А, Б, C, Д, Э” мезонли баҳолаш модели такомиллаштирилган;
Фанлараро интеграция, амалий ёндашувлар, адаптив таълим технологиялари, таҳлил ва маниторинглар асосида парамедицина йўналиши талабалари, фавқулотда вазиятлар бошқармаси ва тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари билан интеграциялашган ҳамкорлик (Cоллаборативе леарнинг) механизми илк маротаба менторшип ёндашуви (менторшип аппроач) ҳамда касбий ҳаётга мослашиш (Cогнитиве Аппрентиcешип) стратегиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Парамедицина соҳасида рақобатбардош мутахасисслар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда инглиз тили ўқитишнинг методик асослари мавзуси юзасидан:
парамедицина соҳасида мутахассис тайёрлаш жараёнида инглиз тилини самарали ўқитиш, нафақат тил компетенсиясини шакллантириш, балки касбий фаолиятга тайёрловчи тиббий жараёнларни дарс жараёнига тадбиқ этиш мақсадида “Фореигн лангуаге ин медиcине” (Тиббиётда хорижий тил) номли ўқув қўлланмаси нашр этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлиги, Андижон давлат тиббиёт институте ректорининг 2024-йил 30-октябрдаги, 01/08/2471-ш сонли маълумотномаси). Натижада соҳавий матнлар билан ишлаш, назарий билимларни амалиётга тадбиқ этиш, тил кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида машқлар тизими билан ишлаш имкониятига эрилшилди;
илк бор ўқув қўлланма асосида парамедикларни рақобатбардош, халқаро талаб даражасига мос кадр етиштириш учун тўрт тиллик ҳамда тиббий қисқартмалардан иборат электрон луғат ишлаб чиқилган (электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома О'збекистон Республикаси адлия Вазирлиги № 54154). Натижада бугунги кунда парамедицина соҳасида таҳсил олаётган мутахассисларни сўз бойлигини янада ошириш, инглиз тилидаги соҳавий тил кўникмаларини такомиллаштириш ва нутқ малакаларини ривожлантиришга эришилган;
парамедицина соҳасида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш мақсадида, талабаларни соҳавий танқидий-таҳлилий фикрлаш қобилятини шакллантирувчи матнлар базасини қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан Андижон давлат тиббиёт институтида 2019-йилдан буён ўз фаолиятини олиб бораётган “Пеарлс оф валлей” ёзги ўқув мактаби иштирокчиларини тиббий инглиз тилига ўргатишда фойдаланилган. (2025-йил 24 июлдаги 01/06-3850-сонли маълумотнома). Натижада халқаро тоифадаги мутахассисларни инглиз тилида симуляцион таълим технологиялари асосида ўқув жараёнларини ташкил этишга хизмат қилган;
парамедицина йўналишида таҳсил олувчи талаба ва фаолият юритаётган мутахассисларни жаҳон стандартларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида хорижий тилларни, хусусан инглиз тилини ўқитишнинг методологик асослари ва парамедиклар учун соҳавий инглиз тилини осон ва тез ўрганишга қаратилган машқ ва топшириқларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” каби туркум кўрсатувлар ва эшиттиришларнинг сенарийсини тайёрлашда (2023-2025 йилларда) фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси, давлат муассасасининг 21 июл 2025 йилдаги 05-09-1197-сонли маълумотномаси) Натижада, Инглиз тилида яратилган интерактив таълим ресурслари (видеодарслар, платформалар, симуляторлар)дан самарали фойдаланиш имконияти яратилиб, Инглиз тилини қўллаш орқали ушбу соҳавакилларини дарсга ўргатишда кўпроқ касбга қизиқтириш ва йўналтирилган методларни назарий жараёнларни амалиётга боғлаш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг натижалари ва уларнинг таълим жараёнидаги афзалликлари билан боғлиқ амалий таклифлар оммалаштирилган;
“Парамедицина” йўналиши қўшма таълим дастури талабаларини академик мобиллик шароитида тиббий мақсадларда инглиз тилини ўқитишнинг педагогик, методик ва психологик хусусиятлари ҳақидаги таҳлилий қарашлар ва назарий хулосаларидан Андижон давлат тиббиёт институти ҳамда Жанубий Корея “Натионал Ресеарч Фоундатион оф Кореа” назорати остида Корея миллий транспорт университети, Парамедицина факултети билан биргаликда олиб борилган "Узбекистан - Эстаблишмент оф Парамедиcине анд Масс Cасуалтй Инcидент (МCИ) Триаге Эдуcатион Програм" лойиҳасининг таълим жараёнида фойдаланилган. (Корея миллий транспорт университетининг 10-феврал, 2025-йилдаги маълумотномаси). Натижада “Парамедицина” соҳаси билан боғлиқ мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда истиқболларни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганиш, янги инновацион педагогик технологияларни таълим жараёнида қўллаш ҳамда парамедикларнинг касбий кўникма ва малакаларини шакллантириш, замонавий талаблар асосида парамедицина йўналишини ташкил этиш бўйича ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилган.