Одилова Ферузахон Валижон қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали волейболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped7983.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Болтаев Зайниддин Болтаевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали волейболчи қизларнинг ампуласи бўйича техник тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган таклф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
малакали волейболчи қизларни техник тайёргарлигини ифодаловчи турли зоналардан тўп узатиш, ҳимояланиш, ҳужум зонасида алдамчи ҳаракатлар орқали рақиб жамоага тўпни йўллаш, тўпни ўйинга киритиш каби техник ҳаракатларни бажарилишини баҳолаш орқали, уларни техник тайёргарлигини баҳолаш имкониятлари шакллантирилган;
малакали волейболчи қизларни техник тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган ҳужумкор зарбалар беришда тўпни узатиш, қабул қилиш, ўйинга киритиш, тўсиқ қўйиш ва ҳимояланиш каби машқлар арсеналини ўзлаштириш ҳисобига техник тайёргарлик имкониятлари кенгайтирилган;
малакали волейболчи қизларни сакровчанлик қобилиятини ошириш учун ишлаб чиқилган ҳар хил баландликларда ва теккис жойларда ижро этиладиган сакраш машқларини қўллаш ва уни ўзлаштириш ҳисобига, турли вазиятлардан сакраб ижро этиладиган ҳужумкор зарбалар бериш имкониятлари оширилган;
машғулотларда боғловчи, ҳужумчи, либеро ўйинчиларни ўйин жараёнидаги функсионал вазифасидан келиб чиқиб техник тайёргрлигини ривожлантиришга қаратилган табақалаштириш тайёргарлик моделини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш ҳисобига ўйин самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали волейболчи қизларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини мониторинг қилиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
малакали волейболчи қизларни техник тайёргарлигини ифодаловчи турли зоналардан тўп узатиш, ҳимояланиш, ҳужум зонасида алдамчи ҳаракатлар орқали рақиб жамоага тўпни йўллаш, тўпни ўйинга киритиш каби техник ҳаракатларни бажарилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон давлат университети волейболга ихтисослаштирилган талаба-қизларининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган. Дастурдан фойдаланиш спортчи қизларнинг мусобоқа фаолияти самарадорлигини яхшилашга хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-август буйруғига асосан 02-16/1503-рақамли маълумотнома). Натижада, талаба-қизларининг техник тайёргарлик кўрсаткичлари 9.7 % га ошди;
малакали волейболчи қизларни техник тайёргарлик самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган ҳужумкор зарбалар беришда тўпни узатиш, қабул қилиш, ўйинга киритиш, тўсиқ қўйиш ва ҳимояланиш каби машқлар арсеналини ўзлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон давлат университети волейболга ихтисослаштирилган талаба-қизларининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-август буйруғига асосан 02-16/1503-рақамли маълумотнома). Натижада, волейболчи қизларнинг техник тайёргарлик даражасини ошириш бўйича қўлланилган баҳолаш мезони асосида мусобоқаларга тайёрлаш самарадорлиги кўрсаткичлари 10.3 % га ошди;
малакали волейболчи қизларни сакровчанлик қобилиятини ошириш учун ишлаб чиқилган ҳар хил баландликларда ва теккис жойларда ижро этиладиган сакраш машқларини қўллаш ва уни ўзлаштириш ҳисобига, турли вазиятлардан сакраб ижро этиладиган ҳужумкор зарбалар бериш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон давлат университети волейболга ихтисослаштирилган талаба-қизларининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-август буйруғига асосан 02-16/1503-рақамли маълумотнома). Натижада сакровчанлик кўрсаткичлари
13,8 %, хужумда аниқлик 12,8 % яхшиланишига эришилган;
машғулотларда боғловчи, ҳужумчи, либеро ўйинчиларни ўйин жараёнидаги функсионал вазифасидан келиб чиқиб техник тайёргрлигини ривожлантиришга қаратилган табақалаштириш тайёргарлик моделини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Андижон давлат университети волейболга ихтисослаштирилган талаба-қизларининг машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-август буйруғига асосан
02-16/1503-рақамли маълумотнома). Натижада, волейболчи қизларнинг мусобоқа фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари 9.3 % га яхшиланди.