Маннонова Шаҳрибону Соҳибжон қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув машғулот гуруҳидаги уч ҳатлаб сакровчиларни йиллик тайёргарлик машғулотларини такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped6753.
Илмий раҳбар: Солиев Иқроржон Розиқович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот гуруҳидаги уч ҳатлаб сакровчиларни йиллик тайёргарлик машғулотларини оптимал режалаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
уч ҳатлаб сакрашдаги “югуриб келиш”, “сапчиш”, “қадам”, “сакраш” фазаларидаги камчиликларни аниқлаш ҳисобига сакровчанликни тўлиқ ўзлаштириш учун ишлаб чиқилган машқлар комплексини ўқув-машғулотлар жараёнига киритиш орқали сакраш техникаси такомиллаштирилган; 
ўқув машғулот гуруҳидаги уч ҳатлаб сакровчиларни тайёргарлигини яхшилаш учун йиллик циклда ривожлантирувчи, шиддатли, мусобақаолди ва мусобақа микроциклларида машғулот юкламаларини учга бир нисбатда ўсиб борувчи усулда режалаштириш ҳисобига уч ҳатлаб сакровчи спортчиларни тайёрлаш дастури такомиллаштирилган;
уч ҳатлаб сакровчиларни машғулот ва мусобақа беллашувларида индивидуал қадамлар кенглигини ва частотаси, бурчак градуслари, “сапчиш”, “қадам”, “сакраш” фазаларидаги биомеханик параметрлар “Дартфиш” дастури ёрдамида техник камчиликлар аниқлаш ҳисобига ишлаб чиқилган фазадан-фазага ўтиш боғлиқлигини ривожлантиришга ёрдам берувчи машқлар комплексини қўллаш орқали сакраш ритми ва депсиниш самарадорлиги таъминланган;
уч ҳатлаб сакровчиларининг машғулотларида қадамлар частотаси ва ритмини оптималлаштириш учун “Метроном” мобил иловасини техник тайёргарлик жараёнида қўллаш ҳисобига “югуриб келиш”, “сапчиш”, “қадам”, “сакраш” фазалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мувозанати такомиллаштирилган ҳолда умумий сакраш масофаси оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машғулот гуруҳидаги уч ҳатлаб сакровчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларини мониторинг қилиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
уч ҳатлаб сакрашдаги “югуриб келиш”, “сапчиш”, “қадам”, “сакраш” фазаларидаги камчиликларни аниқлаш ҳисобига сакровчанликни тўлиқ ўзлаштириш учун ишлаб чиқилган машқлар комплексини ўқув-машғулотлар жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Қибрай тумани спорт мактаби ва Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги уч ҳатлаб сакровчиларнинг тайёргарлик машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги буйруғига асосан 02-16/8332-рақамли маълумотнома). Натижада, уч ҳатлаб сакровчиларни техник тайёргарлик кўрсаткичлари 16,15 % га яхшиланган;
ўқув машғулот гуруҳидаги уч ҳатлаб сакровчиларни тайёргарлигини яхшилаш учун йиллик циклда ривожлантирувчи, шиддатли, мусобақаолди ва мусобақа микроциклларида машғулот юкламаларини учга бир нисбатда ўсиб борувчи усулда режалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қибрай тумани спорт мактаби ва Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги уч ҳатлаб сакровчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги буйруғига асосан 02-16/8332-рақамли маълумотнома). Натижада, уч ҳатлаб сакровчиларни тезкорлик сифатини 11.82 % га, куч сифати 14.6 % га яхшиланишига эришилган;
уч ҳатлаб сакровчиларни машғулот ва мусобақа беллашувларида индивидуал қадамлар кенглигини ва частотаси, бурчак градуслари, “сапчиш”, “қадам” ,“сакраш” фазаларидаги биомеханик параметрлар “Дартфиш” дастури ёрдамида техник камчиликлар аниқлаш ҳисобига ишлаб чиқилган фазадан-фазага ўтиш боғлиқлигини ривожлантиришга ёрдам берувчи машқлар комплексини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қибрай тумани спорт мактаби ва Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги уч ҳатлаб сакровчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги буйруғига асосан 02-16/8332-рақамли маълумотнома). Натижада, уч ҳатлаб сакровчиларни махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 14.7% га яхшиланишига эришилган;
уч ҳатлаб сакровчиларининг машғулотларида қадамлар частотаси ва ритмини оптималлаштириш учун “Метроном” мобил иловасини техник тайёргарлик жараёнида қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Қибрай тумани спорт мактаби ва Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги уч ҳатлаб сакровчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 7-августдаги буйруғига асосан 02-16/8332-рақамли маълумотнома). Натижада, уч ҳатлаб сакровчиларни спорт натижалари 13.9% га яхшиланишиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish