Мамедова Гузалхон Козимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3495
Илмий раҳбар: Исаев Фахриддин Икромович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Зафар Алижонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари фаолиятини солиққа тортиш амалиётида мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали солиққа тортиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари тўлайдиган фойда солиғининг асосий қисми банк контрагентлари зиммасига ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғи базасини аниқлашда банк кредитлари бўйича олинган фоизларни чегириб ташлаш орқали кичик бизнес молиявий фаолиятига кредитларнинг салбий таъсирини камайтириш таклифи асосланган;
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлаш тартибини қўллаш орқали тўлов қобилияти билан боғлиқ юзага келадиган фискал рискларни ва банклар молиявий кўрсаткичларига салбий таъсирни камайтириш таклифи асосланган;
акциялар бўйича дивидендларни даромад солиғидан озод қилиниш муддатини узайтириш орқали банк секторида хусусий капитал улушини оширишни рағбатлантириш ҳамда қарз ва хусусий капитал ўртасидаги солиқ дискриминациясининг салбий таъсирини камайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмаслиги солиқ моҳиятининг бузилиши ва молиявий хизматларнинг солиқдан озод қилинишининг салбий оқибатларини камайтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тижорат банклари тўлайдиган фойда солиғининг асосий қисми банк контрагентлари зиммасига ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда фойда солиғи базасини аниқлашда банк кредитлари бўйича олинган фоизларни чегириб ташлаш орқали кичик бизнес молиявий фаолиятига кредитларнинг салбий таъсирини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралрдаги 16/1-25142-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес учун кредитларнинг нархи пасайиши, солиқ юкининг банклар ва кичик бизнес ўртасидаги таъсирини тенглаштириш имкони яратилган;
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар суммаларини солиқ органи томонидан қабул қилинган қарор кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлаш тартибини қўллаш орқали тўлов қобилияти билан боғлиқ юзага келадиган фискал рискларни ва банклар молиявий кўрсаткичларига салбий таъсирни камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 27 февралрдаги 16/1-25142-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкларга молиявий юкни бир вақтда эмас, балки босқичма-босқич қоплаш имконини бериб, солиқ юкини мослаштириш орқали молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилган;
акциялар бўйича дивидендларни даромад солиғидан озод қилиниш муддатини узайтириш орқали банк секторида хусусий капитал улушини оширишни рағбатлантириш ҳамда қарз ва хусусий капитал ўртасидаги солиқ дискриминациясининг салбий таъсирини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-891-сонли Қонунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралрдаги 16/1-25142-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкларнинг молиявий барқарорлигини кучайтириш, хусусий инвестицияларни жалб қилиш, қарз маблағларига қараганда капитал жалб қилишни рағбатлантириш имкони яратилган;
тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмаслиги солиқ моҳиятининг бузилиши ва молиявий хизматларнинг солиқдан озод қилинишининг салбий оқибатларини камайтиришини асослаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг
2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1014-сонли Қонунида тасдиқланиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 27 февралрдаги 16/1-25142-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий хизматлар бозорида ҚҚС моҳиятининг бузилишини камайтиришга ва рақобат муҳитини яхшилаш имкони яратилган.