Хамидова Зайнура Рамазоновнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “СТЕАМ таълим технологиялари воситасида 6-синф таббий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси (табиий фанлар) ихтисослиги бўйича 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7181. Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, п.ф.д., профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B.01.15
Расмий оппонентлар: илмий кенгаш аъзоси п.ф.д., профессор, Хушвактова Хуснобот Солиевна п.ф.ф.д., (PhD) Сангирова Замира Бозорбоевна
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади СТЕАМ таълим технологиялари воситасида 6-синф табиий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
6-синф учун табиий фанларни ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари субект-ресурсли симулятив маълумотларнинг когнитив-операцион ўзлаштирилишига кўра ўқувчиларнинг ижодий тафаккурининг контекстуал синхрон барқарорлигига мувофиқ интерпретатив баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
6-синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасининг мазмуни таълимий-ижодий лойиҳаларнинг рақамли-креатив конструктларига кўра функсионал компонентларнинг индивидуал ва фронтал диспозитив стратегик алгоритмлар орқали семантик ассимласияланиши асосида аниқлаштирилган;
6-синфга табиий фанларни ўқитиш модели ўқувчининг когнитив, мотивасион жиҳатларини 5Е ва 3С+2Е технологик микро моделлар алгаритми орқали ривожланишига асосланиб креативлик қобилиятини илмий сензитивликнинг таъсирига мос ҳолда дидактик фасилитасиялаш компонентини киритишга кўра такомиллаштирилган; 
6-синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасининг самарадорлиги ўқувчиларда фанлараро билимлар мобиллиги орқали интеллектуал қобилиятнинг “когнитив-амалиёт-мотивасия-дизайн фикрлаш” креатив диспозисиялари асосида компенсаторлик асосидаги ўзаро таъсирга кўра интеграсиялашуви орқали оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
6-синф учун табиий фанларни ўқитиш методикасининг дидактик имкониятлари субект-ресурсли симулятив маълумотларнинг когнитив-операцион ўзлаштирилишига кўра ўқувчиларнинг ижодий тафаккурининг контекстуал синхрон барқарорлигига мувофиқ интерпретатив баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Узлюксиз касбий ривожлантириш-2022” номли амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 8-февралдаги 11-05-878/04-сонли маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таʼлим муассасалари табиий фанлар фани ўқитувчилари учун “Табиий фанлар фанидаги янгиликлар ҳамда табиий фанлар фанини ўқитишнинг долзарб масалалари” ўқув модули бўйича контентлар яратилган. 
6-синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасининг мазмуни таълимий-ижодий лойиҳаларнинг рақамли-креатив конструктларига кўра функсионал компонентларнинг индивидуал ва фронтал диспозитив стратегик алгоритмлар орқали семантик ассимласияланиши асосида аниқлашга оид тавсиялар “Узлюксиз касбий ривожлантириш-2022” номли амалий лойиҳанинг бажарилишида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 8-февралдаги 11-05-878/04-сонли маълумотномаси). Натижада СТЕАМ технологияси ҳамда лойиҳа доирасида тайёрланган контент материаллари орқали ўқитувчиларнинг методик тайёргарлиги оширилган.
6-синфга табиий фанларни ўқитиш модели ўқувчининг когнитив, мотивасион жиҳатларини 5Е ва 3С+2Е технологик микро моделлар алгаритми орқали ривожланишига асосланиб креативлик қобилиятини илмий сензитивликнинг таъсирига мос ҳолда дидактик фасилитасиялаш компонентини киритиш асосида аниқлашга оид тавсиялар Миллий ўқув дастури лойиҳасида яратилган 6-синф “Табиий фанлар” дарслигини мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 8-февралдаги 11-05-878/04-сонли маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларни СТЕАМ таълим технологиясидан фойдаланиш ҳамда креативлик, танқидий фикрлаш ва коммуникативлик кўникмалари ривожлантиришга эришилган.
6-синфларда табиий фанларни ўқитиш методикасининг самарадорлиги ўқувчиларда фанлараро билимлар мобиллиги орқали интеллектуал қобилиятнинг “когнитив-амалиёт-мотивасия-дизайн фикрлаш” креатив диспозисиялари асосида компенсаторлик асосидаги ўзаро таъсирга кўра интеграсиялашуви орқали оширишга  оид тавсиялар “Ўзбекистон 24” телерадиоканали “Ахборот 24” дастурларида эфирга узатилган “Таълим тизимида халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги лавҳаларни тайёрлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2025-йил 8-февралдаги 11-05-878/04-сонли маълумотномаси). Натижада СТЕАМ таълим технологиясини ўқитувчиларда креатив қобилиятини шакллантиришга таъсири ва унинг ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish