Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипов Фахриддин Атаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда елка суягининг бўртиқлараро ва бўртиқлар усти асоратланган синишларини даволаш тактикасини оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib94.

Илмий раҳбар: Мусаев Тохир Сиддиқович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Очкуренко Александр Алексеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Ирисметов Мурод Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг максади: елка суягининг бўртиқлараро ва бўртиқлар усти асоратланган синишлари билан болаларда комплекс диагностика ва даволашнинг тактик аспектларини такомиллаштириш йўли орқали анатом-функционал натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

ЕС бўртиқлараро ва бўртиқлар усти синишлари клиник-анатомик ҳусусиятлари верификацияси суяк бўлакларининг силжиш характери, юмшоқ тўқималар ва томир-асаб тутами жароҳатининг оғирлик даражаси мукаммал боғлиқлиги исботланган;

болаларда ЕС бўртиқлараро ва бўртиқлар усти синишларида қолдиқ ротацион силжишни кичик дистракциялар ҳисобига суяк бўлакларини адекват жойига қўйиш ва тирсак бўғими ўқли деформацияларининг олдини олувчи мослама орқали бартараф этиш усули такомиллаштирилган;

ЕС бўртиқлараро синишларида суяк бўлакларининг ҳаракатларидаги фарқлар, атрофдаги мушак ва тўқималарга физик таъсирини ҳисобга олган ҳолда фиксацияланган система тақлид зонасида аниқ ва стабил репозицияга эришиш учун оптимал буралиш бурчаги экспериментал равишда аниқланган;

болаларда ЕС бўртиқлараро ва бўртиқлар усти синишларида қон томир тутамлари шикастланиш даражасига ва тўқималар ишемиясига объектив баҳо беришга асосланган хирургик даволашнинг оптимал усулини танлаш мезонлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда асоратланган ЕС бўртиқлараро ва бўртиқлар усти синиши ва унинг оқибатларини даволаш тактикасини оптималлаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Болаларда ротацион силжиш билан асоратланган ЕС бўртиқлараро синишларини даволаш учун мослама» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модел учун патенти олинган (№ FAP 00772, 31.10.2012 й.). Ушбу мослама суяк синиқларининг қолдиқ ротацион силжишини бартараф қилиш, ЕС дистал қисмининг анатомик яхлитлиги ва шаклини тиклаш ҳамда тирсак бўғими соҳасида деформациялар ва функционал чекланишлар ривожланишининг олдини олиш имконини берган;

болаларда асоратланган ЕС бўртиқлараро ва бўртиқлар усти синиши ва унинг оқибатларини даволаш тактикасини оптималлаштиришга бағишланган тадқиқотнинг олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 августдаги 8 н-д/167-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Болаларда ЕС бўртиқлараро ва бўртиқлар усти синишини даволашнинг таклиф этилган тактикаси амалиётдан кейинги асоратлар частотасини 34,0%дан 8,7%гача камайтириш ва узоқ муддатдаги яхши натижалар улушини 78,4%дан 97%гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish