Нарзуллаев Иномжон Садулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсни юз тасвири асосида таниб олишнинг алгоритмик ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш”, 05.01.04 – “Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Т5291.
Илмий раҳбар: Султанов Джамшид Баходирович техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муссаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01
Расмий оппонентлар: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор. Абдумаликов Акмалжон Абдухолиқ ўғли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шахсни юз тасвири асосида идентификациялаш моделлари, алгоритмлари ва дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таянч векторлар ва пиксел интенсивлиги асосида тасвирдаги юзларни қидириш ҳамда юз белгилари векторини шакллантириш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
дискрет вейвлет алмаштиришлари асосида юз белгилари базасини шакллантириш ва ажратиш орқали шахсни таниб олиш алгоритми ишлаб чиқилган;
эвристик мезонлар асосида юзнинг информатив белгиларини аниқлаш ҳамда синфлар орасидаги ва ичидаги масофани ҳисоблаш орқали белгиларни танлашнинг математик таъминоти ва алгоритми ишлаб чиқилган;
шахсларни юз тасвири асосида таниб олиш дастурий таъминотининг функсионал структураси ҳамда дастурлараро ахборот алмашинув интерфейси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шахсни юз тасвири асосида таниб олишнинг ёндашув ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижаларни амалий қўлланилиши қуйидагилардан иборат:
юз хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда юз тасвирини нормаллаштириш алгоритми ва таянч векторларни инобатга олган ҳолда тасвирдаги юзларни қидириш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-июлдаги маълумотномаси). Натижада кириш-чиқиш ва талабалар давоматини назорат қилиш бўйича 98% аниқлик билан юз тасвири асосида шахсни идентификациялашни амалга оширмоқда.
эвристик мезонлар асосида юз информатив белгиларини аниқлаш алгоритми шакллантирилган, шунингдек унинг асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “University of Management and Future Technologies” университети амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-июлдаги маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини қўллаш университет талабаларини биноларга кириш-чиқиш ва давомат қилишга сарфланадиган вақтни ўртача 12 фоизга қисқартириш имконини берди;
Вейвлет-алмаштиришлари асосида юз белгиларни шакллантириш ва улар асосида шахсни таниб олиш алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-июлдаги маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини қўллаш “Компьютер инжиниринг” факултети талабаларини бинога кириш-чиқишини назорат қилишга ва талабаларни давомат қилишга сарфланадиган вақтни ўртача 10 фоизга қисқартиришга имкон берди ва таниб олишни 4-5 фоизга яхшилаб ўртача 97% аниқлик даражасини корсатди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish