Низомова Зарифа Камолиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек виртуал мулоқотида новербал воситаларнинг ўрни ва функсионал тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4781.
Илмий раҳбар: Усмонова Ҳуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Акбарова Зуҳро Акмалжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Набиева Дилорахон Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек виртуал мулоқотда новербал воситаларнинг ифодаланишидаги функсионал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
новербал – ишоравий ва тасвирий-график воситаларнинг борлиқ ва унинг инсон онгида когнитивлашуви, уларнинг миллатлараро умумлисоний ва ҳудудий-этник миллий-ментал консептуаллашувининг тарихий-қиёсий, лисоний-маданий ва коммуникатив-мазмуний ифодалари ҳамда қўшимча нутқий кўринишларининг умумий-ижтимоий ва индивидуал-хусусий томонлари очиб берилган;
виртуал мулоқотда қўлланадиган нутқий стратегиялар, уларнинг макон ва замонга боғлиқлиги, тил муҳити ва нутқий вазиятлар қонуниятлари, нутқий даврий чегаралари аниқланган, новербал воситалар таснифланган, уларнинг функсионал вазифалари, умумлисоний консептуал-тушунчавий қирралари, дунёвий-диний, этно-ментал, миллий-ҳудудий ва ифодавий-мазмуний асослари далилланган;
виртуал мулоқотнинг турли ишоравий, тасвирий-график белгилари новербал нутқий воситаларнинг эмоционал-экспрессивликни юзага келтириши, мулоқотнинг баҳоланиши, тежалишиш, модалликни ифодалаш усул – йўллари ҳамда мулоқотда компенсация қилиш функсионал вазифаларининг юзага чиқарувчи омиллари, сабаблари амалий исботланган;
виртуал мулоқот асосий қисмни ташкил этувчи новербал воситалардаги умумий универсал хусусиятлари, уларнинг муайян хусусий ижтимоий-маданий муҳитнинг виртуал мулоқотига таъсир кўрсатиши, миллий-маданий ҳамда ҳудудий-нутқий оттенкаларнинг когнитив-ишоравий, тасвирий-график нутқий ифодаланиши лисоний онгнинг умумийлик ва хусусийлик мезонлари орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал мулоқотда новербал воситаларнинг семантик ва функсионал жиҳатларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
новербал – ишоравий ва тасвирий-график воситаларнинг борлиқ ва унинг инсон онгида когнитивлашуви, уларнинг миллатлараро умумлисоний ва ҳудудий-этник миллий-ментал консептуаллашувининг тарихий-қиёсий, лисоний-маданий ва коммуникатив-мазмуний ифодалари ҳамда қўшимча нутқий кўринишларининг умумий-ижтимоий ва индивидуал-хусусий томонлари очиб берилган ўринлардан ва чқарилган хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган “А-1-126. Узлюксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакиллантиришнинг замонавий усуллари” давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилган амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-апрелдаги № 01/4-1788-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг тил эгаларининг компетентлигини шакллантиришда лисоний бирликлар ва уларнинг воқеаланиш усуллари ҳақидаги илмий-хулосавий томонлари бойитилган;
виртуал мулоқотда қўлланадиган нутқий стратегиялар, уларнинг макон ва замонга боғлиқлиги, тил муҳити ва нутқий вазиятлар қонуниятлари, нутқий даврий чегаралари аниқланган, новербал воситалар таснифланган, уларнинг функсионал вазифалари, умумлисоний консептуал-тушунчавий қирралари, дунёвий-диний, этно-ментал, миллий-ҳудудий ва ифодавий-мазмуний асослари далилланган фикрлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-апрелдаги № 01/4-1787-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳанинг ўзбек адабиётининг замонавий давр ахборот коммуникацияси воситалари ҳамда янги майдонга келаётган шакллари, бадиий мулоқотни антропосентрик ёндашув парадигмалари усул ва тамойиллари асосларининг айрим ўринлари тўлдирилган;
виртуал мулоқотнинг турли ишоравий, тасвирий-график белгилари новербал нутқий воситаларнинг эмоционал-экспрессивликни юзага келтириши, мулоқотнинг баҳоланиши, тежалишиш, модалликни ифодалаш усул – йўллари ҳамда мулоқотда компенсация қилиш функсионал вазифаларининг юзага чиқарувчи омиллари, сабаблари амалий исботланган ҳамда виртуал мулоқот асосий қисмни ташкил этувчи новербал воситалардаги умумий универсал хусусиятлари, уларнинг муайян хусусий ижтимоий-маданий муҳитнинг виртуал мулоқотига таъсир кўрсатиши, миллий-маданий ҳамда ҳудудий-нутқий оттенкаларнинг когнитив-ишоравий, тасвирий-график нутқий ифодаланиши лисоний онгнинг умумийлик ва хусусийлик мезонлари орқали аниқланганфıкр ва хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали”, “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” каби кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 2-майдаги 26-36-979-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг мазмуний томонлари бойитилиб, телекўрсатув ва эшиттиришларнинг томошабоп жиҳатлари ортган.