Исраилов Машраб Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Катта ўлчамли шиналарни ТКВЧ кўрсаткичини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5157
Илмий раҳбар: Юсупов Умидбек Болтаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Бабоев Алижон Мадаминович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади карер шароитида эксплуатация қилинадиган катта ўлчамли шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичини ҳисоблаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ейилиш, механик ва термик шикастланиш омилларини инобатга олган ҳолда гуруҳлаш кластер таҳлили асосида катта ўлчамли шиналарни муддатидан олдин ишдан чиқиш сабаблари классификацияси такомиллаштирилган;
карер эксплуатация шароитида шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичига таъсир этувчи омилларни экспертлар ёрдамидаги маҳоратли баҳолаш усули асосида комплекс баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;
транспорт маршрути ўртача бўйлама қиялигининг шиналар ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичига таъсирини баҳоловчи тузатиш коеффициентлари корреляция–регрессия таҳлили асосида ишлаб чиқилган;
маршрут бўйлама қиялиги таъсирида ўқларга тушадиган юкламани қайта тақсимланишини инобатга олган ҳолда шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичини ҳисоблаш услуби статик юклама тенгламалари ва корреляцион-регрессия таҳлили асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Катта ўлчамли шиналарни ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
катта ўлчамли шиналарни муддатидан олдин ишдан чиқиш сабаблари классификацияси Марказий кон бошқармасига тадбиқ этилган (“НКМК” АЖнинг 2025 йил 15 сентябрдаги №02-05-01/04/9931-сон маълумотномаси). Натижада, катта ўлчамли шиналарнинг муддатидан олдин ишдан чиқиш ҳолатлари 16% га камайишига эришилган;
шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичига таъсир этувчи омилларни комплекс баҳолаш мезони Марказий кон бошқармасига тадбиқ қилинган (“НКМК” АЖнинг 2025 йил 15 сентябрдаги №02-05-01/04/9931-сон маълумотномаси). Натижада, катта ўлчамли шиналарнинг ҳақиқий юриш масофасини 4,56% га ошишига эришилган;
транспорт маршрутининг бўйлама қиялиги таъсирини инобатга олувчи шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичини тузатувчи коеффисиент қийматлари Марказий кон бошқармасига тадбиқ этилган (“НКМК” АЖнинг 2025 йил 15 сентябрдаги №02-05-01/04/9931-сон маълумотномаси). Натижада, бўйлама қияликнинг ҳар 1% ўзгариш жараёнида динамик юкламаларнинг ўқлар бўйича қайта тақсимланиши ҳисобига олд ўқда ўртача 1,1% пасайишига ва орқа ўқда 0,65% ортишига эришилган;
катта ўлчамли шиналарнинг ҳақиқий ТКВЧ кўрсаткичини ҳисоблаш услуби Марказий кон бошқармасига жорий қилинган (“НКМК” АЖнинг 2025 йил 15 сентябрдаги №02-05-01/04/9931-сон маълумотномаси). Натижада, шиналарнинг ўртача хизмат муддати ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish